“Ҳақиқий тиббиёт” китобини ўқиганингизда ва беморлари ёхуд яқин ҳамкасблари билан учрашганингизда унинг бу мақсадини ва бу ҳақдаги фаолиятларини кўра оласиз. Шунинг учун ҳам унга “Тиббиётнинг Эрбақони” дер эдим. Шундай дейиш менга ёқарди. Ислом динини бизлардай ота-бобосидан мерос олмаган, 40 ёшидан кейин бу динни таниганди. Бизлар каби фақатгина ўқиб кетавермасди – тақиқ этар, изланарди. Чуқур тиббий малумот соҳибаси ва тадқиқотчилиги билан исломни тадқиқ этаркан, муҳим ва ҳикматга тўла ҳусусларни илғаётган, тасбит этаётганди.
Излаувчан эди, ўрганар ва билганларини англатарди. Билганлари билан амал этганларга Аллоҳнинг билмаганларини ҳам ўргатишини Ҳз. Ўмарнинг “Виждон соҳиби инсон – билгисини бошқаларга ўргатган инсондир”, деган сўзини дастур-ул амал этганди.Ана шу ғоя билан китоб ёзди. Бу ғоя билан конференциялар берди. Бу ғоя билан семпозиумлар тартиб этди ва бу ғоя билан NHI ни қурди. Бу ғояга асосланиб янги бир вақф (фонд) қурилиши учун ғайрат кўрсатаётганди.
Ўлкамизда ҲОЖАМАТ ва РЎЗАнинг бир суннат ўлароқ қайта жонланиши, бир илм сифатида тараққий этиши ва даволаш усулу ўлароқ ёйилиши унинг хизматидир.
Бу мужодаласи билан у мужоҳид бир аёл эди. Жуда кўп ҳастанинг муайянасида шаҳсан қатнашганим учун шоҳидман-ки, Ойдин ҳоним ташҳис ва даволаш асносида мукаммал таблиғ олиб борар ва таблиғи таъсир этарди. Усмонли замонинг буюк ҳакимларидан Шамсидин-и Итоқий “Бир инсон, инсон анатомиясини билмай туриб Аллоҳни била олмайди” дейди. Балки бу сабаб билан аввалги ислом олимлари айни пайтда ҳаким(табиб) эдилар. Оқ шайҳ – Оқшамсиддин ҳазратлари, имом Али Ризо, Фаҳриддин Розий ва бошқа олимларимиз ҳакимликда машҳур эдилар.
Ойдин ҳонимнинг (ҳакимлик билан биргаликда) муаззам бир ҳикмат тарафи ҳам бор эди. Оз сўз билан кўп нарсани ифода эта оларди. Мен ҳикматли суҳбатнинг жуда гўзал ўрнакларини унда кўрдим.Истанбулда ўтказган охирги конференциясида “Дунёга имтиҳон учун келдингиз. Имтиҳон – алдаш билан бўлади. Алдаш эса чиройли кўрсатиш билан бўлади. Сизга чиройли кўрсатилган нарсалардан қочинг”, деган эди. “Соғлом бўлиш учун на китобимга на-да менга эҳтиёжингиз бор. Суннатга уйғун яшанг, соғлом бўласиз!”, дея насиҳат этганди. 2010 йилида Измитда ўтказганимиз ва кўпчиликни аёллар ташкил этган конферанцияда “Ҳонимлар, ҳозир сизларга айтадиган нарсам бугунгача содир бўлмади.
Болалар оналарига, хотинлар эрларига ҳоким бўлди”, деган ва хотинларнинг эрларини бўйсундириш истагидан воз кечишлари ҳақда огоҳлантирганди. Ўзбекистонда президентлик сайловларида ютиб чиққан, фақат диктатор Каримовнинг раҳбарликни бермай, Туркияда сургунда яшай бошлаган ўзбек лидер Муҳаммад Солиҳнинг завжаси ўлароқ айни замонда ўлкамизда сургунда яшаётган бир МУҲОЖИР эди.
Омонатини Аллоҳга ғурбатда – мусофирчиликда таслим этди. Ҳадис-и Шариф ғурбат диёрларда вафот этганлар шаҳид бўлишини ва Аллоҳдан шаҳодлик тилаб ўлганларнинг шаҳид болишлари муждаси таяниб, Аллоҳ (жж)дан уни шаҳидликка ёзиши учун дуо қилаяпман. Аминман-ки, “Аллоҳ ундан рози, у ҳам Аллоҳдан рози” эди.
Бугун бир океан қуриди. “Ҳақиаий тиббиёт” китобини билганлар билсин-ки, бу китоб океандан бир томчи эди.”Инсонлар ер остидан ҳазина излайдилар. Ҳолбуки биз бугун ҳақиқий ҳазинани тўпроққа кўмдик”! Аллоҳ (жж) маконини жаннат боғларидан бир боғ қилсин. Раҳмати билан муомала этсин!
Пайғамбаримизга қўшни қилсин. Бизларни ҳам у билан жаннатда учраштирсин. Омин!
Аввало муҳтарам умр йўлдоши Муҳаммад Солиҳ бег, ўғли Темур бег, келини Ҳожар ҳоним ва қизи Умида ҳонимлар блан биргаликда бошқа бутун яқинларига ва издошларига Аллоҳдан сабр-и жамил ва ажр-и жазил тилайман.
Абдуллоҳ Қоя
ТВ «Селам»