O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мурсий нима қилмоқчи?

Мурсий нима қилмоқчи?
26 views
02 May 2013 - 6:08

Мусулмон биродарлар (Иҳвон вакиллари) ҳукуматга келган жойларда яхши натижаларга эриша олмаяптилар. Албатта, муаммолари кўп ва каттадир, ҳал қилишлари керак бўлган жуда кўп масалалари бор. Булар тўғри, аммо тўғри бўлган бошқа нарса ҳам бор:MURSI

Бу ҳам бўлса “Иҳвон” вакилларидан ҳокимият тепасига келганларнинг ўзларига қарши майдон ўқилишига муносиб жавоб бера олмаётганларидир. Улардан бири, Бостондаги портлашларга шундай муносабат билдирди: Ичимиздаги жоҳиллар ва етарсизлик ва ташқаридаги душманлар юзидан биз қўлга киритган муваффақиятларга соя тушмоқда. Мурсийдан аввал Мисрда Иҳвоннинг номзоди Ҳайрат Шотир эди. У бир тадбиркордир. У ёки бу сабабдан номзодликдан чиқарилмаганда эди, Мурсийнинг жойини олган бўларди. Асосий номзод у эди. Афсус билан айтишим мумкинки, у бўлгандан ҳам натижа ўзгармаган бўларди. Мисрда Иҳвоннинг ҳокимиятга келишининг рамзий маъноси каттадир. Кимлардир етти минг йиллик Фиръавнлар тузумини ўзгарди, демоқдалар. Мурсий ҳам ҳазрати Юсуф (ас) каби қамоқхонадан ҳокимиятга кўтарилди. Албатта, масаланинг катта рамзий маъноси бор. Лекин Мурсий бу имкониятдан яхши фойдалана олмаяпти. Унинг қарорлари, тайинлаган кадрлари, кундалик сиёсатида муаммолар жуда кўп. Бирилари, Мурсийнинг 100 кунлик фаолиятига баҳо бердилар. Иҳвонга кўра бу баҳо жуда яхшидир. Бошқалари эса унга қониқарсиз баҳо қўймоқдалар. Албатта, Мурсий сеҳрбоз эмас. Миср каби имконияти катта, аммо инсоний муносабатлар ва сифати бузилган ўлкани бошқармоқда. Мухолифлари каби давлатни ва ҳукумат органларини қўлга олмоқда демайлик, аммо ҳокимиятни ҳам бўлишмаётгани бир ҳақиқатдир. Шунингдек, минтақада Мурсийга ёрдам берадиган ташкилий кучлар ҳам топилмайди. Кўрфаз ўлкалари Мурсийга эмас, унинг мухолифларига ёрлам берадилар. Буни Мурсий ўзининг муваффақиятсизликларга қисмий сабаб қилиб кўрсатиши ҳам мумкин.

¥
Мурсийнинг атрофида муҳит шундай, аммо унинг шахсий уринишлари қайси даражада? Кейинги вақтларда Исломий жамоадан кўп кишилар ундан умидсизликка тушмоқдалар. Булардан бири Набил Ивадий исмли даъватчидир. У Мурсийни мувозанатни қўрий олмаганликда ва уни ҳокимиятга келтирган халқнинг иродасига қарши Эрон томонга оғишда айблайди. Унинг фикрича, Мурсий бу ишни ўжарлик билан амалга оширишга уринмоқда. Эрон билан муносабатларни йўлга қўйиши мумкин, аммо Мурсий буни Суриянинг ҳисобидан амалга оширмоқда. Бу эса Сурия халқининг курашига соя туширмоқда. Мурсийнинг Сурия масаласидаги тўрт томоннинг (Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва Эрон) аралашуви билан масалани ҳал қилиш таклифи натижасиз қолди. Саудия Арабистони у ёки бу сабаб билан Мурсийга бу масалада ёрдам бермади, буни танқид қилиш ҳам мумкиндир. Чунки Сурия муаммосидаги тўрт томондан биринчи бўлиб Саудия Арабистони воз кечди. Мурсий эса ўжарлик билан бу жараённи давом эттиришга уринди. Бу ерда Мурсий эмас, Саудия Арабистони ҳақлидир. Зеро, бу йўл синаб кўрилган бир ишдир. Эрон бу масалада хато қилмоқда, ўз хатосидан воз кечишни ҳам истамайди, аксинча музокаралар иштирокчиларининг вақтни бекорга ўтказиш билан уларни ўйнатишни истайди. Мурсий хорижий кучларнинг Сурияга ҳужум қилишига қаршидир. Мунсиф Марзукий кабилар шу фикрдалар. Бундай қарашнинг ҳақли далиллари бўлиши мумкин. Бу ҳолда ўртада масалани ҳал қилишнинг икки йўли қолади: Сиёсий йўл билан ҳал қилиш ёки режимнинг давом этиши. Лекин мутлақ бир ҳокимият (диктатор Асад) эгаси билан қандай қилиб музокаралар олиб бориш мумкин? Муборак Асаддан минг марта яхши эди, аммо иҳвончилар у билан музокара ўтказиш йўлини топа олдиларми? Ҳайҳот! Иордания қироли иккинчи Абдуллоҳ, Ироқ Бош вазири Маликий ва Эрон масаланинг сиёсий музокаралар йўли билан ҳал қилинишини истайдилар. Эрон тарафдор бўлган бундай музокараларнинг мақсади Асаднинг ҳокимиятдан кетмаслигидир. Агар иш бу йўл билан давом эттириладиган бўлса, Асаднинг ҳокимиятда қолиш имкони ҳар сонияда ортади. Шу вақтгача тўкилган қон ҳам бекорга кетган бўлади. Зеро, бу имконсиз бир талабдир. Бундан кейин муроса йўлини топиб бўлмайди.

¥

Чиқмаган жондан умид кесилмайди, деганларидек Мурсий Эронга Сурия масаласида бир ҳайъат юборди. Сирли вазифа берилган бу ҳайъатнинг ким томонидан юборилгани ҳам сирли қолди. Бу масалада Мурсий идораси билан Ташқи Ишлар Вазирлиги ихтилофга кирдилар. Эронни тиз чўктириш ўрнига, ўзаро курашни бошладилар. Набил Ивадийдан кейин Мурсийни энг кўп танқид қилганлар Суриялик иҳвончилардир. Зуҳайр Салим булардан биридир. Унга кўра, Мурсий Сурияга хорижий ҳужумга қарши чиқиш билан хато қилмоқдадир. Бу ишда хато сиёсат олиб бормоқда. Пишган паловга сув қўшмоқда. Масалани ҳал қиладиган кучингиз бўлса ўртага қўйинг. Бундай кучингиз бўлмаса, бир чеккада ўтиринг. Соя туширманг. Мурсий буларнинг ҳеч бирини қилмаяпти. Бундан ҳам баттари Мурсийнинг Путин билан учрашувда айтган сўзларидир. Русия билан алоқаларни мастаҳкамлаш учун Сурия халқини қурбон қилмоқдадир. Гаплари шулардан иборат: Сурия масаласида Русия билан ҳамфикрмиз. Тўғрироғи, учрашув ҳақида Мурсий шундай деди: Русия билан музокараларнинг асосий мавзуси Сурия масаласи бўлди. Русиянинг Сурия сиёсати Мисрнинг сиёсатидан фарқ қилмайди. Буни айтган афсуски рус томони эмас, Миср томонидир. Бу Тансу Чиллернинг (Туркия собиқ Бош Вазири) бир пайтлар Москвага ташрифи пайтида айтган ва ақлга тўғри келмайдиган шу сўзларига ўхшайди: Кавказлар масаласида Русия билан айни фикрдамиз. Бу нима, чорасизликми, шошқолоқликми? Иккаласи ҳам бор Мурсийнинг аҳволида. Хато рус ҳукумати билан учрашиш эмас, руслар билан айни фикрда бўлишдир. Мурсий бир нарсалар қилишни истайди, аммо бу ишларда жиддий хатоларга йўл қўймоқда.

Аҳмад Довудўғли (Туркия Ташқи Ишлар Вазири) Солиҳий (Эрон Ташқи Ишлар Вазири) билан Сурия масаласида келиша олмаймиз, деганди. Мурсийнинг ўзи ҳам аввал Эроннинг масалани ҳал қилиш тарафида эмас, муаммонинг бир қисми эканлигини айтганди. Энди нима бўлди, Эрон ўзгардими ёки муаммоми? Бунинг устига Эрон Суриядан кейин Ироқда ҳам суннийларга қарши иккинчи жабҳани очди. Бу билан муаммоли нуқталар яна биттага кўпайди. Биз Иҳвонни хато қилсин, дея қўллаб қувватлаётганимиз йўқ. Иҳвон учун Исломни эмас, Ислом учун Иҳвонни қўллаб қувватлаяпмиз. Уларнинг йўллари айриладиган бўлса, бизнинг ҳам Иҳвон билан йўлларимиз айрилади. Чунки ҳеч ким масъум эмасдир…

Хулоса: Бировларнинг хатосини ва зулмини кўриш осон, аммо муҳими бировларнинг хатосини кўриш эмас, у хатони қилмасликдир.

Мустафо Ўзжон (Mustafa Özcan)

Манба: habervaktim.com