Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг ваъда қилинган ислоҳотларнинг аслида оддий бир популизмдан бошқа нарса эмаслигига шубҳа қолмади. Бугун эса гувоҳи бўлаётганимиз ҳолат, яъни давлатнинг институционал куч ишлатар мурувватларининг миллат манфаатларини эмас, балки мажуд режим устунларини янада мустаҳкамлашга йўналтирилиши мамлакатда бошқарувнинг диктатура сари дадил қадам ташлаётганидан далолат беради.
Ўзбекистоннинг мустақиллик тарихида илк сиёсий мухолифат тамсилчиси бўлган Эрк Демократик партиясига қарши босимлар ва фитналар бугун ҳам давом этмоқда.
Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош бошқармаси Эрк Демократик партияси Марказий Кенгаши аъзоси Жаҳонгир Отажоновнинг эфирдаги чиқишларида туҳмат ва ҳақорат аломатлари мавжудлиги важи билан унга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.
Ички Ишлар Бош Бошқармасининг мазкур ҳаракатини Эрк Демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Жаҳонгир Отажоновга қарши жиноий иш очиш учун режимнинг илк одими сифатида баҳолаш мумкин.
Шу муносабат билан дунё жамоатчилигини давлатнинг инстутиционал механизмларидан ўз шахсий ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва мухолифларига қарши турли фитналар уюштириш мақсадида фойдаланаётган Мирзиёев режимига дастак бермасликка чақирамиз.
Ўзбекистон Эрк Демократи партияси мухолифатга қарши таъзийқ ва босимларнинг дарҳол тўхтатилишини талаб қилади.
Қуйида Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати томонидан бошқарманинг телеграм каналида эълон қилинган фитна матнини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
“Сўнги кунларда интернет ижтимоий тармоқларида Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Атажанов Жахангир Сапарбаевични турли номақбул чиқишлари фуқароларимизнинг ўринли эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Маълумот тариқасида, жорий йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори томонидан М.Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчасида ҳаракатланиб келаётган давлат рақами 01/835 МНА бўлган “Gentra” русумли транспорт воситаси тўхтатиб текширилганда, ҳайдовчи 1979 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тансиқбоев кўчасида яшовчи фуқаро Атажанов Алишер Сапарбаевич (Ж.Атажановнинг укаси) бошқарув ҳуқуқини берувчи хужжатлари бўлмаганлиги сабабли автоулов жарима майдонига жойлаштирилган ҳамда айни вақтга қадар тегишли хужжатлар тақдим этилмаётганлиги сабабли вақтинча сақланмоқда.
Хозирда фуқаро Ж.Атажанов ўзининг давлат органлари хизматчиларига нисбатан ҳақоратомуз видеочиқишлари орқали яқинларининг ҳуқуқбузарликларини яшириш, ўзининг маиший муаммоларига омма эътиборини тортишга уринишлари номоён бўлмоқда.
Мазкур фуқаронинг ҳаракатларида туҳмат ва ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилади ва жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот тақдим этилади.”
Эрк партияси матбуот бўлими



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди