O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Муз одам…

Муз одам…
112 views
24 March 2017 - 8:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Муз одам ҳақида ривоят

Ҳамма бола каби туғилди бир тун,
Зулматни ёритди, гўдак овози.
Унинг ҳам иқболи эди бус-бутун,
Унга ҳам берилган эди қалб сози.

Бир ёшда, танимай оқни-қорани,
Иккисига ўтди, кечиб тўрт фасл.
Уч ёшида, булбул бўлди забони,
Идроки беш ёшда олади ҳосил.

Етти ёшда, танимади Худони,
Ўн бешида, кўча кезди қиз қувлаб.
Ўн саккизда, уриб ҳайдаб гадони,
Йигирмада, ароқ ичди қадаҳлаб.

Ўттизида, ота бўлди арақхўр,
Ундан ахир, етим қолди беш бола.
Қирқ ёшида, уйи бўлди қора гўр,
Оловига ёнди, хотин, нимкола.

Туғулганда эди оддий бир одам
Муз одами бўлиб ўлди, пировард.
Адашиб келганди, кетганида ҳам,
Рўёдек депсиниб, кетди у номард.

* * *

(давоми бор)