Ўзбекистон Хукуматига,
Бутун дунё хуқуқ ҳимоячиларига,
Сиёсатчи ва жамоат арбобларига
Бутун дунёга!
Хурматли дўстлар! Мана деярли бир йилдан буён вояга етмаган Григорий Григорьев ўзбек хукумати томонидан кучли босим ва тергов остида.
У шу йилнинг январь ойида 50га яқин болалар қамалган ноқонуний болалар қамоқхонасининг ягона гувоҳи.
Бу бўйича ББС радиоси Григорийдан интервью олган ва у 10августда ББС сайтида эълон қилинган.
Сўнгги икки ой бола онаси билан бирга менинг уйимда эди. Ўзимнинг мақолаларимда бу хақида бир неча маротаба ёздим.
Григорий ўтган йили ўқув йилини қолдирди. Яъни ўқий олмади.
Янги ўқув йили бошланаётганлиги муносабати билан Григорий 2кундан кейин мени уйимни тарк этади.
Ўзбек Хукуматининг янги қонунларига биноан ўқишдан қолган бола учун унинг ота онаси жавобгар.
Григорий Тошкент шахар, Чилонзор туманидаги Автойўл колледжининг студенти, колледж у онаси билан яшайдиган уй яқинида.
Григорий ва унинг онаси менинг доимий назоратимда қолишмоқда.
Агар ўзбек махсус хизматлари терговни давом эттиришса ва унинг ҳаётига бирор хавф туғдиришса, бу тухум қуритиш “геноцид” ва гувоҳни йўқ қилиш ҳисобланади.
Вояга етмаган боланинг ҳаётига бефарқлик ва таҳдид учун ҲАММА бирдек жавобгар!!!
Мехрибон Қадамова
Мустақил хуқуқ ҳимоячиси.
Тошкент Ўзбекистон
28 Август, 2013 йил