Mаълумотларга қараганда, ер юзида Ислом динига эътиқод қилувчи инсонлар сони 1 миллиард 500 миллон кишидан ошиб кетган. Христиан динига мансуб инсонларнинг сони эса 2 миллиарддан кўпроқ экан. Қолган турли–хилдаги динга эътиқод қилувчи инсонларнинг сони эса 1 миллиарддан ошиқни ташкил этмоқда…
Шу қисқа давр ичида яъни, 1 минг 500 йил давомида Ислом дини ер юзи бўйлаб қандай қилиб ривожланди? “Агар шу ҳолат давом этаверса, унда ер юзини мусулмонлар эгаллаб олади”, деган саволлар бошқа дин мансубларини ташвишга солиб келмоқда…
Ислом динининг ривожланиши ва унинг ер юзи бўйича тарқалишининг олдини олиш учун турли хил фитналар, бўҳтонлар ва урушлар уюштирилмоқда. Хусусан, бу курашда жонбозлик кўрсатаётган давлатлар: Америка, Исроил, Буюк Британия, Россия ва Хитой мамлакатларидир…
Агар эътибор бераётган бўлсангиз, ер юзида асосан, Ислом давлатларида уруш ва низолар келиб чиқмоқда. Афғонистон, Фаластин, Ироқ, Ливия ва бошқа давлатлардаги урушларда албатта кимларнингдир қўли бўлиши керак…
Маълумингизким, 2003 йил декабр ойида Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн осиб ўлдирилганди. Саддамнинг ўлимидан кейин Ироқдаги шиа ва суннийлар ўртасида уруш авж олди. Бунга ҳисса қўшаётган Америка ва Исроил ташқаридан туруб тамоша қилиб, бевосита урушни янада авж олдириш учун “керосин” сепмоқдалар. Натижада шу кунгача Ироқда энг камида 500 мингдан ошиқ мусулмонлар ҳалок блган. Худди шунингдек, Афғонистонда “Толибон”ларга қарши уруш очиш учун “Ал-Қоида”ни кашф этган Американинг бу мамлакатга “беғараз ёрдам” кўрсатаётгани ҳам маълум бўлиб қолди. Афғонистонда Американинг олиб борган сиёсати туфайли 10 йил давомида қанчадан-қанча бегуноҳ мусулмонлар оламдан кўз юмдилар…
Ҳозир ер юзида “тинчлик парвар куч”лар томонидан олиб борилаётган сиёсат ортидан асосан мусулмонларни йўқ қилиш ва шу давлатларнинг бойлигини қўлга киритиш учун кураш кетмоқда.
Бундай давлатларнинг асл башараси ва мақсади эса Ислом умматини парчалаш, мусулмонларни турли номлар билан атаб, “экстермизим” “терроризим”, “радикализим”, “фундаментализим”, “Ҳизбут-Таҳрир”, “ваҳҳобий” “гуруҳ”ларга бўлиш орқали Исломни бутунлай йўқ қилишдан иборатга ўхшайди.
Узоққа бормайлик ўзимизнинг жонажон Ўзбекистонда ҳам шундай “оқимлар” бор. Улар аъзоларининг қамоқдаги сони бугунга келиб 10 минг кишига етган…
Мусулмонларнинг душманлари қайси давлатда Ислом дини авж олса, ўша давлатга уруш эълон қилмоқдалар. Агар бу йўл ўз самарасини бермаса, “сизда оммавий қирғин қуроллари бор…”, деган таҳдидлар билан Ислом давлатларини “синдириш” чораларини кўрмоқдалар. Ҳусусан, мана шундай иддоа билан Америка ва Англия 2003 йил Ироққа бостириб кирди. Уларнинг асосий мақсади Ироқдаги нефть конларига эга бўлиш эди. Шу уруш ортидан эса, Америка ва Англия катта нефть заҳираларига эга бўлдилар. Энди эса Эрон Ислом давлатига зарба бериш учун турли хил найранг ва “ўйинлари” бошлаб юборганлар. Эрон Ислом давлатига иқтисодий “эмбарго” қўллаб, Эронни ночор давлатга айлантиришни исташмоқда. Бу орқали эса, ҳалқнинг давлатга бўлган ишончини йўқотишмоқчи.
Маълумингизким, Эрон Ислом давлати жаҳонда нефть сотиш бўйича юқори ўринларни эгаллайди. Бу давлатда “Атом электр станцияси” ҳам мавжуд. Ғарбликлар бу бойликларга эга бўлишнинг мақсадида Ислом динига қарши агитация ва пропаганда ишларини олиб бормоқдалар…
Хитойда эса, Уйғур автоном Республикаси мавжуд. Бу ерда туркий миллатлар жуда кўп. Булар асосан Исломга эътиқод қиладилар. Булар ҳам, ўзларининг мустақиллиги учун курашмоқда. Бироқ Хитой давлати уларни йўқотиш учун, “терроризим” ва “фанатик”, деб турли айблар билан қамоққа ташламоқда…
Россияда ҳам Чечен уруши бўлиб ўтди бўлди. Мусулмон чеченлар ўз мустақиллиги учун курашдилар. Россия гарчи бу урушда катта талофат кўрган бўлса-да, ўз мустақиллиги учун курашган чечен миллатини “терроризим”да айблаб келади. Россиядаги қолган мусулмонларга ҳам шундай салбий кайфият мавжуддир.
Шу билан бирга ер юзида ижобий ўзгаришлар ҳам юз бермоқда. Бу ҳам Аллоҳнинг ҳикмати ва адолати туфайлидир. Ислом динига қарши бўлган Америка ва бошқа давлатларида яшаётган ҳалқлар Ислом динини тан олмоқдалар ва шу динга кирмоқдалар. Американинг машҳур инсонлари Исломни қабул қилмоқдалар. Америка “НАСА” космонавти Армстронг, Майкл Жексон, Кусто, Майк Тайсон ва бошқалар шулар жумласидандир…
Мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони Каримда баён қилинган кўп мўъжизалар ўз исботини топмоқда. Аллоҳ таолонинг муқаддас сўзларини Америка ва Европа фуқаролари аста секинлик билан тан олаётган бўлсалар-да, бунга қарши муқаддас Қуръони Каримни йўқ қилиш, пайғамбаримиз Муҳамммад (с.а.в.) ҳақида турли хил карикатураларни “ижод” қилиш ҳам бу давлатларда давом этмоқда. Бу орқали мусулмонларга руҳий зарба бермоқчилар. Динлар ўртасида ихтилоф чиқариб, мусулмонларга қарши янги урушни эълон қилмоқчилар. Бироқ бу уринишларнинг ҳаммаси сароб бўлиб чиқмоқда. Аллоҳ “Қиёматгача мусулмонларнинг муқаддас китоби, яъни Қуръони Каримнинг бир сўзи ҳам, бир нуқтаси ҳам ўзгармаслиги ҳақида ваъда берган”.
Биз эса Аллоҳдан дуо қилиб сўраймизки, Эй, Аллоҳ, бу балолардан Ўзинг бизни асрагин! Бизни Алҳамдуллоҳ, Ислом динига ҳидоят қилдинг! Иншо Аллоҳ Ўзинг мусулмонлар сифатида жонимизни олгайсан! Омин!
Фахриддин Тиллаев
09.05.2013