O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МУВОЗАНАТИ БУЗИЛГАН МИЛЛАТ

МУВОЗАНАТИ БУЗИЛГАН МИЛЛАТ
181 views
24 September 2019 - 19:03

Бу пост бироз қўпол чиқади. Бироқ ачинганимдан ёзаман.

Чет элларда ўзбекка кўзингиз тушса бир чақиримдан билиб оласиз.

Буниси майли.

Лекин пул илинжида чет элларга чиқиб кетган ўзбекларга дуч келиб қолсангиз аксариати кўриниши пачоқ эканини ҳис қиласиз.
(ҳаммаси эмас).

Мен устидаги кийимини айтмайман.

Айнан юз тузилиши, доғлари, чала ривожланган юз мушаклари ва ёш бўлишига қарамасдан қуёшда қисилиб қолган кўзлар сабаб пайдо бўлган беўхшов ажинлари.
Инсоннинг семиз ёки бақувват бўлиши ҳам витамин етарли эканини англатмас экан.

Қорин тўйиш учун сифатсиз овқатни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш бошқа, турли туман егуликларни меъёрда еган бошқа.

Қайсидир озуқа қорин чиқариб бақувват кўрсатса қайсидир таом ёки мева инсоннинг юзини тиниқ, чиройли қилади. Ўзбекларимизда мана шу мувозанат бузилган.
Бақувват кўринганларнинг ҳам кўпчилигининг юзлари хунук бўлиб қолган.

Демак нимадир етишмайди. Сабаби эса ночорликдан, пулсизликдан.

Ҳамма нарса инсоннинг истеъмол қилган нарсасига боғлиқ.

Мен буни ўзимизни камситиш учунмас, ачинганимдан айтяпман. Чунки бу жисмонан пачоқ йигит қизлар тўйиб овқат емаган оилаларнинг фарзандлари. Уларнинг юзларидаги нуқсонлар эса витамин етишмаслигининг асоратлари.

Мамлакатимизда бунақа оилалар кўпчиликни ташкил қилади.

Бойларнинг болаларига қарасангиз бошқа манзарани кўрасиз табиий.

Аҳолининг қашшоқлиги бора-бора авлодларнинг генларига ҳам таъсир қилган.

Юз йилдир рўшнолик кўрмади бу миллат.

Султон Бурхонов