Ўзбек юрагига ўт солиб кетган,
Эрку –озодлик деб кўксини тутган,
Бугун ҳижратларда лахта қон ютган,
Пайғамбар ёш қутлуғ, Муҳаммад Солиҳ!
Метин иродангиз букилмасин ҳеч,
Аллоҳ Сизга берсин Сабр, Чидам, Куч,
Дўстлар қалби тўла Умид ва Соғинч
Пайғамбар ёш қутлуғ, Муҳаммад Солиҳ!
Ҳали замон келур – орзу ушалар,
Сизни қучоқ очиб элу-юрт кутар,
Пойингизга алвон гуллар тўшалар,
Пайғамбар ёш қутлуғ, Муҳаммад Солиҳ!
Гулчеҳра Нуруллаева
Искандар Худойберганов
Бахтиёр Исабеков
Дилором Исҳоқова
Санжарали Имомов
20.12.2012