O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мунофиқлик ҳам кимлар учундир эзгулик экан(?)

Мунофиқлик ҳам кимлар учундир эзгулик экан(?)
173 views
10 March 2013 - 10:35

otni_qamchilash_kk

Ўзбек сиёсий мухолифати пайдо бўлдики, расмий Тошкент режими унга қарши ҳар қандай усул билан бўлсин, кураш олиб боради. Бу режим кимларнидир ўлдирди, тағин кимлардир режимнинг касридан узундан узоқ қамоқ жазоларини ўтаяпди, яна баъзилар режимга зимдан хизмат қилиб хориждаги сиёсий мухолиф кучлар ҳаракатини пучакка чиқармоқчи. Бу ҳам албатта мана шу режим хизматкорлари ўйлаб топган найранг – хориждагилар бир бирлари билан ғажишиб яшасалар айни муддаодир.

Илгариги мақолаларимизда ҳам бир неча бор орамизда “қулоқлар” борлигини эслатиб ўтганимиз бор. Баъзида эса уларни “қуда тарафдан” деб ҳам атаймиз. Бу ўзбек шўрликнинг “қудаси” ҳам жуда кўп, лекин аксарида улар самарасиз ишлашади. Аммо бу “қудаларнинг” вазифаси фақат донослар етказиб туриш деб ўйласак қаттиқ хато қилган бўламиз. Уларнинг асосий вазифаси – мухолиф кучларни асосий кураш йўлидиан чалғитишдир. Яъни, орамизда ўзини режим душмани қилиб кўрсатадиган “қудалар” бемалол Каримов режимини танқидга тутади ва асосий зарбани эса бошқа томонга, юқоридан белгилаб қўйилган шахслар, ҳамда гуруҳлар томонига қаратади.

Масалан, “Бирлик”нинг “Ҳаракат” сайтини кузатганлар кам эмас. Унда ҳар турдаги ҳақоратлар, иғво ва бўҳтонлар, айниқса ўзбек сиёсий мухолифати лидери бўлган Муҳаммад Солиҳ номини бўлғашга интилишлар эълон қилинганини ўқиганлар кам эмас. Бармоқ билан санарлик даражадаги аъзоларга эга бўлган “Бирлик” партияси раҳбари Абдураҳим Пўлатов Каримов режими оппонентларининг диққатини ўзига қаратишга кўп уринди. Баъзида мувффақиятларни қўлга киритгани ҳам бор. Яъни, одамлар режимга нисбатан курашни тўхтатиб қўйиб, бутун кучларини Пўлатовга томон буришлари керак эди.

Энди у вақтлар ўтиб кетди. Ҳозирда Абдураҳим Пўлатов ҳам, унинг “Ҳаракат” сайти ҳам “модадан қолган”. Биров ўқийдими, ёки йўқ, нималарнидир чиқариб турганлари ҳам бор албатта, лекин барибир Пўлатовнинг даври ўтди. Бу одамни истеъфога кетди десак ҳам бўлади, албатта у кишининг обрўларига путур етказиб қўймаслик учун. Аслида эса “ҳурматлик” профессоримиз кексайган, мияси ҳам “анақа-манақа” бўлиб қолган, демак бу ҳол кураш майдонига янги кучлар тушишига зарурат пайдо қилди.

Бу майдонга “янги куч” сифатида ўзининг иғвогар сайти – “Замондош”  билан Ризо Обид отлиқ бир “зоти олий” тушиб қолди. Унинг танглайини буҳтон айтиб кўтарганларми, хуллас бир бор бўлсин ҳақ сўзни ҳам ёзмади.

Ғийбатчининг миш-мишидан ранжиманг асло

Не бўлса ҳам асли наслида бўлган.

Онасининг қорнидан ҳатто,

Турли миш-мишлар билан дунёга келган.

Бу сатрлар кимнинг қаламига мансуб эканлигини камина билмайман, аммо бизнинг ҳолатимизда эса “онасининг қорнидан турлик бўҳтонлар билан тушган” зот билан курашишимиз кераккка ўхшаяпти. Албатта буни биз эмас, бўҳтончининг ўзи истайди. Чунки топшириқ шундай ва уни бажариш шарт!

“Замондош” изидан эса ўзининг “Янги дунё” сайти билан Юсуф Расулов ҳам майдонга кириб келди.  Аммо Юсуфнинг “шохи” осонгина синдирилди.  У юритиб келган “илғор”сайтни эгаси олиб қўйди.

Ризо Обид эса шу кунларда ҳам каминанинг номини булғаб ҳар балоларни ёзишда давом этаяпти. Ўтган 2012 йилда ЎХҲ (Ўзбекистон Халқ Ҳаракати) бу каби туҳматона чиқишларга жавоб бермасликка қарор берганди, бу ҳам бўлса асосий миссиядан чалғимаслигимиз учун. Ахир кўчада ҳуриган итга ҳамла қилсангиз у жимиб қолмайди,

балки яна авжига олиб ҳурийди. Унга парво қилмаслик эса – энг яхши жавоб!  Бироқ гоҳида замондошчиларимиз ЎХҲ га туҳмат қилиб, биз уларни ўлдириш билан таҳдид қилаётганимиз ҳақида ҳам ёзиб қолишади. Яна бир ҳолатда эса, кимдир бировнинг электрон почтаси ишламай қолади-ю, бунга ҳам ЎХҲ жавобгар бўлади. Гарчи ЎХҲ да биров бу адресни билмаган бўлсада!  Бу сингари ҳолатларда жавоб беришимизга ҳам тўғри келади ва камина етарлик даражада жавоб бердим ҳам. Натижа нима бўлди дерсиз? Ҳой на ҳой, Ризо Обид инсофга келиб қолгандир деб ўйлаётган бўлсангиз қаттиқ янгилишасиз.

Яқинда камина Ризо Обиддан ҳақоратомуз бир мактуб олдим. Мактуб аноним мактуб йўллаш имконини берадиган сайтлардан биридан ёзилганди. Мактуб айнан ундан келганлигига бизда мутлоқ шубҳа йўқ! Бу хатнинг бошидан охиригача  Ризо Обид  на онамни, на аёлимни ва на бошқа қариндошларимни ҳам қолдирмай ҳақоратлаб сўккан, ҳамда менга таҳдид қилиб, қўрқитиб қўйишни ҳам мақсад қилган экан! Мана ўша мактуб, аммо уни ўқиш ҳам, ёзиш ҳам осон бўлмагани боисидан, баъзи сўзларни кўп нуқталар билан белгилаб қўйишга мажбур бўлдик.

Onangni …………….. To’lqin, ko’p o’zingdan ketaverma ……….!  ……… qaytarib kirgizishdan avval seni, xotiningni, hamma ….. bor urug-aymoqgingni ………….. chayqab olaman.  ………. kirging keloptimi……….   ……… qisib yurmasang kuratoring Gulomdan SNBdagi dos’engni olib ……… chiqarib yuboraman. Yana davom etsang men qo’limni harom qilib o’tirmayman sani otib yoki so’yib, o’zing-o’zingni osib qo’yasan yoki avtoavariyaga uchrab o’lasan.

Афтидан Ризо Обид камина қўрқиб яшайдиган даврдан ўтиб бўлганимни, ҳамда машина бошқармаслигимни билмайди чоғи. Бу мактубга жавоб йўлламасак ҳам бўлмасди! Аммо бу Ризо Обид деганларида на уят, на андиша ва на инсоф бор! Йўқни эса йўндириб бўлмайди!

Айни кунларда ҳам ЎХҲ нинг, ҳамда унинг аъзолари номини булғаш ҳаракатлари тўхтагани йўқ. Бу ишни ўша Ризо Обид ва ўша Юсуф Расул давом эттирмоқда. Агар бундан ЎХҲ аъзолари ташвишга тушиб қолган деб ўйласангиз адашибсиз! Улар ўткинчи бир шамол ҳам эмас, ҳаттоки оддий бил елвизак. ЎХҲ ни эса қоя деб билинг! Демак у елвизаклар бизга писанд эмас!

Бу икки гуруҳнинг асл мақсади ЎХҲ нинг диққатини ўзларига қаратиш, яъни биз асосий мақсаддан четга чиқиб Юсуф Расулов, ҳамда  Ризо Обид билан олишишимиз керак. Юқорида эслатиб ўтгандик: Пўлатовдан давр ўтди, энди эса Ризо Обид ва Юсуф Расуллар даври келди! Ўзбекистонда ҳокимият отадан қизига ўтиши олдидан ЎХҲ га ўхшаган  сиёсий мухолифат кучлари бу жараёнга қаршилик кўрсатмай туришгани маъқул –да.

Кечадан бери Ризо Обиднинг электрон адресига юборган шахсий мактубларим ҳам унинг саҳифасида “шарҳ” сифатида пайдо бўла бошлади. Камина шуни кўпчилигингизга маълум қилмоқчиманки, “Замондош”ни биз тан олмаймиз ва уни демократик сайт деб ҳисобламайммиз ҳам. Демократия дегани, бошқа бировни ҳақоратлаш, камситиш ҳуқуқлари поймол этиш дегани эмас. “Муҳтарам” ва ”забардаст” бу қаламкашлар яшаётган мамлакатларида журналистлар кандай ишлашаяпти, буни улар кўришмаяпти шекиллик. Ўшалардан улар ўрнак олишлари керак эди аслида. Ғарбда бировни “сен ўзбек”,  “у тожик” , “мана буниси араб” ёки яна бирини африкалик деб ёрдамларини аямаётгани  йуқ-ку! Демократик қадриятлар асосида қурилган  мамлакатларнинг солиқ тўловчилари томонидан келаётган маблағлар ҳисобидан яшаб, тағин бемаза сайтларинг билан демократик жамъиятга  хиёнат қилаяпсизлар!  Буни тушуниб етиш учун инсонга жуда бўлмаганда товуқнинг ақлича бўлсин ақл керак экан!  Баъзиларда шу ҳам йўқ экан, бунинг учун на камина ва на  ЎХҲ айбдор эмас!

Юсуф Расулов зўр бериб ўзини нималардандир оқлаб олишга ҳам уринаяпди. Камина ўша лаънати велосопедни кўрганим бор, лекин унинг ўғирлик эканлигини билмаганмиз. Аммо бу ҳақида бирор нарса ёзишга истак йўқ. Юсуф на оқлаймиз ва на қоралаймиз!  Кейин яна бир гап, русларда бир ибора бор: “агар ўн киши бир вақтда сиз мастсиз деётган экан – демак бу ҳақиқат”!

Негадир Юсуф Расуловдан каминанинг номига ҳам турлик ҳақоратлар, бўҳтонлар ёғилаяпди. Яқин ўтган кунларда Юсуфнинг ўзи  менга бир неча бор телефон қилганди. Ўша Ризо Обид ва ўша Жаҳонгир Маматовнинг устидан шикоят қилиб ўтди. Юсуфнинг гапларига ишонадиган бўлсак, у барча ёзувчи муаллифларни Ризо Обиддан узоқлаштиришга ҳаракат қилаётган экан. Аллақачон “Замондош” сайти муаллифларидан “Мистер қалампир”ни ва яна бир кишини тортиб олганлигини, энди эса Шавкат Муҳаммадни ҳам чиқариб олмоқчи бўлаётганлигини завққа тўлиб ҳикоя қилди.  Лекин “Замондош”даги янги чиқишларида  Ризо Обидни ва унинг сайтини оғзидан мой томизиб мақтаяпди. Бу иккиюзламачиликнинг кимга кераги бор ва Юсуфнинг қай бир гапига ишонайлик? Одам иккиюзламачи ва мунофиқ бўлмасин экан!  Бугун биз Юсуфнинг на дўстлигини ва на душманлигини билмаймиз. Кечагина Юсуф тағин каминанга қарата “Тўлқин ака, кўзингизни очинг” дея хитоб қилибди.

Тўлқин ака, Ризо ака амалга ошираётган эзгу ишларни сиз ҳам , мен ҳам қила олмаймиз. Бунинг учуни фидойилик керак, истеъдод керак, бағрикенглик керак. Сиз сўкиб, ҳақорат қилаётган инсон аслида биз тасаввур қилган алкаш, паст инсон эмас экан. Бунга ўзингиз ҳам бир кун келиб амин бўласиз. Вақт борида, кўзимизни очайлик ака! Вақтимиз оз қолмоқда..”  

Нима бу, қалб нидосими?  Кейин, бу Ризо Обид деганлари қанақа эзгу ишларни амалга оширди экан?  Ғийбат, бўҳтон, иғво, ҳақорат….  Биз бу амалларни эзгулик деб билмаймиз, аммо кимлар учундир “эзгулик” дегани айнан мана шундай бўлса не ажаб.

Ризо Обид “Замондош” сайтида ўзига юборилган мактубларни ҳам эълон қилиб юбораяпди. Турли туман номлар билан шарҳлар ёзиб, унда бизнинг номимизни ҳақоратлаб ўзича роҳатланаяпди ҳам. Бу ақли соғ одамнинг иши эмас! Юсуф Расул деганлари Ризо акасини Швецията таклиф қилиб бирор психиатрга кўрсатса, ана ундан сўнг суюклик акаснинг руҳий бетоб эканлигига аниқ ишонч ҳосил қилади.

Ҳурматлик Ватандошларга қарата эса шундай деймиз: “Замондош” сайтига материаллар бериб боришни истаркансиз, бу албатта сизнинг шахсий ишингиз. Истасангиз Ризо Обиднинг “шарҳлар” жангида ҳам иштирок этинг. Лекин бу билан Каримов режимига хизмат қилиб қўяётганингизни ҳам унутманг. Бу ҳар икки ўртоқ, Ризо Обид ва Юсуф Расул  Тошкентдан берилган топшириқни бажаришаяпди.  Улар учун Ўзбекистон мухолифати ичида жанжал муҳити яралсин ва у бардавом бўлсин.  Энг яхши усул – бу мунофиқларга жавоб бермаслик. Ўз ҳолларича валдирайверишсин!

Тўлқин Қораев
Швеция