Бирлашган Миллатлар ташкилоти раиси
Пан Ги Мунга
Барча давлатлар раҳбарларига
Бутун дунё оммавий ахборот тизимларига
Бутун дунё ахлининг ор-номусли иймон-эътиқодли ва мурувватли аҳолисига
Бутун дунё мусулмонларига
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри Фаробий кўчаси Дуторчи тор кўчаси 22-уйда истиқомат қилувчи Қодиров Патхулла Убайдуллаевичдан
Тел: +99893 510-33-49; (71) 242-69-49
МУРОЖААТНОМА
1991 йил собиқ СССР кетгандан кейинги бошқа Республикалар қатори Ўзбекистон Республикаси ҳам мустақилликка эришди. Мустақиллик туфайли Республикада социалистик мулкчиликдан индивидуал мулкчиликка яъни шахсий мулкчиликка ўтиш бошланди. Халқимиз 70 йил ичида йиғган-терган мол-мулки, уй-жойлари, завод-фабрикалари фуқаролар қўлига ўта бошлади. Бундан энг кўп фойдани коррупция кўрди. Давлат маблағлари камайган сари, коррупциянинг иштахаси очилган сари давлат мулкини талашдан фуқароларнинг шахсий мулкларини зўравонлик билан ўзлаштириш бошланди. Асосан яшаб турган уй-жой, ер-сув қиммат бўлди.
Биз яшаб турган Аллон махалласи бир гурух махалла идораси ходимлари махалла раиси Болтабоев бошчилигида адвокат келинимиз укамизнинг хотини Қодирова Наима билан тил бириктириб, махалла ерларини ва махалладошлар уйларини ўзлаштириш бошланди. Бизнинг қимматга арзийдиган нарсаларимиз йўқ. Фақат уй-жойимиз бор эди. Булар тил бириктириб укамиз Қодиров Шавкатдан бошқа меросхўр йўқ деб уй-жойларимизни 2005 йилда биздан сўрамасдан укамизнинг номига расмийлаштириб олди. Ваҳоланки, бир ота, бир онадан туғилган 7 нафар фарзанд тирик бўлиб, шулардан бештаси бола чақаси билан рўйхатдан ўтган ҳолда шу Тошкент шахар Фаробий кўча Дуторчи тор кўча 22-хонадонда яшар эди. Булар уй-жойимизни ноқонуний ўзлаштириб олиб, укаларим ва жиянларимни уйдан ҳайдаб, рўйхатдан ўчириб юборишмоқда. Ўнлаб судьялар жойимиз бизга мерос, меросхўрларга баробар бўлиб берганига қарамасдан, улар судьяларнинг устидан тухмат уюштириб, қайта-қайта ишни бузмоқдалар. Бу ишларда келинимизнинг адвокатлик мақоми ёрдам бермоқда. Ноқонуний девор олиб бизларни қамоққа тиқиб қўйди.
Фарзандларимиз Қодиров Мирсаид Назрилло 2005 йилда, иккинчи фарзандимиз Мирсаид Вадуд 2011 йилда туғилган. Ота-онамиз уй-жойни 4 та ўғил фарзандга тенг бўлиб васият қилиб кетганлар. Аммо, маҳалла фуқаролар йиғини раиси келинимиз Қодирова Наима билан тил бириктириб, Қодиров Шавкатдан бошқа меросхўр йўқ деб маълумотнома бериб, уй-жойимизни 2005 йилда укамиз Қодиров Шавкат номига ўтказган. Бу ишни фуқаролар суди кўриб чиқиб еттита фарзандга тенг бўлиб берди. Аммо, Қодирова Наима ва Болтабоев Сайфуллолар судьяларнинг устидан тухмат уюштириб, 2013 йилда Учтепа суди орқали уй-жойни яна Қодиров Шавкатнинг номига ўктазиб берди. Биз қолган меросхўрларнинг ҳақ-ҳуқуқларини шу уйда яшаб турганимизни, 1991 йилда онамиз ўлганидан кейин яна қайта-қайта қилган қурилишларимизни ҳаммасини ҳисобга олмасдан Қодиров Шавкат номига расмийлаштириб берди. Бу ишга Республика хотин-қизлар раисаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси раиси ўринбосари Боситхонова, Тошкент шахар хокими ўринбосари ва Олмазор туман хокими ўринбосарлари биргаликда келиб кўриб, ишни прокуратурага оширишди. Аммо прокуратура ишни ҳал қилмаяпти. Бориб сўраганимизда биз мунозарали ишга аралашмаймиз деб ғалати жавоб беришди.
Яшаётган жойимиз ғорга ўхшайди. Ҳама ёғи беркитиб ташланган қоронғу. Устига устак канализация бўлмаганлиги туфайли уйнинг ичига чуқурлиги 12 м ли 3 та ўра қазилган. Хожатхона ва чиқинди сувлар шунга кетади. Ҳаво айланадиган ва ёруғлик тушадиган жой йўқ. Буниси етмагандек укамиз машинасини эшик тагига қўйиб, ўт олдириб қўяди. Яшаётган жойимиз кримоторияга ўхшаб қолди. Яшаш шароити бўлмаганлиги учун уйдан каламуш, илон, чаён чиқиб ётибди. Мени икки маротаба каламуш тишлаб олди. Хотинимни сочини ёйиб ухлаётган экан каламуш ўралашиб қолиб, чиқмасдан қаттиқ қўрқитиб юборди. Невроз бўлиб қолди. Қуёш тушмагани учун фарзандларимизнинг кичиги рахит бўлиб қолди. Мирсаид Назриллони каламуш хар жойини тишлаб қора қон қилиб кетди. Дардимиз ўзимизга етмагандек шифокорларга олиб борсак, шифокорлар хазир бўлинглар, яқингинада иккита касал “Қутуриш” касали билан келишди деб қўрқитди. Шунинг учун навбатма навбат чироқни ёқиб болаларни пойлайдиган бўлдик. Яшаш шароити бўлмагандан кейин кўчиб бир масжиднинг қоровулхонасига бориб олдик. Икки йил қоровулхонада яшадик. Лекин, яқинда паспорт режими текшириш бошланиб у ердан хам хайдаб чиқаришди. Уй хужжатларини келинимиз бизга бермаганлиги туфайли, хотиним Тошкент рўйхатидан ўта олмайди. Болаларим ҳам ўта олмайди. Шунинг учун ишга ҳам жойлаша олмайди.
Мен пенсионер ногиронман. Хотиним ишламайди. Борадиган жойимиз йўқ. Президентимиз қасам ичаётган вақтда мен фуқароларнинг ҳақ ҳуқуқини химоя қиламан деб қасам ичган эди. Қасами устидан чиқмаяпти. Бизни хақ хуқуқимизни мухофаза қила олмаяпти. Президент ҳам Сенаторлар ҳам, хоким ва прокуратура ходимлари ҳам вояга етмаганлар хақ хуқуқини мухофаза қиламиз деб сўз берганига қарамасдан, фарзандларимизни хеч ким химоя қилмаяпти.
Бу йил президент буйруғи билан “Соғлом она ва бола” йили бўлишига қарамасдан, биз ва фарзандларимизга шароит яратиб берадиган ташкилотнинг ўзи йўқ. Бизнинг хақ хуқуқимизни мухофаза қиладиган ташкилотнинг ўзи йўқ. Олий совет Сенатини Инсон хуқуқини мухофаза қилиш бўлими бошлиғи Акмал Саидов қайта-қайта мурожаат қилишимизга қарамасдан бизни хақ хуқуқимизни химоя қилмаяпти. Ўзбек тилининг изохли луғатида бир ишни қиламан деб, хақини олиб, бажармаган инсонни қаллоб дейилади. Бу вазифасини бажармайдиган бўлса, бу ўринни банд қилиб нима қилади? Бизни Республика бўйича ким ҳимоя қила олади? Хақ хуқуқимизни ким тиклаб беради? Республика яқинда мустақилликнинг 25 йиллик байрамини нишонлайди. Волидаи мухтарама онамиз ўтганларига 25 йил бўлмоқда. Бу адвокат келинимиз 25 йилдан бери бизни тинчитмасдан идорама идора сарсон қилиб юрибди. Ким бизга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириб беради? Шунинг учун биз мажбурмиз, дунё оммавий ахборот воситаларига, Бирлашган Миллатлар Ташкилот раиси Пан Ги Мунга, барча давлат рахбарларига, бутун дунё оммавий ахборот воситаларига, бутун дунё ахолисини ор номусли, иймон эътиқодли ва мурувватли аҳолисига фузул шартномаси ҳурматидан ёрдам беришингларни сўраб мурожаат қиламиз.
Ўзбекистонда қонун ишламас экан деманг, қонун ишлайди фақат бизга ўхшайдиганлар фойдасига эмас. Туман хокими ёрдамчиси, махалла идорасига келди. Болтабоев Сайфуллони ҳам чақиришди. Хоким ёрдамчиси сўрадилар. Муаммо нимада деб. Биз тушунтирдик. Муаммо Болтабоев Сайфуллони берган ноқонуний кўрсатмалари асосида юзага келди. Биз уй-жойсиз қолдик. Бунга жавобан Болтабоев уриб башарангни ёриб ташлайман деб дағдаға қилишга тушди. Гап бунда ҳам эмас, бу жанжални тепасида турган собиқ махалла раиси Шокир ака ана махаллада жанжал чиқди, биз бу ишни судга оширамиз деб мени устимдан акт тузмоқчи бўлди. Бундай ишни улар олдин ҳам қилган эди. Чиқган одамларни устидан тухмат уюштириб судга олиб бориб 15 суткага қаматиб, қамоқда калтаклатиб, ўлдириб юборишарди. Буниси етмагандек, бизни устимиздан тухмат уюштириб хар хил оқимларга аъзо, хотини одамларни даъват қилади, даъватчи деб тухмат уюштиришди. Яхши бахтимизга махалла фуқаролар йиғини маслахатчиси бу тухматларингга жавоб берасанлар. Дегани учун тўхтаб қолди. Бу маслахатчи янги эди. Шунинг учун ҳам биз қутилиб қолдик. Бўлмаса булар тухмат уюштириб кейин милиция олиб келиб қамоққа тиқар эди. Ичволиб Қодиров Шовкат жанжал уюштирди. Болта кўтариб хамма ёқни бузиб ташлади. Мажбуран 02 га қўнғироқ қилдик. Милицонерлар келиб ёзиб чизиб кетишди. Эртасига собиқ участка нозири чақирди, бўлган воқеа хақида ёзиб чиқинг деб. Ёзиб чиқсам укам Қодиров Ш.билан ароқ ичиб ўтирган экан, бизни ёзиб чиқган аризамизни олиб қолиб, ишни судга оширди, устимиздан нима деб ёзганини билмаймиз аммо суддан биз хайфсан олиб қайтдик. Шунинг учун бошқа 02 га қўнғироқ қилмайдиган бўлдик. Бу яшаб турган давлатда хуқуқларни мухофаза қиладиган ташкилотларга ишонмаймиз.
Бир маҳалладош аёлни ҳам ишхонасини тортиб олишган эди. Сен ҳам чиқ. Вазирлар маҳкамасининг раис ўринбосари Боситхонова келар эканлар, арзингни айт десам чиқмади. Нега чиқмадинг десам, кичкина ўғлим чиқармади. Булар акамни арз қилгани учун қаматворишига сал қолди. Маҳаллада қўни-қўшнилар аралашиб олиб қолишди. Боситхонова маҳаллага келади-кетади. Муштумзўрлар маҳаллада қолаверади. Улар Боситхоновани ҳам, уни маҳкамасини ҳам сариқ чақага олмайди. Яхши ҳам чиқмаганим, келинимиз Қодирова Наима ҳамтовоқлари билан масхара қилиб, болалар давлат ҳимоясида эмиш, қани ўша давлат деб кулишди. Туманимиздан кадастр ходими ўзини осди. Кетма-кет иккита туман ҳокимини қинғир ишлари учун Президентимизнинг ўзи ишдан олди. Ҳокимлар олиндику, аммо илдизлари ҳамон бизларни таламоқда. Хўп бу ишлардан прокуратура ходимлари бехабар эдими? Мана прокуратурадан келган жавобни сизга илова қилмоқдаман.
Олмазор тумани прокуратура жавобидан 1-қисми, Олмазор тумани ДСЭНМ мутахасисслари иштирокида уйингизда ўрганиш ўтказилганида, у ердаги шарт-шароитлар оилангиз аъзолари ўртасида турли касалликларни келтириб чиқариши эхтимолдан холи эмаслиги маълум бўлиб, “Аллон” МФЙ раисига туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда аниқланган камчиликларни бартараф этилишида амалий ёрдам бериш ҳақида хат юборилди.
Ваҳоланки, турли касалликлар чиқиб бўлган эди. Шундан мен Сизлардан ёрдам сорамоқдаман. Уй-жой бировнинг номида бўлса, прокуратура жавобидан ҳам кўриниб турибди. Бизга қандай қилиб “Аллон” МФЙ раиси ёрдам бериши мумкин. Бу прокуратура жавоби ҳаводан олиб ёзилган. Биз норози бўлганлигимиз туфайли юқори ташкилотларга мурожаат қилган эдик. Шикоятимиз Республика Бош прокурорига юборилган эди.
Тошкент шаҳар Қоунучилик ижроси уститдан прокурор назорат бўлими бошлиғи адлия маслахатчиси Б.А.Пайзиев “Жовобдан норози бўлсангиз юқори турувчи прокуратурага мурожаат қилиш ҳуқуқингиз бор” деб ёзибди. Биз аризамизни Б.А.Пайзиевга эмас, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б.Абдуллаевга ёзган эдик. Биз прокуратура ишидан норозимиз. Президентимизнинг тавсияси билан Сенатга прокуратура ишини текшириш рухсати берилган эди. Прокуратура ишини сенат текшириши керак эди. Ҳохлаган жавобини ёзиб бизни сарсон қилди.
Бош вазир ўринбосари томонидан Ўзбекистон адвоакталар палатасига ҳам аризамиз юборилган эди. Жавоб ололмасдан, адвокатлар палатасига бордим. У ердан “Адвокатлар дахлсиз шахс, улар қонунни билади, сенлар қонунни билмайсанлар” деган жавобни оғзаки эшитдик. Бу дахлсиз шахслар хохлаган ишини қилиб юраверса, бизнинг оиламизни ким ҳимоя қилди. Биз Ватанимизни севамиз. Ўзимиз сайлаган Президентимизни ҳурмат қиламиз. Мачитларда домлаларга қўшилиб, ҳар номозимизда ҳақларига дуолар қиламиз. Аммо, биз бутун дунё ҳамжамиятига мурожаат қилишга мажбурмиз. Чунки, бизнинг ҳақ-ҳуқуқимизни хеч ким ҳимоя қилмаяпти.
Шунинг учун сизлардан илтимос бизларга ёрдам беринг.
Мурожаатномамизни ЮНЕСКОда ишлайдиган чет тилларга ўгиришга ёрдам беришингизни сўрайман.
Қодировлар оиласи номидан
Қодиров П.У.
13.06.2016 йил