O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мусофир юртда юрган аёллар сизни Аллоҳ асрасин

Мусофир юртда юрган аёллар сизни Аллоҳ асрасин
21 views
05 August 2013 - 10:55

Мардонавар боғлар белини.
Лою гилга урар қўлини,
Болалари кутар йўлини
Мусофирда юрган аёллар.

Болаларин оромин ўйлаб.
Болам дея ўзини қийнар
Нон ўрнига тилини чайнар
Мусофирда юрган аёллар

Гох тушунмай руслар сўзига.
Ёш боладай қарар кўзига.
Хўрликлари келар ўзига
Мусофирда юрган аёллар

Бир дарддоши йўқдир қошида
Тош чиқади еган ошида
Яна канча тухмат бошида
Мусофирда юрган аёллар

Кимдир ёмон йўлга бошлайди.
Ори учун лабин тишлайди
Аламлардан кўзин ёшлайди.
Мусофирда юрган аёллар.

Россияни совуқ қишида.
Кечки қайтар қайтар ишида.
Бир оғриқ бор бош ё тишида.
Мусофирда юрган аёллар.

Кимга опа кимгадир сингил.
Холин кўрсанг тўлади кўнгил.
Бахтли кунлар келар сабр қил.
Мусофирда юрган аёллар.

Гули