ЎзА ахборот агентлигининг хабар беришича, эртага, яъни душанба куни Ўзбекистон мустабиди И.Каримов Москвада бўлади.
Каримов Россияга Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф буюраяпти.
Учрашув давомида икковлон Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг масалаларини муҳокама қилармишлар, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашармишлар.
Бунинг якунида икки мамлакат ўртасида “турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”.
Фақат қандай ҳужжатларнинг имзоланиши ҳақида маълумот йўқ.
ЎХҲ хабарлар бўлими



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ