O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мунофиққа – шояд ҳидоят

Мунофиққа – шояд ҳидоят
123 views
11 April 2013 - 10:29

Бир замонларда илм-аҳлининг етук соҳиби яшаган бўлиб, у кишини халқ  эъзозлар ҳамда Ҳазрат, деб аташаркан. Ҳазрат тақвода, илмда жуда юксак ва ҳурматга эришган эдиларки, бошқалар у кишининг ҳар бир ҳаракатларидан ибрат-намуна олар эдилар.

Ҳазратнинг бир ажиб одатлари бўлиб, кўпчилик бундан хайратланар, лек ул зотдан бунинг ҳикмати, фазилатини сўрашга журъат этишолмас эди.

Гап шундаки, Ҳазрат туну-кун бошларида дўппи билан юрардилар ва одамлар ул кишини кўча куйда бош яланг ҳолда кўрмасдилар.  Аммо ажабланарлиси, Ҳазрат ҳар куннинг 5 пайтида Аллоҳ фарзи карамини бажармоқ учун Масжидга яқин борар эканлар, бошларидан дўппиларини олиб, киссаларига солиб, бошяланг Масжид ҳовлисига кириб кетардилар. Одамлар Масжидда у кишидан хўп яхши даъватларни тинглардилар, илм олардилар,  Хазратга иқтидо ила фарз ибодатларида бардавом бўлардилар.

Шу яқин кунларда мўминлар жам бўлдилар ва узоқ вақтдан бери ўзларини қийнаб, жумбоқ бўлиб қолаётган дўппи ҳақидаги саволларини Ҳазратга беришга қарор қилдилар.

Бу савол ул зотга катта бир қизиқиш ила берилган: “Ҳазрат, не сабабки Масжидларимиздан бир замон ҳам аримайсиз, аммо нега айнан масжидга бошяланг кирасиз? Бунинг хикмати недур?” – дея савол беришибди. Ҳазрат бир хўрсиниб шундай жавоб килибдилар:

“Мен олдинлари орамизда сафдошларим, Аллоҳ учун чин ибодатта бўлатурғонлар кўп, Аллоҳни суйгувчи ва бунинг учун жон чекиб масжидга келувчилар кўп, дея ихлос этдим. Вақт ўтиши зайилида илм олишим ва қанчадир илмларга эга бўлишим билан Аллоҳ бир хислатни менда уйғотдики, эндиликда мен масжидларга ҳар борганимда, у ерда ибодатга сафда турганда ва ибодат вақтларида бутун жамоъат менга қўл бармоқларим ҳам етмас саноғидаги мўминлар кўринарди.

Аллоҳ сўзларини етказишлик учун умматга юзланган кўйимда, бутун жамоъатдан атиги саноқли мўминлар кўринарди. Бундан ҳикмат шу эдики, масжидга Аллоҳ учун келаётган чин иймон эгалари саноқлик экан, аксарият мўминларимиз фасод учун ва ёлғон мўминликни даъво этган ҳолда келар эканлар.

Бу ҳолатда жуда қайғуга ботдим, шунчалар ботдимки, беҳад Расулимиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу аълайҳи васаллам ҳазратларини мунофиқлар орасида қай азобда бўлганликларини ҳис этдим. Масжидга иймони заиф, Аллоҳни идроки қабул этмаган ва одамлар орасида гап-сўздан қочиб Масжидга келаётган кишилар кўп эканки, мен уларни кўрмай колдим. Улар орасида саноқликлари солиҳлар эдики, улар менга кўрингай. Шундан кейин Масжид учун бошяланг кираман ва менга шунда ҳамма кўринади, умматлар кўплигини кўриб қувонаман, уларга янада Ҳак сўзларини етказаман, шоядки мунофиқлар ҳам сафларимизда ўзгарарлар.  Аллоҳ ўзгартиргувчидир…” – дея жавоб берган эканлар.

Азизлар, бу ҳикоятимиз замирида улкан ҳикмат бордир. Ҳозирги жамиятимизда ҳазратдаги каби қобилят бизда уйғонса Масжидларимиз кимларга тўлиб кетганини кўриб балки ўзимизни йиғидан, ҳамда тавбадан тўхтата олмасмиз.

Азизлар! Атрофимиздагиларнинг  мунофиқлик қулига айланишидан Аллохнинг ўзи  асрасин. Масжидларимизда солиҳ мўминларимизни зиёда қилсин. Инсон вужуди бу олам учун хизмат қилсада, лек унинг қалби у дунё учун яшайди. Бу дунёга берилиш ила у дунё саодатидан ажралиб қолмайлик. Билиш лозим бўлган тақдирда ҳар икки дунё илмларига ҳам  эга чикинг. Аммо ҳимоятда Аллоҳ илмига собит колинг, зеро ҳар қандай илм боши Аллоҳ каломидандир.

IYMON MUFASSAL