Миср Президенти Муҳаммад Мурсий Сурия режимини “мустабид” дея атаб қоралади ва урушдан азият чекаётган мамлакатда демократик ўзгаришларга чақирди.
Теҳронда Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар саммитида иштирок этаётган Мурсий Сурия режимга қарши курашаётган исёнчиларни қўллаб-қувватлаш жаҳон ҳамжамияти учун “аҳлоқ масаласи”дир, дея таъкидлади ва зўравонликларни тўхтатиш учун “фаол аралашув”га чақирди.
Хабарларга кўра, Мурсийнинг саммит мажлисида қилган баёноти Сурия делегациясининг зални тарк этишига сабаб бўлган.
Мурсий кейинги 30 йил ичида Эронга сафар қилган илк Миср раҳбари бўлди. Миср ва Эроннинг Сурия бўҳронига оид позицияси бир-бирига қарама-қаршидир.