O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мустакиллигимизнинг 24 йиллигига

Мустакиллигимизнинг 24 йиллигига
28 views
19 January 2013 - 15:28

Йигирма тўрт йил халқим машаққат кўрди,
Йигирма тўрт йил халқим риёзат кўрди,
Бу йилларни оз деманг эй инсонлар,
Йигирма тўрт йил халқим разолат кўрди.

Ишонмасангиз келинг юртимизга,
Бир бор яшаб кўринг биз билан бирга,
Шунда амин бўласиз ушбу сўзларга,
Йигирма тўрт йил халқим сиёсат кўрди.

Иймонини халқим бой бериб қўйди,
Имомлар минбарни жой қилиб қўйди,
Халқимни оғзини беркитиб қўйди,
Йигирма тўрт йил халқим сукунат кўрди.

Хар йили икки ой бўлди мардикор.
Бутун далаларга тўлди пахтакор.
Етмиш йил азоби қилмади хеч кор.
Йигирма тўрт йил халқим зироат кўрди.

Нима қилишмоқда олим фозиллар,
Хақиқатни айтинг ёзиб хазиллар,
Бўлди қилгин энди ифлос разиллар,
Йигирма тўрт йил халқим уқубат кўрди.

Инсоний хуқуқи паймол бўлди-ку,
Дардини айтолмай сарсон бўлди-ку,
Водийлик айтишга мажбур бўлди-ку,
Йигирма тўрт йил халқим жиноят кўрди.

***

Нидо беринг қайдасиз

Нидо беринг қайдасиз, бир кун юртга қайтасиз,
Шундай замонлар келар, ҳақиқатни айтасиз,
Сизлар эдингиз шер-юрак, юртингизга ҳам керак,
Сизларни қайтармоқ учун, халқингиз қилди тилак.

Бир кун сизларни кўрармиз, яйраб яйраб юрармиз,
Сизлар ҳоҳлаган юртни, биргалашиб кўрармиз,
Оллоҳим берсин сабр, етмасин сизларга жабр,
Шундай кўйга солганга, буюрмасин ҳеч қабр.

Одноклассники.ру дан
Водийлик