«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
МУСИЧА
Қанотингни ким синдирди,
Қўй оғзидан чўп олмаган,
«Нари тур!» демаган бировга,
Ҳеч кимдан ҳеч нарса таъма қилмаган,
Ғаразни билмаган мавжудот,
Тошкентда яккаю ягона мўмин –
Сингилгинам менинг,
Мусича!..
1978
(150)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (94-саҳифа.)