O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов мустақиллиги Ўзбекистонга нур эмас, зулмат келтирди

Каримов мустақиллиги Ўзбекистонга нур эмас, зулмат келтирди
36 views
05 June 2012 - 14:02


Мустақилликнинг дастлабки йилларида маҳалларда Каримов мачитлар қурилишига кенг йўл очиб берди, мачитлар кўпайиб, номозга болаларини қаторлаштириб олиб чиқаётган ота-оналар кўпаябошлади. Бундай ҳолни, ўзбек халқи ҳали булар Мустақилликнинг берган хақиқий эркинликларини нишонаси деб англанган эди.
Бундай маҳаллалар республикада ҳали оз, мачитлар қурилиши эса, асосан ўзларининг ҳалоллиги билан синалган ва илмлари ҳам соф исломдан иборат имомлари бор, маҳаллалардангина бошланган эди.
Шу ерда бир хақиқатни айтиб ўтиш керакки, советлар замонида аҳоли номоз ўқишга қийналмаган, ҳайит номозлари катта мачитларда, қишлоқ ва маҳалла мачитларида ҳам жума номозлари бемалол ўқилган.

Айниқса ёшларимиз номигагина ёши катта қўшниларидан ёки дўстларидан уялганлари учун, ҳайит номозларига чиқишар, аммо жума номозларига эса, фақат исломга ихлослари баланд оила болаларидан айримларигина бориб турганлар.
У давр истаган киши мачитга бориб, хеч бугунги мустақил бўлган даврдай хавфга дуч келмаган ва мачитлар назорат қилиниб, уларга яширин видио камералар ўрнатилмаган, номозхонларни 30 – 40 талаб тутиб қамашлар мутлақо бўлмаган.

Аммо айниқса ҳайит номози ортидан ёки рўза ойларидаги деярлик харбир оила ўтказиб берадиган ифторликлар тугаши билан баъзи оилаларда бу кун байрам деганлари учунми, арақхўрлик ҳам бўлиб турарди.
Мустақилликда ўз маҳалласида 3-4 исломга иштиёқли бадавлат кишиларнинг сармоясидан тўлиқ қурилган мачитлар ҳам бўлди.
Кўпчилик ерларда мачит қурилиши битса, унинг имомлигини эгаллаб, бу ерни ўзининг даромад манбаъига айлантираман деган кишилар ҳам топилиб, улар мачит қурилиши ташвиқоти ва пул йиғиш ишларида фаол қатнашишди.
Мачит қуришилиши учун маҳаллада хар оиладан жон бошига пул йиғиш кенг бошланди ва имом бўламан деган чаласавод муллаларнинг оёғи ерга тегмай, астойдил ёпишган маҳалланинг айрим бойларидан каттароқ “ўлпонлар” ундирила бошланди.

Бундай қурилиш ишларда кам таъминланган оилалар ҳам ён атрофдагиларидан қолмай деб, ўз бисотидаги товуқ ва эчкиларигача сотиб берсалар, маҳалла аҳли эса, мачит қурилиши битгунча кундалик хашарга чиқар эдилар.
Ваҳоланки, мустақил бўлган бу юртда давлат томонидан кам таъминланган оилаларда советларнинг тугатилиши билан уларнинг ёрдам таъминотлари ҳам тўхтатилган эди.

Совет замонида иш билан тўла банд аҳолининг мачит ва номозга ихлослари кам бўлсада, улар ўз маошларидан қоринлари тўқ, ўзларининг суннат тўйи, қиз чиқариш ва ўғилларини уйланиш тўйлари, уй-жой қуриш, ёки машина сотиб олиш каби орзулар билан яшаб келган эдилар.
Хар ким ўз тўйига кўп одам чақириб, атоқли саньаткорларни таклиф қилишни орзу қилар ва тўй кўплигидан одамлар ошга келмагач, қозон-қозон ёғлик паловларни уволидан қўрқиб, сувга оқизар эди.
Аммо ўша даврда Каримов бу мачитларнинг кейинчалик халқнинг минглаб қора кўз фарзандларини қамаш ва уларнинг ёш умирларини туҳматлар билан узоқ муддатли қамоқларда чиритиш учун қопқон ва тузоқ сифатида фойдаланишини хеч ким ҳаёлига келтирмаган эди.

Мачитлар тўлалигича халқнинг пулларига қурилсада, Ислом Каримовга айтилаётган раҳматлар ортидан, Ўзбекистонда туғилган чақалоқларига Ислом, Карим ёки Абдуғани деб, қизларига эса Гулнора, Лола деб исм қўйишлар бошланди.
Хозирга келиб эса, ЗАГС бюроларига қарасангиз бу номларнинг биронтаси оммавий йўсинда қўйилмай, аксинча кўплар ўз болаларининг “ўша” номларини бошқа номларга ўзгартиб олишга иштиёқли эканликлари, аммо қўрқаётганларини кўриш мумкин.

Халқимиздан мачитга ҳалол табиатли, гуноҳ ишлардан узоқ ва савобли ишларга доим шерик бўладиган кишилари ва оллоҳнинг муқаддас Қуръони ва Муҳаммад пайғамбар хадисларига амал қилувчи ва мустаҳкам имон ва эътиқод эгаси бўлиш учунгина борар эдилар.
Аммо ёлғончи Каримовга ишониб, уни президентликка сайлаган жафокаш ва меҳнатсевар бу халқнинг яхши ният билан мамлакат раҳбарини мақташи, унга айтган барча ҳамду-саъноларининг эртага ўз бошига оғриклик калтак бўлиб қайтажагини хеч ким билмас эди.

Ҳа, демай Ўзбекистонда фақат ўзлари учун яратиб олган, амалдорларнинг ўша сабил қолгур “Яшасин мустақиллик” шиори остида енг шимариб, халқнинг энг камбағал ва қашшоқ қисмидан пора сўраб, пора беролмаганларни ишини ҳал этмаслик ҳоллари кескин кўпайди.
Каримов ўзига шахсий қилиб олган милиция, суд-прокуратура, МХХ, солиқ органлари ва ҳокимиятларнинг, ҳамма амалдорлари чорасиз камбағал аҳолини сурбетларча талашда президентнинг ҳоҳлаган истагини амалга ошириб, унинг ҳаётини ҳал қилувчи, асосий кучига айландилар.

Каримов ўз ишининг биринчи куниданоқ шикоятчилар йўлига тўғоноқ бўлди. Ҳамда у келганларнинг ўз милицияси томонидан қандай қилиб таёқланаётганини, 22 йилдан бери кабинетидаги ойна ортидан хузур қилиб, ором олиб тамошабин бўлиб кузатмоқда. Ҳалқга ва ҳалқ дадини ечимига эса, у аллақачон туфурган.
Каримовнинг уйида чуқур ўйлаб топган ва сирти чиройли гуллларга ўраб безалган буйруқ ва фармонларининг тўлалигича, айёрона махсус тайёрлангани ва унинг атайин Ўзбекистонни талаб, халқимиз ҳаётига чеки йўқ зарар келтираётган фармонлар эканини халигача тушунмаётганлар борлиги, у ўтказаётган зулмнинг мислсиз эканидадир.
Масалан, Каримовнинг йилига икки-уч марта чиқадиган пенсия ва маошларни оширишдек сиртидан яхши кўринган фармонларидан 15 фойизгагина кўпайган маошлар ортидан, халқ бошига калтак бўлиб, дўкон ва бозорларда, транспорт ва коммунал нархларининг камида 200 фойизга кўтарилиб кетаётгани ҳамманинг кўз олдида юқоридаги фикрларни жонли тасдиқидир.

Каримовнинг бундай сохта “меҳрибонлик”лари, бу ҳолатнинг узоқ йиллардан бери давом этиб, унинг шафқатсиз милициясидан халқимиз бошига кунда тушаётган резинка таёқлари етмагандай, диктаторнинг бундай сохта меҳрибонлик фармонлари билан халқнинг бошига президент Каримовнинг ўзи тушираётган “гулга ўралган арматура таёқ”лари эмасми?

Каримов ўз кабинети эшигини, мен бандман деб ёпиб, соатлаб халқ ва давлат хақидан ўмарган пул ва олтинларини, бугун неча миллион доллар эканини қиморбоздай қалтираб санаб қўйишни жон-дилдан севадиган оғир жиноятчининг ўзгинасидир.
Лекин ўз вазифасини нопоклик, ялқовлик қилиб ва эриниб бажаришга келганда, Каримовнинг чўтир юзларидан бошланган ажинлар товонигача етиб борадиган хасис жиноятчи ва на фақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Туркистон халқларининг ҳам ўғри ва ёвуз душмани экани кўринади.

Мамлакатни ривожлантириш борасида ўзларининг бебаҳо таклифлари билан келган ҳар қандай олим, атоқли инженер, ташкилотчи ва вазирлар бўлмасин, уларнинг ҳаммасини Каримов ноль даражали инсонлар деб, ўз хузурига қўймайдиган рахбар эмас, инжиқ ва галвас шахснинг ўзидир дейиш мумкин холос.
Унинг бурни тез кўтарилиб, атрофидаги мулозимларидан бирига: сандай аҳмоқ ҳалигача ўша “сассиқ”халқингни деганинг учун ҳам, бугун ўз аризанги ёз, эртадан бошлаб эса менга бошқа кўринма, – деганини эшитган бошқа мулозимлар ҳам Каримов учун “жирканч” хисобланган халқ сўзини, хатто тушларида ҳам айтишга қўрқадиган бўлиб қолишган.
Ислом Каримовни Олий Совет сессияларда танқид қилган ва унинг президент номзодлигига қарши курашганлар эса, у президентликка сайланиб олгач, унинг шаҳсий буйриғи билан ИИВ ертўлаларида даҳшатли қийноқларга солиниб ўлдирилди.

Қолган депутатларни, ҳақиқий ватанпарвар муҳолифатчилар “ватан ҳоинлари” тамғаси остида юртдан қувғин қилиндилар. Ҳақиқий ҳалқпарварлар соҳта айблар билан қамалди ёки уларнинг орқа миясига арматура билан уриб оғир жароҳат етказилди. Эл озодлики учун жонбозлик кўрсатганлар, Каримовнинг бу “гўзал” этиборлари оқибат хозирда Ғарбий Европа ва АҚШдан бошпана олиб яшаётирлар. Лекин каримовнинг Миллий Хавфсизлик Хизмати Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарварларини ҳатто хориж мамлакатларда ҳам тинч яшашга қўймаяпди. Уларга қарши туҳматлар ёғдириш, фитналар уйиштириш ва ҳатто ўлдириш амалиётини ташкил қилмоқда.
Ислом Каримов ўзи ва оила аъзоларининг республика аҳолисини ва унинг барча бойликларини бемалол талон-тарож қилишда ва ўзининг сассиқ танаси ҳимояси учун республика бюджетидан ўз ихтиёрига миллиардлаб маблағларни осонликча ажратишга эришди.

Мачитлардаги тўрга патирлаб тушиб қолган кабутарлардек мингларча ёшларимиз, хар йили Хизбу-Таҳрир ёки Ваҳобийкда соҳта айбланиб, узоқ ва умирбод муддатлар билан Жаслиқнинг борса келмас лагеридан жой олдилар.
Халқимизнинг ҳаёти ва аҳволига Каримов президентлик қасамини ичган кундан бошлабоқ туфлаб қўйган диктаторларнинг ғаройиб тури бўлиб, гўё хеч нарсадан ўзини қўрқмас қилиб кўрсатсада, аслида энг ҳасис ва у энг тубан, ноинсоф ва уятсиз қўрқоқ тулкининг ўзгинасидир.
Лекин Каримовнинг шу пайтгача бирорта каттароқ завод ёки фабрика қурмаслиги, унинг бундай қилинганда янги минг-минглаб иш ўринлари очилишидан ва бундан қилинганда халқ ва мамлакатга катта фойда келишини, унинг асло ҳоҳламас эканлиги билиниб фош бўлади.

Очиғини айтганда Каримов аксинча ўзбекларнинг ҳаммасини мардикор ва хор-зор, хорижларга чиқиб иш излашларини бутун юрак-юрагидан истайдиган “Ўзбекистон Қаҳрамони” эмас, балки ўзбек халқининг “энг ёвуз душмани!” бўлиб келаётир.
Каримовнинг оддийгина мусулмонлик деб, мачитга кўпчилик билан номоз ўқишга борган минглаб халқнинг фарзандларини “терроризм ва экстремизм”да айблаб, уларга туҳматлар билан оғир ва узоқ муддатли жазо бераёганига сабаб нима?

Бу биринчидан кунини зўрға кўраётган авом халқни ваҳималар билан қўрқитиш, иккинчидан БМТ ва ЕИ ни лақиллатиш ва учинчидан, чуқур ўйлаб атайин қилинаётган бу найранглар, ёнғин ва портлашларнинг Каримовнинг ўзи, хотини ва икки қизи томонидан мамалакатни охирги сўмларигача қилаётган ўғирликларини ниқоблаш эди.
Ўзбекистонда инсон хуқуқларининг қўпол бузилиши, бу халқнинг адолатсиз ва шафқатсиз оғир яшашга мубтало қилаётган режимни ўрнатгани ва дунёдаги мислиз ёвуз диктатор Каримов ва унинг қароқчи оиласини яқин келажакда, албатта уларнинг ўзбек халқи олдида битмас-тугалмас гуноҳлари учун муқаррар бўлган оғир жазолар кутмоқда.

Гулноранинг “Кўргазма” тўйлари ва унга ортиқча бўлиб қолган ва текинга қурилган кошоналарини етим-есирлар уйларига бериш, юзлаб қашшоқларни уйлантиришлари бу ўзбек халқини алдаб, келажакда унинг, ўз отаси тахтига осонликча ўтириб олишдаги қилаётган, унинг хом ҳаёлларидан биридир.
Бундай найранглар, чорак асрга яқин давом этган Каримов ва Каримовалар сулоласининг, ўзбек халқининг қонини сўрилиб, ундан тортиб олинган, триллион ва юзлаб миллиард долларларнинг “роҳатини кўриб” яшашлари учун навбатдаги талашга тайёр бўлиш йўлидаги қилган ширин орзуларидир холос.

Булар доно халкимизнинг “Хақиқат эгилсада у хеч қачон синмайди” деганларидек, Ўзбекистондаги хакикатнинг 22 йил эгилсада, унинг ҳали синмаганини исботлаб бергувчи жафокаш ва чидамли халқимизнинг муқаррар ғалабаси билан тугайдиган тарих сабоғидир, деб ишонаман.

Турлибеков Ёдгор, АҚШ, 4 – июнь 2012 й.