O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мустақиллик куни муборак бўлсин!

Мустақиллик куни муборак бўлсин!
173 views
20 June 2022 - 13:34

Бугун Ўзбекистон ҳукумати мустақиллик декларациясини қабул қилган кун! Аслида, Ўзбекистонда Мустақиллик байрами 20 июнь! Аммо тарихчилар АБЛАҲЛАРЧА бу кунни бекитишади ва мустақилликнинг ашаддий душмани бўлган Каримовни улуғлаш учун у ноилож айтган кунни Мустақиллик куни, дейишади. Сабаби, 1990 йил 20 июнь – Ўзбекистон Мустақиллиги куни, дейилса, Каримов эмас, Муҳаммад Солиҳ “Мустақиллик меъмори” бўлиб қолади! Бу эса Каримовпарастларга ёқмайди! Ўрисқулларга ҳам, албатта.
Ваҳоланки, 1990 йил 20 июндаги Мустақиллик декларациясини лаганбардор тарихчилар эмас, маддоҳ шоирлар эмас, Ўзбекистон ҳукумати – Ўзбекистон Олий Совети сессияси қабул қилган эди!
Барча ҲУРЛИК истаган юртдошларимни Ўзбекистон Мустақиллиги Декларацияси қабул қилинган кун, демак, Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклайман!
Қайтадан ўрисга қул бўлишни истаётганларга ачинаман!
Мустақиллик учун жонидан кечганларга, Мустақилликни истагани учун таъқиб ва тазйиққа учраганларга, қамалганларга, сургун қилинганларга, беватан қилингаларга шон-шарафлар бўлсин!
Мустақилликка қарши бўлганларга лаънатлар бўлсин!

Каримберди Турамурод