Сизнинг ҳақиқатингиз фақат Сиз учун ҳақиқат, муштумзўр биродар!
Ўз ҳақиқатингизни барибир менинг миямга мажбурий ва дўқ-пўписа йўли билан сингдира олмайсиз ва сиз менинг миямга, фикру зикрим ва қарашларимга хўжайин эмассиз!
Ислом Каримов сиз учун доҳий бўлиб қолаверсин. Бу Сизнинг танловингиз ва мен танловингизга қарши чиқиш ҳуқуқига эга эмасман.
Мен учун И. Каримов оддий банда, ҳаммамиз қатори хатоларга йўл қўйган банда.
Менимча, Ислом Каримовга айбсиз пайғамбардек сиғиниш, уни кўкларга кўтариш нотўғри. 25 йил давомида бошларга не-не кулфатлар солган Яратганнинг ожиз бандасини илоҳийлаштириш мантиқсизлик. Қолаверса, инсонга инсоннинг сиғиниши қуллик белгиси.
Сажда фақат Аллоҳга лозим. Буни ёдда тутмоғимиз керакка ўхшайди.
Ислом Каримовга эса бир инсон сифатида қараб, фақат “қобилият ва ақлда тенгсизлиги”ни тан олмоқ керак.
Бироқ бу “ақл” ва фаолият бизнинг халққа нима берганлигини унутмайлик!
Менинг ҳақиқатим Сиз учун ҳақиқат бўлмай қўя қолсин!
Мени тинч қўйинг!!!
Рузибай Азимий
facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди