O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мустабиднинг шукронаси

Мустабиднинг шукронаси
25 views
12 December 2015 - 19:59

imagesШукр, озодликни солдик қафасга,
Зиндонлар тўлди-ю, яйради гуллар.
Энди бу миллатнинг боғлари аро
Тентийди бир-икки соқов булбуллар.

Боқсанг, бу миллатнинг ҳаммаси басир —
Ўйиб олавердик тик боққан кўзни.
Эшитсанг, ҳаттоки аллаларидан
Ўчирганмиз қалтис “юрт” деган сўзни.

Зумда ўтмишини ёздик қайтадан,
Синдириб ташладик тимсолларини.
Тўзғитиб юбориш қолди режада
Ватан ҳақидаги хаёлларини.

2011
Гулноза Мўминова

Манба: Facebook.com