O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Муслим Климович: Латвия мусулмонлар мамлакатига айланмоқда

Муслим Климович: Латвия мусулмонлар мамлакатига айланмоқда
243 views
24 July 2020 - 14:54

Маҳаллий аҳоли 50 йилдан кейин Латвия “Ислом мамлакати”га айланишини тушунишлари керак, чунки мусулмон болалар кўпчиликни ташкил қилади. Бу фикрни Ислом маданият маркази матбуот котиби Роберт Климович Neatkarīgā rīta avīze газетасига берган интервюсида билдирди.

Шунга ўхшаш баёнотни марказ раҳбари Янис Лутсинш ҳам айтди.

Климович ҳозирда унинг уч фарзанди борлигини ва “уларнинг сони янада кўпроқ бўлишини хоҳлаётганини” таъкидлаган. Марказнинг иккала вакили таъкидлашича, Ислом “бу дунёни тинчлик билан забт этишнинг” энг яхши усули.

“Бизнинг Исломни ёйишимизнинг йўли – яхши мусулмонлар бўлишимиздир”, деди Атис Климович. Унинг сўзларига кўра, Латвияда мусулмонлар қонун билан боғлиқ муаммоларга ва зўравонликларга дуч келмайдилар.

Исломий жамият вакилининг сўзларига кўра, Европага “қуллар ва  ишлайдиган одамлар керак” бўлгани сабабли атайлаб қочқинлар оқимини яратган.

Келажак ҳақида гапирганда, Климович Латвияда аллақачон чет эллик мусулмон талабаларни ёллашни бошлаган маҳаллий тадбиркорлар борлигини таъкидлади. “Улар ичмайдилар, ҳар беш дақиқада чекмайдилар ва тинимсиз меҳнат қилишади. Бу уларнинг хислати”, дейди у.

Манба: azon.uz