O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мурсийнинг ғалаба нутқининг тўла матни

Мурсийнинг ғалаба нутқининг тўла матни
159 views
18 September 2012 - 12:06

Муҳаммад Мурсий Мисрдаги Президентлик сайловларидан кейин машҳур Таҳрир майдонида қилган ушбу ғалаба нутқида ватанидаги золим ва зодагонларга хизмат қилган режимнинг умри тугаганини айтганди.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ҳамд ва санъо Аллоҳга бўлсин. Салавот ва салом Аллоҳ Расули ҳазрати Муҳаммад (с.а.с)га бўлсин!
Айтинг: Фақат Аллоҳнинг лутфи ва раҳмати билан, фақат мана шулар билан севинсинлар. Бу уларнинг тўплаётганларидан кўпроқ хайирлидир”.
(Юнус сураси, 58-оят)

Буюк Миср халқига салом бўлсин!
Эй, буюк Миср халқи! Бугун майдонларни тўлдириб тоширган демократия байрамини қутлаётганлар! Аллоҳга ҳамдлар бўлсин-ки, мисрликларнинг қўли билан, иродаси билан, кўз ёшлари ва фидокорликлари билан бу тарихий онга эришдик. Ушбу инқилоб, ўз олдига қўйган барча мақсадларига эришгунга қадар давом эттирилади. Инқилобни биргаликда ниҳоясига етказамиз.

Бугун бу ерда сизларнинг олдиларингизда 25-январ Инқилобидан кейин ўтқазилган биринчи президентлик сайловларида мисрликларнинг ҳур иродаси билан сайланган биринчи президент ўлароқ, ватаннинг ҳар тарафидаги бу буюк севинчни сизлар билан биргаликда қутлаётган бўлсам, бу фақатгина Аллоҳнинг ёрдами билан бўлди ва шаҳидларнинг бу йўлда тўкилган пок қонлари натижасида рўёбга чиқди.
Ўз қонлари билан ҳуррият дарахтини суғорган ва бизга бу йўлни очган барча шаҳдиларимизнинг ва ғозийларимизнинг яқинларига миннатдорчилик билдираман.
Фарзандлари ватаннинг ва шаҳидликнинг ҳақиқий  маъносини билган, озодликка бадал ўлароқ болаларини қурбон қилишга рози бўлган оилаларга ташаккур этаман. Шаҳидларнинг тўкилган қонларининг зоъе бўлмаслигига ваъда бераман.
Буюк Миср халқини ва Миср армиясини чин юракдан саломлайман. Мен қуролли кучларимизни яхши кўраман ва уларнинг инқилоб жараёнидаги ролларини қадрлайман. Бу буюк ташкилотни дастаклашга ва қўришга ҳаракат қиламан.
Шараф соҳиби полисларимизга ҳам салом бўлсин. Баъзилари менинг улардан баъзи кишиларнии камроқ қадрлаганимни тушунмоқдалар. Йўқ, бу тўғри эмас. Ким жиноят қилса қонун унинг жазосини беради.

Келажакда Мисрни ва тинчликни қўришда катта ролга эга бўлган болаларимиз ва биродарларимиз ичидаги шарафли ва қадрли полисларимизни ҳам саломлайман.

Миср сайловларини назорат қилган ёки қилмаган барча судяларга салом бўлсин. Судялар ўз фаолиятлари давомида ҳар доим мустақил бўлиб қолишлари керак. Келажакда менинг маъсулиятимда бўладиганидек, ҳуқуқ тарғибот органлари парламент ва ҳукуматдан мустақил, ҳур ирода билан фаолият кўрсатиши керак.
Бу муҳим кунда Миср халқининг барчасига мурожаат қиламан-ки, бугун мен сизларнинг танловингиз, иродангиз ва Аллоҳнинг лутфи билан бу ердаман.
Мен бугун қаерда бўлишларидан қатъий назар, хоҳ мамлакат ичида бўлсинлар, хоҳ унинг ташқарисида, барча мисрликларни, жами шаҳарларнинг, қишлоқларнинг, шарқ, ғарб, жануб ва шимол тарафдагиларнинг ёки бепоён Миср музафотининг марказида яшаётганларнинг, Мисрнинг саховатпарвар асолатли халқининг, қабилаларнинг, Нубо, Рафоҳ, Ал-Ориш, Жанубий Сино, Марсо Матруҳ, Делта шаҳарлари, Порт Саид, канал шаҳарлари бўлган Исмоилия, Сувайш, Доҳилия, Кефр аш-шaйх, Ғарбия, Қалюбия, Искандария, воҳалар, Қизил денгиз, Жанубий Сино, Жанубий Саид, Бани Сувайф, ал-Фуюм, Муня, Савҳож, Асют, Луҳор ва Авсан каби барча шаҳар фуқароларининг; мусулмон, христиан; аёл-эркак, ёш-қари, ота-оналар, деҳқонлар, ишчилар, маъмурлар, ўқитувчилар, университет домлалари, тадбиркорлар, ҳусусий ва давлат секторларида ишлаётганлар ва давлат муассасаларида ишлаётганлар, автобус ва такси ҳайдовчилари, темир йўл ишчилари, катта-кичик барча савдогарларнинг – ҳамманинг раҳбариман. Буларнинг ҳаммаси менинг оиламдир…

Аллоҳнинг лутфи ва сизнинг шижоатингиз билан барча мисрликларга  раҳбар бўлгандан кейин конститутсия ва қонунни ҳурмат қиладиган ҳаммага нисбатан бир хил мавқъе ва масофада бўламан.
Миср ўз инқилоби ва ёшларининг фидокорликлари билан 2011-йил Март ойидаги ва айни йилнинг охиридаги парламент сайловларида, шўро мажлиси сайловлари учун 2012 йилнинг бошида ва ниҳоят шу йилнинг 17-июнида бўлиб ўтган президентлик сайловлари учун сайлов сандиқларининг олдидаги узун навбатларда туришлари билан дунёга ўз таъсирини кўрсатди.
Бугун биз ана шу натижларни қутлаяпмиз ва ҳурмат кўрсатмоқдамиз.

Бугун Мисрнинг ўз сафларини жипслаштиришга, халқ бирлигига эҳтиёжи бор. Бу сабрли халқ фақатгина ана шу йўл билан ўз фидокорликларининг мевасини тўплай олади. Ижтимоий адолатга, озодликка ва инсон каби яшаш шароитига қовушади. .
2011-йил 25-январ инқилобчиларнинг шиорлари ва асил мақсадлари ана шулардан иборат эди.
Барча мақсадларга эришиш учун бу инқилоб сафарини биргаликда тугаллаймиз. Миср халқи бундан аввал кўп сабр қилди. Касалликлардан, очликдан, зулмдан, сиёсий босимдан, фирибгарликдан ва сохтакорликлардан кўп зарар кўрди. Биз атрофимизга қараб Миср халқи қачон бошқарувда гапи ўтадиган бўлади дер эдик? Мана, бугун бутун дунёнинг бу буюк қаҳрамонликни кўраётгани каби, ҳокимиятнинг ҳам соҳиби сизларсиз.
Эртага яна ҳам яхши бўлади, иншаАллоҳ.
Мен сизнинг энг яхшингиз бўлганим учун бу ерда эмасман. Аллоҳнинг лутфи ва сизнинг танловингиз натижсида бу ердаман. Ҳаммангизнинг олдида берган ваъда ва сўзларимни бажариш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан.
Миср – мисрлиларникидир! Ҳуқуқ олдида ҳаммамиз тенгмиз. Бу ватан учун ҳаммамизнинг ўз вазифалари бор. Менинг ҳақларимдан кўпроқ вазифаларим, масъулиятларим бор. Орангизда адолатни ва ҳақни ўрнатиш учун менга ёрдам қилингиз.
Аллоҳга итоаат қилишим учун менга ёрдам берингиз. Агар Аллоҳга исён қиладиган бўлсам берган ваъдаларимни рўёбга чиқара олмайман. Шунда менга итоат қилмангиз. Бу тарихий онда буюк Миср халқини, оиламни, қабиламни умумхалқ бирлигимизни ўрнатишга ва орамиздаги боғларни мустаҳкамлашга чақираман.

Биз ҳаммамиз – мисрликлармиз. Агар партияларимиз ва сиёсий оқимларимиз ўзаро ихтилофга тушсалар, шуни унутмайлик-ки, барчамиз иҳтилолга ва шаҳидларимизга қарздормиз. Ўзаро қарама-қаршиликка ва ишончсизликка ўрин йўқ!

Миллий бирлик – Мисрнинг бугунги қийин вазиятдан қутилиши учун, барчамиз иштирок этган бу лойиҳани давом эттириш, Мисрнинг тараққиёти ва ривожланиши учун учун ягона йўлдир!

Аллоҳга ҳамд булсин-ки, даромадимиз каттадир. Устимизда Аллоҳнинг неъматлари кўпдир! Бугунгача, булар билганингиздай, ёмон қўлланилди. Бизлар бу даромадларни иншаАллоҳ керакли шаклда, ҳаммамизга фойдали бўладиган қилиб идора қиламиз. Сизларни барча мисрликларнинг ёрдами билан ўлкамизни ривожлантиришни режалаштирган лойиҳани жорий этишга даъват қилаяпман.

Биз мисрликлар ўлароқ, муслимони ва христиани билан биргаликда – битта маданиятмиз ва шундай бўлиб қоламиз иншаАллоҳ.

Шонли январ қўзғолонида қилганимиз каби – Нилни, миллий бирлигимизни ва  ижтимоий таянчимизни нишонга олган ҳар турли фитнага қарши барчамиз бирданига курашамиз иншаАллоҳ.

Сизлар билан бирга Мисрнинг ривожи ва уйғониши орқали дунёнинг диққатини жалб қилмоқчиман!

Миср тупроқларида яшаётган ҳар ҳур мисрли учун истиқрор, мўл-кўлчилик, шарафли ва яхши ҳаёт курилажак иншаАллоҳ!

Замонавий ҳуқуқ давлатига айланадиган Мисрни қуриш учун сизлар билан бирга ишлайман.

Бутун вақтимни шу буюк лойиҳага айираман.

Халқаро, минтақавий, араб музафоти ва Африкаги бутун қирралари билан Мисрнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш борасида сизлар билан бирга фаолият олиб бораман.

Мисрнинг бутун дунё билан тузган шартномаларини, халқаро битимларини қўриймиз ва бу ҳужжатларнинг шартларини базжарамиз.

Мисрнинг қадриятларини, маданий кимлигини қўриймиз. Бундан ташқари хусусан, эркинликлар соҳасида инсон ҳақларига ҳурмат кўрсатилади, аёл, оила ва болалар ҳақларини алоҳида тизимга соламиз.

Ҳар турли айримчиликка барҳам берамиз.

Дунёдаги барча кучлар ва давлатлар билан ўзаро ҳурмат, ҳар тараф учун ўзаро манфаатларга таянадиган савияли муносабатлар қурамиз.

Қайси давлат бўлишидан қатъий назар, ички ишларимизга аралашишига йўл қўймаймиз!

Миллий мустақиллигимизни ва Миср давлатининг чегараларини қўриймиз.

Миср ҳақида фақатгина Мисрнинг фарзандлари қарор бера оладилар ва ҳамма билсин-ки, Миср бутун дунёни тинчликка чақиради. Бунинг баробарида Миср, ҳар қандай давлат тарафидан унга ва ёҳуд дунёнинг қаерида бўлса бўлсин фуқароларига душманлик қилганларга қарши халқи ва қуролли кучлари билан шонли тарихи ила биргаликда нафс-и мудофаа қилишга ва душманини енгишга кучи етади!
Эй, Миср халқи!

Ҳозирги жараён ва унинг қийинчиликларини кўриб турибман. Мисрнинг кучли давлат, умматга раҳбар ва дунё лидери бўлиши учун Аллоҳнинг ёрдами, сизларнинг таянчи ва кўмаги билан бу вазиятдан тезкорлик билан чиқишимизга ишонаман. Мисрнинг такдири шудир. Келажакда уни кутаётган ана шудир!

Сизлар ҳам севиниб қутлаётган, миллат иродасининг  ғалабаси эканини кўрсатган ушбу демократия зафарини биргаликда нишонлаяпмиз. Аввал айтганимдай, сизларнинг орангзида Аллоҳга қарши чиқмайман ва исён қилмайман.

Аллоҳу Таолонинг мана бу оятини доимо ақлимда тутаман: “Тўпланиб, Аллоҳга қайтарилиб олиб бориладиганингиз кундан қўрқингиз . Ана ўшанда ҳамманинг қўлга киритгани амалларининг қаршилиги берилади ва уларга ҳақсизлик қилинмайди.” (Бақара, 281)

Дўстларим, мен билан бирга такрор этингиз!
Биз ўз иродамиз билан, бир-биримизга бўлган севгимиз билан келажагимизни қура оламиз. Баъзилар буни ватандан ташқарида кўролмайди ёки бу мавзуда бизга ишонмайди. Лекин биз бу йўлда илгарилашга давом этамиз ва эртанги кун яна ҳам яхши бўлади, инша Аллоҳ!
Аллоҳ мувоффоқиятнинг мададкори ва тўғри йўлга бошловчидир.
Дўстларим, баъзилар буни узоқ ўлароқ кўрмоқдалар. Биз эса жуда яқин ўлароқ кўрмоқдамиз. “Аллоҳ ўз амрида ғолибдир. Лекин инсонларнинг кўпи буни билмайдилар”. (Юсуф сураси, 21)
Сизларга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракати бўлсин!

 

Манба: dunyabulteni.net