O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Муҳаммад Солиҳни ёмон отлиқ қилиш амалиёти

Муҳаммад Солиҳни ёмон отлиқ қилиш амалиёти
161 views
01 May 2012 - 16:12

Ўзбекистонда бир демократик жамият пайдо бўладими?

Бу савол ҳозирда кўпчиликни қийнаб келмоқда ва кўпчилик кўп фикрларни билдираркан, ундан умумий хулоса ясайдиган бўлсак, Ўзбекистонда демократик тузим барпо этиш ҳеч бир сиёсий ва ижтимоий гуруҳ  режаларида мавжуд эмасдек.

Демократия атамаси кўҳна юнон тилидан олинган жумла бўлиб, бу халқ ҳокимияти демакдир. Демократия атамасининг антоними сифатида диктатура, ёки тоталитар режимлар кўрилади. Уларда ҳокимият якка шахс, ёинки кичик бир сиёсий гуруҳ томонидан бошқарилиб, бу бошқарув жамиятнинг ҳар бир соҳасида, ҳаттоки одамларнинг шахсий ҳаётида ҳам ўз ўрнига эга бўлади. Масалан, собиқ Совет Иттифоқида бўлгани каби.

Халқ ҳокимияти билан диктатура орасидаги фарқ нимада? Эслайлик, Собиқ Совет Иттифоқи ҳам расман халқ ҳокимияти эди ва у даврини ҳозирда биров демократик ҳокимият даври эди деб ёдга олмайди. Ҳар бир ҳукумат қонунларида халқ манфаатларини кўзласада, аслида бир гуруҳнинг, ёки Ўзбекистондаги каби якка ҳукмдорнинг оиласи манфаатларини кўзлайди. Бунда кўпчиликнинг ҳуқуқлари поймол қилинади. Аммо халқ ҳокимиятида ҳам кичик миллий, сиёсий, ёки ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқлари поймол қилиниши мумкин.

Диктатура ҳукмронлиги мамлакатлари ичкарисида фаолият олиб борадиган инсон ҳақлари ҳимоячилари одатда кўпчилик ҳуқуқлари озчилик томонидан бузилишини кузатиб боради ва одатда улар кўпчиликнинг ҳурматига сазовор бўладилар. Энди демократик мамлакатлар ичкарисида фаолият кўрсатувчи ҳуқуқбонлик ташкилотлари фаолиятига назар ташласангиз, бирмунча фарқни кузатиш мумкин. Улар асосан кўпчилик томонидан озчиликни ташкил этувчи қатламлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишади ва бунда кўпчилик томонидан катта ҳурмат ва эътибор қозона олишмайди.

Озчилик деганда нимани, ёки кимларни тушунамиз? Ер юзида яшайдиган одамларнинг ҳар бири қайсидир бир озчиликга таълуқлик бўлади. Масалан, дейлик ”тепакаллар” озчилиги. Ёки аксинча, сочи узунлар озчилиги. Сиёсий қарашлар озчилиги. Миллий озчиликлар ва диний озчиликлар ва ҳакозо, ҳакозо озчиликлар. Ҳаттоки икки кўзи ожизларни “кўзи ожизлар” озчилигига қўшсак, бир кўзи ожизларни “бир кўзи ожизлар” озчилигига қўшиш мумкин. Демак, демократик жамиятларда мана шу сингари турфа озчиликларнинг ҳуқуқлари ҳуқуқбонларнинг ҳимоясида бўлади. Жумладан, айни дамларда кимлар учундир катта масала кўрилаётган бесоқолбозлар озчилиги ҳам.

Ўзбекистон деб аталадиган юрт аҳлининг 90 фоизи мусулмонлардан иборат экан, эртадир, ёки кеч, бу юртда демократик ўзгаришлар содир бўлса қайсидир бир ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқлари поймол қилина бошланиши масаласи кун тартибига чиқади. Бесоқолбозлар, ёки бир жинслик никоҳлар, ёинки, ароқхўрлар… Борингки, Ислом дини нени маън этса ўша тоифадаги озчиликлар ҳуқуқларининг поймол қилиниши кузатилиниб қолиши мумкин. ЎХҲ ўзининг сиёсий платформасини қурар экан, мамлакат фуқароларининг диний эркинларга эга бўлмоқлигини ҳам асосий эркинликлардан бири сифатида кўрмоқда.

Халқ ҳокмияти ўрнатилинди дегани – бу халқнинг иродаси билан ҳисоблашадиган ҳукуматнинг давлат тепасига келди демакдир. Ўзбекистонда халқнинг иродаси бир жинслик никоҳларнинг жорий этилинишига тоқат қила олмайди ва масаланинг мана бу жиҳати билан ҳисоблашмасликнинг имкони ҳам йўқ.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) раиси бўлган Муҳаммад Солиҳ шахси кўпчилик, ўзини Ўзбекистондаги мавжуд режимга мухолифман деган гуруҳларни ҳам ташвишга сола бошлади. Улар томонидан М.Солиҳ ва унинг тарафдорлари шахсини баъдном қилишга уриниш амалиётлари бораракан, ногоҳон баъзи бировлар учун Ўзбекистонда бесоқолбозларнинг келажагини ўйлаб кўриш муаммоси муҳим бўлиб қолибти. Ҳали Ислом  Каримов “ҳазратлари” ҳокмиятда турган паллада, унинг қачон ҳокимиятдан кетиши ноаниқ бўлиб турган дамда бесоқолбозлар келажаги муаммосини кўтариш нақадар кулгилик.  Қизиғи шундаки, Ўзбекистон бесоқолбозлари келажагидан қайғураётган бу “сиёсатдонлар” нинг бирортаси Ўзбекистон қамоқларда умри поёнига етаётган мусулмонлар тақдирини бирор жумла билан бўлсин, эслаб ўтишни ҳам исташмаяпти. Нега? Негаки, бундай ҳаракат М.Солиҳ номини баъдном қилиш учун хизмат қилмайди. Масалан, айни мана шундай фикрларда  қатор мақолалар  бериб бораётган Uznews.net сайти куни кеча эълон қилган мақолаларининг бирида шундай дейди: Ўзбекистон халқ ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ “жамиятдаги гей ва бошқа хаста одамларни замонавий шаклда жамиятдан изоляция қилиш” ҳақида чиқиш қилди.

Ва мазкур ахборот – таҳлил сайтининг иддао қилишича, ЎХҲ лидери айни мана шундай чиқиши билан уни мамлакатда демократияга хавф соладиган омил дея қарашлик учун қандай асос бор экан?

Гап шундаки, баъзи ўзини “сиёсатчи”, ёки “журналист” биладиган кимсалар учун на ўзбек миллий қадриятлари ва на диний қадриятларнинг аҳамити бор. Баъзи бирлар Ҳаракат лидерининг бу сўзларидан оламшумул янгилик ясаётган бўлишса, бошқа бирлари, яъни мамлакатнинг демократлашувига тўсқинлик қилишни мақсад қилганлар эса М.Солиҳнинг демократик дунё олдидаги обрўсини тушириш учун фойдаланишмоқда.

АҚШ нинг, ҳамда тағин бир неча тараққий этган Европа мамлакатларининг сўнги дамларда ҳокимиятга келган президентлари, ёки примьер министрлари айнан мана шу табақалар ҳуқуқлари масалаларини президентлик пойгаларида илгари суриб келишмоқда. Масалан, АҚШ президенти Билл Клинтон даврида бесоқолбозлар армия хизматига бориш ҳуқуқларини қўлга киритишган бўлишса, Барк Обаманинг президентлик даврига келиб улар ўзларининг жинсий қониқиш ҳисларини ошкора айтиш ҳуқуқларига эга бўлдилар. Демакки, қонунлар уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя  қилади  ва бу президентлик пойгасида ғалабага эришиш учун муҳим бир омил бўлган.

Статистик маълумотларда келтирилганига кўра, биргина АҚШ ўзида бесоқолбозлар умум аҳолининг 22 фоиздан ортиғини ташкил этаркан. Демак, бу мамлакатда ҳокимиятга келадиган шахс учун бу тоифа гуруҳлари билан ҳисоблашиш муҳим экан. Бу тоифа гуруҳларнинг ҳарбий хизматга олиниши эса бутунлай бошқа муаммо билан боғлиқ. Америкаликлар дунёда нафақат илмий салоҳияти, ёки ишлаб ичқариш қудрати билан, балки семизларнигнг кўплиги билан ҳам машҳурдир. Мамлакат ҳар йилда ўз ҳарбий қудратини ошириб боришга эҳтиёж сезапяти. АҚШ армиясида семизлар хизмат қила олмайди ва бунинг учун илгарилари ҳарбий хизматга чақирилмаган бесоқолбозларга ҳам ҳарбий хизматга бориш имконларини яратиш зарурати пайдо бўлди.

АҚШ да бу тоифа одамларнинг ҳуқуқлари масаласи кун тартибидаги долзарб масала бўлишига сабаб ҳам, бесоқолбозларнинг кўпайиб кетганлиги бўлди. Ўзбекистонда ҳам шундай вазият кузатилинадими? Йўқ ва бунинг учун фақат хурсад бўлмоқ  лозим. Миллатнинг ўзлигидан, унинг миллий анъаналаридан келиб чиқиб айтилинадиган бўлса, бесоқолбозлик каби жирканч бир иллат ўзбекларга ва Ўзбекистонга бегона эканлиги аён бўлмоқда. Балки бу тоифалар ҳам бордир, лекин улар бармоқ билан санарлик даражада кам.

Уларни изоляция қилиш ЎХҲ га нима учун зарур бўлди экан? Агарки бу ҳаракат ҳокимиятга кела олса. Демократик эркинликлар ўзбеклар учун ҳам сув билан ҳаводек зарур ва бу айримлар айтаётганидек, М.Солихнинг президент бўлиши учун эмас, балки халқнинг ўз ҳуқуқларини қўлга киритиши ва жамият тараққиётида иштирок этиши учун зарурдир. Ўз ҳаётини ва ўз келажагини ўзи ҳал қила олиши учун ҳам халқ ҳокимияти зарур. Бесоқолбозларни доволаш, ёки уларни жамиятдан изоляция қилиш эса мана шу жамият учун зарур бўлган чора бўлади. Акс ҳолда уларнинг хурмача қилиқлари бошқаларга ҳам ўтиб кетиши, жамоатчилик орасида кенг тарқалиши келажак авлодлар ҳаётини булғаб ташламаслигига бирор ишончлик далил йўқ!

Нега энди бу масала Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф бўлган нашрлар, ёки айрим “сиёсий” гуруҳлар учун муҳим бўлгани сабаби эса, унинг ёрдамида ЎХҲ лидери М.Солиҳни ёмон отлиқ қилиб кўрсатиш амалиёти ётганлигидир. Қиссадан ҳисса шуки, халқ бесоқолбозликни хушласа у шу мақсадни кўзлаган сиёсий лидерга эга бўлади. Акс ҳолда  М.Солиҳни танлайди. Фақат олдинда турган улкан бир ғов,  тағин ўша ўзимизнинг “қадрдон” дикторимиз Ислом Каримовдир!  Қизиқ, нега бизникилар ҳали ўлдирилмаган айиқнинг терисига талашадилар?

 

Тўлқин Қораев

Швеция