O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мулозимлар жиноятини фош қилиш тақиқланганми?

Мулозимлар жиноятини фош қилиш тақиқланганми?
234 views
11 April 2016 - 19:24

chamangul new - KopyaБугун 11.04.16й. куни соат 09:00да уйимдан чиқиб ўғлимга нисбатан очилган уйдирма “жиноий иш” бўйича Яшнабод туман ЖИБ судида бўлиб уйга соат 15:10да қайтиб келдим. Аслида бу ЙЎҚ жиноий ишни БОР қилиб, соҳта терговларни уйиштириб, маъмурий иш очтириб, ёмоннинг кети тегирмон юргазиб, ЙЎҚ судловларни БОР қилиб турган МХХ ва Бош прокуратура бўлади. Золимлар зўравонликларини бошлашларидан аввал МФЙга келиб ўзларининг МХХ ва прокуратурадан эканлигини айтиб “Негмановага айтинглар бошқа Т.Иминов тўғрисида ёзмасин мабодо ёзадиган бўлса ўзига ёмон бўлади”, деб огоҳлантириб кетишган эди. Улар ўз сўзларида собит туриб, қонунларни бир чеккага суриб қўйиб аввалига бутун ИИВ тизилмалари қўли билан, эндиликда шаҳар суди ва туманлар судлари билан босим ўтказиб, қийин – қистовларга олиб тергов ва судлов жараёнлари билан таъқиб ва тазйиққа олишган. Менинг бундай ноинсоний ва ноқонуний ишлардан норози бўлиб уларнинг қилаётган ишлари жиноят эканлигини Қонун моддаларида кўрсатиб уларга нисбатан қонуний чора қўллашларини сўраб Президентга, МХХ раисига, Бош прокуратурага ёзган шикоят аризаларим сассиз-самарсиз кетди.

Тўрт йил давомида ҳалқнинг катта миқдордаги ҳад – ҳисобсиз пулларини талон – тарож қилган Президент маслаҳатчиси бўлган Т.Иминовнинг жиноятини далиллар билан, гувоҳлик бериб исботлаб берган бўлсам ҳам ўғрининг ҳимояси йўлида менга ва ёлғиз фарзандимга ўғлимга зўравонликлар қўллашда давом этишмоқда. Бу мамлакатда ўғри Т.Иминовнинг қадри қанчалар баланд бўлмасин, унинг ҳимояси йўлида ўғлимни қурбонликга бериб қўймайман!

Яшнабод ЖИБ судига қайтадиган бўлсак, судья котиби Ўктам олдимизга чиқиб Ш.Рустамов, мен ва ўғлим эканлигимизни кўриб фақат ўғлимни олиб кетишини айтди. Ш.Рустамов унинг бундай қилолмаслигини, суд жараёни очиқ бўлиб ҳаммамизнинг иштирок этишга ҳаққимиз борлигини айтди ва биз норозилик билдирдик. Мен котибга “ ўғлимни аввалги ва бугунги чақирганингизда Насимни нега бирор марта чақирмадингиз?”- дедим. У аввалига бироз жавоб тополмай калавланиб турди-да, кейин “аввал сизлар билан танишиб олай дегандим” деди. Қизиқ, у биз билан “танишиб олиш” баҳонасида яна қанча ноқонуний чақирувлар уйиштираркан? Чунки бу соҳта жиноий ишда Насим МХХ ва Бош прокуратура тамонидан ипи тортиб ўйнатиладиган “қўғирчоқ” эканлиги бизга маълум эди.

Котибнинг ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб шу ерда Яшнобод суд раисига ва туман прокурорига шикоят ариза ёздик. Минг ҳил баҳоналар билан аризани канцелярияга олишмади, почтадан жўнатдим.

Туман прокуратураси улардан-да ўтиб тушди. Ҳашамдор қилиб замонавий архитектура асосида қурилиб дид билан безатилган прокуратуранинг кираверишдаги катта деразаларнинг ойнасидан ички қисми кўриниб турарди. Ш.Рустамов ва мени кираверишда тўҳтатиб ичкарига қўйишмади. Биз анча вақт оввара бўлиб ялиниб – ёлвориб зўрға аризамизни топширдик. Аризага прокурор тамонидан сана кўрсатилиб имзо қўйилган буни тасдиқловчи муҳир ёки штамп йўқ. Аризани илова қилаяпман.

Ariza ilova

Мен энди ёлғиз ўғлимни жиноятчига чиқариб келажагига ва ҳаётига чизиқ тортмоқчи бўлаётган МХХ ва Бош прокуратуранинг дастидан кимга бориб арз қилай???

Президентга айтишмаса, МХХ раиси эшитмаса, Бош прокуратура Т.Иминовнинг ҳамтавоғи бўлса, ИИВ тизимлари МХХ ва Бош прокуратура кўрсатмаси билан ўғлимга ва менга зўравонликлар қилса, биз энди кимга бориб арз қилайлик???

Инсонийлик ва инсоф ўлган, зўравонлик авж олиб, Қонун бир чеккага улоқтирилган бундай тузимга ўз НОРОЗИЛИГИМни билдираман!

Конституцион ҳуқуқларимиз МХХ ва Бош прокуратура тамонидан оёқости қилинмаслигини ТАЛАБ ҚИЛАМАН!!!

Президентга айтмасликларини билсамда Ислом Абдуғаниевичдан “Сиз ҳалққа ваъда қилган демократик тузум шундаймиди?” ёки сиз эълон қилган “Соғлом она ва бола йили”да она болалар биздай таъқиб ва тазйиқлар остида яшашлари керакми? Нима учун мулозимларингиз Президентлик ваколатингизга кирувчи вазифаларни бажаришингизга тўсқинлик қилишади? Яъни номингизга ёзилган шикоят аризаларга Сиз учун жавоб беришади. Ахир бу жиноят-ку. Мен бир она сифатида мулозимларингиз дастидан ДОД деб Сизга мурожаат қилиб ёрдам қўлини чўзишингизни ўтиниб сўрайман.

Шу билан бирга ишончингиздан фойдаланиб йиллар давомида давлат пулларини ўзлаштирган Тохир Иминов унинг ҳамтавоғи А.Фаттоховларга қонуний жазо қўллашда ўзингиз бош бўлмасангиз бу ишни ҳеч ким қилмас экан.

Шу ва шу каби саволларни Президентга ёнидаги яқинларидан кимдир етказишига жуда ишонгим келади…

Чамангул Негманова