Онамга
Бу тонг сизни соғиндим, Она,
Мехрингизнинг кайнок, тафтларин.
Яратганга айтиб шукрона,
Ибодатга очдим кафтларим.
Оллоҳимдан битта ўтинчим,
Асра менинг Онажонимни.
Ишонганим далда суянчим,
Пойи жаннат меҳрибонимни!
Олисдаман сиздан Онажон,
Мехрибон йўқ бошим силашга.
Бемор бўлсам бевақт, ногаҳон,
Болам дея, ҳолим сўрашга.
Болам дея йўлимга муштоқ,
Остонада, маюс кўзлари
Сафаримда ҳамиша ҳамрох,
«Омон бўлгин” деган сўзлари.
Онажоним меҳри уммоним,
Тинглагувчи ҳасрат, сирларим.
Бир Мусофир шоир ўғлингиз,
Сизга атаб ёзди, шеърларин!
Мерос юки
Ўз ўзимга ўзим, бераман савол,
Узун тунлар баъзан, ўйланиб маҳзун.
Топа олиш бирор баҳона, маҳол,
Жим қоламан фақат, кеча кундуз, тун.
Не килдинг сен бола, шерият учун?,
Шеърият илмини тўла олдингми?!
Сенга мерос қўйган, ижод ахлига,
Арзирли меросхўр бўла олдингми?.
Ироданг маҳкам тут, сабр бардошла,
Дош бергин, бедор тун, заҳматларига.
Шунда сен бўларсан муносиб издош,
Лутфий ва Навоий ҳазратларига.
Шеър ёзгин, шеърингдан кўзғалсин шамол,
Булут тарқаб, юзин кўрсатсин қуёш.
Шеърингни ўқиган қаро кўзларда,
Беихтиёр қалксин, икки томчи ёш.