Кеча тушдан кейин Қўйлиқ массивидаги “Меҳнат Биржаси” деб аталадиган жойда мардикорларга ўз ҳақ ҳуқуқларини тушунтириш ишлари олиб бораётган ва уларни “Мустақил Мардикорлар Касаба Уюшмаси” га аъзо бўлиш учун анкета тарқатаётган Ўзбекистон фуқаролари Тиллаев Фахриддин ва Жуманиязов Нуриддин ҳибсга олинди. Улар мардикорлар ўз ҳақ ҳуқуқларини ўзлари ҳимоя қилишлари учун “Мустақил Мардикорлар Касаба Уюшмаси” тузишга ҳаракат қилишаётганди. Маълумки, Ўзбекистонда мардикорларни одам ўрнида кўришмайди ва уларга итдан баттар муомала қилишади. Айниқса, Тошкент милицияси бу борада уларга қаттиқ тазйиқлар қилишади ва уларни ҳақ тўламай қуллар каби ишлатишади.
Шу химоясиз инсонларни химоя килишга бел боглаган Тиллаев Фахриддин ва Жуманиязов Нуриддинларни Бахтиёр исмли милиция майори ҳибсга олган ва Ҳамза район ИИБсига олиб кетган.
Улар ўзларини ушлашганини ҳуқуқбон Абдуллоҳ Тожибой ўғлига телефонда хабар беришга улгурганлар.
Бугунги хабарларга кура эса, Абдуллоҳ Тожибой ўғлини ҳам қамашган.
Уларни Терроризмга қарши кураш бўлимидан келган терговчилар сўроқ қилишаяпти. Уларга Жиноят кодексини қайси моддасини қўйишлари аниқмас, чунки Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига биноан “касаба уюшмаси” тузиш учун ҳеч ким билан келишиш ёки ҳукуматдан рухсат олиш кўзда тутилмаган.
Телефон Абдуллоҳ Тожибой ўғли +99893 556-03-68.
22.09.2012 йил.