Туркия раҳбарияти қирим-татар халқи лидери Мустафо Жамилнинг она Ватани Қиримга киришига қўйилган таъқиқ масаласини ҳал қилиш бўйича ёрдам беришини ваъда қилди, деб ёзади УНН.
“Туркия Бош вазири Ражап Эрдўғон тез орада Владимир Путин билан боғланишини ва бу масалани тинч йўл билан ҳал қилишини айтди”, – дея таъкидлайди Мустафо Жамил.
Шу билан бирга Туркия ундан қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида Киевга қайтишини сўраган.
Маълумки қирим-татарлари Мажлиси собиқ раҳбари Мустафо Жамил Армянскдаги чегара пости орқали Қиримга ўтишга ҳаракат қилганди. Бироқ, чегаранинг россия махсус отрядлари ва маҳаллий руспараст ташкилотлар фаоллари томонидан тўсиб қўйилгани сабабли Киевга қайтишга мажбур бўлганди.
ЎХҲ ахборот бўлими