“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 11 август кунги чиқишида президент Шавкат Мирзиëев мустақилликдан сўнг амалга оширилган Каримов даври приватизациясини қайта кўриб чиқиш мумкин эмас¸ деган ëндашувни танқид қилди ва давлатдан хусусий қўлларга берилган¸ аммо ҳозиргача ишламай ëтган объектларни янги мулкдорларга бериб¸ уларни ишлатиш ва иш ўринлари яратиш лозимлигини таъкидлаган.
“Озодлик” радиоси мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати¸ Муборак шаҳрининг собиқ ҳокими Мурод Жўраев¸ президент Мирзиëевнинг бу фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдириб¸ 1-приватизациянинг қандай амалга оширилганини хотирлади.
Бу жараëннинг мамлакат иқтисоди ва аҳолиси учун ҳалокатли оқибатларини бартараф қилиш мақсадида собиқ депутат¸ қонунлар¸ лозим бўлса¸ конституцияни ўзгартириш ва янгидан очиқ¸ шаффоф приватизация жараëнини бошлаш лозимлигини билдирди:
– Бу қонун ва конституцияни ким ëзган? СССР қулаши билан ўша пайтдаги амалидан фойдаланиб¸ давлатнинг энг даромадли¸ катта-катта объектларини атайин банкрот қилиб¸ уни бепул ëки сув текинга олган¸ Мирзиëев айтмоқчи¸ 20 ëки 50 та одам¸ уларнинг лоббичилари ëзди. Давлат иқтисодини издан чиқарган¸ миллионлаб одамни ишсиз қолдириб¸ Россияга мардикорга кетишга мажбур қилган бу приватизацияни¸ мутлақ қайта кўриб чиқиш лозим.
Президентнинг бу гапини мен жуда тўлқинланиб қабул қилдим. Чунки менинг қамалиб кетишимнинг бирламчи сабаби ҳам¸ ана шу “прихватизация”га қарши чиққаним бўлган. Агар қонунлар нотўғри бўлса¸ давлат ва миллат эмас¸ бир ҳовуч амалдорнинг манфаатини ҳимоя қилиш учун ëзилган бўлса¸ уларни¸ албатта¸ ўзгартириш керак¸ дейди “Озодлик” радиоси билан суҳбатда Ўзбекистон қамоғида энг узоқ ўтирган сиëсий маҳбуслардан бири Мурод Жўраев.
1989 йилги парламент сайловларида Шавкат Мирзиëев билан бирга Ўзбекистон Олий Кенгаши депутатлигига сайланиб¸ Каримов иқтисодий сиëсатини кескин танқид қилгани ортидан узоқ йиллик қамоққа ҳукм этилган Мурод Жўраев билан суҳбатни қуйида тўлиғича тинглашингиз мумкин.
ЎХҲ хабарлар бўлими