O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мумкин-ул вужуд

Мумкин-ул вужуд
1,384 views
27 May 2021 - 11:39

“Мумкин-ул вужун”ушбу атама фаслафа фанида энг кўп бахс, мунозараларга сабаб бўлиб келади. Яъни эҳтимолий, шундай бўлишлиги мумкин, бўлмаслигиҳам мумкин. лекин исботлаб бўлмайди.

Муҳаммад Солиҳ ҳаёти давомида мажбурлик юзасидан, қарор қабул қилган ҳолатларни туб моҳиятини англаш ўта қийин масала. Буни фақат Ўзлари билишликлари мумкин. ҳатто яқин дўстлари идрок этолмаган ҳолатлар бор.

Яқинда “душманлар амин” шериҳам ҳеч қачон очиқланмайдиган шерлар туркумига киради. Чунки шер эгаси ҳеч қачон келишувни сотмаслигини баён қилган. Вазият қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар Ўзбек Адабиёти Муҳаммад Солиҳ ижодига бош уришга мажбур. Чунки калит ушбу шахснинг ўзи. Эртами кечми янги авлод Муҳаммад Солиҳ ижодидан баҳраманд бўлади.

ДУШМАНЛАР АМИН

Душманларим мендан аминдир ҳар дам,

Кутишмайди мендан хиёнат асло

Улар ишонади, қутурсалар-да

Солиҳ улар сирин этмайди ифшо!

Билишар, ризқига тикмас кўзини

Елка оша боқмас улар хатига

Тутади уларга берган сўзини

Хиёнат этмайди омонатига!

Шу боис, разолатини ҳар он

Сочарлар атрофга қушиқлар айтиб,

Чунки улар амин,  Солиҳ ҳеч қачон

Улар каби пасткаш бўла олмайди!

Май 2021

Бодрум

Бобомурод Гафуров

Манба: Facebook.com