O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мухолифат фаоли Аъзам Турғунов қамоқдан озод этилди

Мухолифат фаоли Аъзам Турғунов қамоқдан озод этилди
179 views
07 October 2017 - 16:02

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда 2008 йилда товламачиликда айбланиб, 10 йилга қамалган мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси фаоли ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари бўлган Аъзам Турғунов 7 октябр куни қамоқдан озод этилган. Бу ҳақда Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди. Турғунов қамалишидан олдин маҳаллий куч тизимлари муносабатидан норози фуқароларнинг маҳкама ишларида қатнашиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келган.

66 ёшли Аъзам Турғуновнинг қамоқдан озод этилгани ҳақда дастлаб Франциядаги Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Надежда Отаева маълум қилди.

– Дўстлар, ҳушхабар, Аъзам Турғунов озоооод бўлди, – деб ёзди Отаева Facebook саҳифасида.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Абдураҳмон Ташанов эса ўз Facebook саҳифасида қамоқдан озод бўлган Турғунов билан бирга тушган видеони эълон қилди.

7 октябрь 2017 йил Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятиБаёноти ҲУҚУҚ ФАОЛИ АЪЗАМ ТУРҒУНОВНИНГ ОЗОД ҚИЛИНИШИОЛҚИШГА САЗОВОР!7 октябрь куни тушдан сўнг жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Қарши тумани судининг ажрими билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/49-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғунов муддатидан аввал озодликка чиқарилди. Муқаддам “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти етакчиси бўлган Аъзам Турғуновнинг муддатидан аввал озод қилиниши ҳар жиҳатдан олқишга сазовор.Бир неча кун ичида “Жаслиқ” қамоқхонасидан озод қилинган Аъзам Фармонов, Қаршидаги 64/61-сонли муассасдан уйига қайтган Солижон Абдураҳмоновнинг озод қилиниши ортидан юзага келган ҳаяжон ва қувонч босилмай туриб, яна бир дўстимиз, ҳамкасбимизнинг уйига қайтиши бизни қувонтирди. Бу бизда мамлакат раҳбарияти томонидан бошланган ижобий ўзгаришларга бўлган умидни яна-да мустаҳкамлади.Зеро, мамлакатдаги бу каби ижобий ўзгаришларнинг халқаро ҳамжамият тарафидан эътироф этилаётгани, назаримизда, ҳукумат расмийларига илҳом ва куч бермоқда. Биз фуқаролик жамияти вакиллари ҳукумати расмийлари шууридаги истак ва иродани ҳҳис этмоқдамиз. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фуқарлолик жамияти вакилларига нисбатан олиб борилаётган ислоҳотларни олқишлаб, унинг давомли бўлишига умид қилади. Шунингдек, диплоиатик корпуслар, халқаро ташкилотларни бундай қувончли воқеаларни рағбатлантиришга, олқишлашга чақиради. Зеро, демократия сари қўйилган ҳар қандай қадам мақтовга сазовор.Жамиятимиз Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига Аъзам Турғуновнинг озорд қилинишида “Эзгулик” фаолларининг иштирокини таъминлагани учун миннатдорчилик билдиради. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви

Abdurakhmon Tashanov paylaştı: 7 Ekim 2017 Cumartesi

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда уч нафар сиёсий маҳбус озод этилди.


4 октябр куни ўзбекистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 9 йилу 4 ойлик қамоқ ортидан Қарши шаҳридаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

67 ёшли Солижон Абдураҳмонов 9 йил 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябрда озод бўлди.

67 ёшли Солижон Абдураҳмонов 9 йил 4 ойлик қамоқ ортидан 4 октябрда озод бўлди.

Абдураҳмонов озод этилишидан бир кун аввал эса жиззахлик ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов “Жаслиқ” қамоғидан уйига қайтганди.

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси журналист Солижон Абдураҳмонов, инсон ҳуқуқлари фаоли Фармонов ва бошқа маҳбусларнинг озод этилишини олқишлади.

“Америка Қўшма Штатлари журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлайди. Бу куни-кеча инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзам Фармоновнинг озод этилишидан сўнг кўп ўтмай яна бир узоқ муддатга қамалган виждон тутқунининг озод этилишидир. Жаноб Абдураҳмонов 2008 йилда қамалган эди. Қўшма Штатлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар Абдураҳмоновнинг журналист сифатида ижтимоий-иқтисодий адолат, коррупция ва инсон ҳуқуқлари масалаларига оид олиб борган салмоқли фаолиятини эътироф этган. Умид қиламизки, ушбу очиқроқ ёндашув давом этади ҳамда Ўзбекистон ҳукумати журналист ва фаолларга тааллуқли бўлган барча масалаларга Ўзбекистон конституцияси ва ҳуқуқий талабларга мувофиқ равишда ечим топади. Қонун устуворлигини таъминлаш Президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид халқаро андозаларни таъминлашга бўлган садоқатини мустаҳкамлайди. Биз кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари соҳасига оид ислоҳотлар сари олға силжиш давом этишига умид қиламиз”, – дейилган 4 октябр куни АҚШ элчихонаси расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

ЎХҲ хабарлар бўлими