O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Муҳаммад Солиҳ билан жонли мулоқот

Муҳаммад Солиҳ билан жонли мулоқот
190 views
18 April 2016 - 14:37

BBC O’zbek ахборот агентлиги Facebook ижтимоий тармоғида Муҳаммад Солиҳ билан жонли мулоқот ўтказди.

Муҳаммад Солиҳ: “Мен ҳукуматнинг иқтисодий тараққиёт бўйича берган маълумотларига ишонмайман. Агар бу маълумотлар рост бўлар эди, миллионлаб одамлар ватанни тарк этмасдилар…”

Муҳаммад Солиҳ:”Зайниддин Асқаров ҳақиқатни айтди. У бизнинг айбдор эмаслигимизни айтди ва жойи жаннатдан бўлсин”

Муҳаммад Солиҳ: “Турк жумҳуриятларининг иқтисодий, конфедератив шаклда бирлашувини мен қўллаб қувватлайман…”

Муҳаммад Солиҳ:”Уруш сиёсатни оқламайди, аммо сиёсат урушни оқлайди…”

Муҳаммад Солиҳ:”Ўзбекистонда диндорларга нисбатан босим давом этмоқда”.

Муҳаммад Солиҳ:” Халқ бу забун ва тушкун ҳолатига рози экан, зулм давом этади…Халқ уйғонса, халқ, Чўлпон айтганидай денгиз бўлади, куч бўлади…”

Муҳаммад Солиҳ:”Мен оптимистман, тушкун бир инсон эмасман…Биз Ўзбекистонга албатта қайтамиз ИншаАллоҳ”

Муҳаммад Солиҳ: “Албатта, Ўзбекистонда режим ўзгарсагина қайтишимиз мумкин Ўзбекистонга…”

Муҳаммад Солиҳ: “Мен Ўзбек халқига ҳеч нарса бермадим. Зотан, бир нарса бераман деб бу ишни бошламаганман. Мен халқимизга хизмат қиламан деб сиёсатга кирганман…”

Муҳаммад Солиҳ: “Дастур дегани бу кулгули бир нарса… уни бир кунда ёзиб чиқариш мумкин, аммо бир инсон топилсин халққа ҳуррият берадиган!”

Муҳаммад Солиҳ: “Мен демократман деб айтишга тортинаман, ростини айтсам, чунки демократия номи билан қилинаётган адолатсизликлар мени ташвишга солади. Мен демократмиз деган давлатларда ҳам бир иккиюзлик кўрдим. Ўтган аср тўқсонинчи йилларида мен демократия ишондим. Аммо ватанни тарк этиб… демократияни суистеъмол қуролига айлантиришганини кўрдим…”

Муҳаммад Солиҳ: “Мен шеърларимни эълон қилаверишни ёқтирмайман…Шеърият ўз ўзини ифода этиш қилишнинг энг нафис услуби. Аммо 25 йилдан бери сарсон юрдик ва менда шеър учун керак бўлган сукунат ва фузун йўқ…Аммо бир кун келар бундай кун, ИншаАллоҳ”

Муҳаммад Солиҳ:”Руслар билан алоқаларимизни яхшилашимиз керак. Имкони бўлса дўст, бўлмаса ҳамкор бўлишимиз керак…Аммо эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки уларнинг эски Шўро жумҳуриятларига нисбатан уларда гегемонлик ҳисси ҳамон сўнгани йўқ…”

Муҳаммад Солиҳ: “Ҳозирги давр ёмонликларнинг талвасаси деб ўйлайман, аммо назаримда, дунё маърифат ва маданият томон кетмоқда…”

Муҳаммад Солиҳ:” Каримов мустақилликнинг душмани эди…Тўқсонинчи йилларда у мустақилликка қарши курашган лидерлардан бири эди. Мен шоҳидиман буни. Мен парламент аъзоси эдим. Ўшанда у биз минбарлардан мустақиллик талабини айтсак, у чиқиб “булар Ўзбекистонни жарга олиб боради, Афғонистон мужоҳидлари мустақил бўлсак бизни босиб олади” деган эди…”

Муҳаммад Солиҳ:”Мен Каримов режими бор экан, сайловга ишонмайман…Унга айтадиган ҳеч бир гапим йўқ. Унга гап ҳам таъсир қилмайди. Шунинг учун ҳам унга мурожаат қилишдан маъни йўқ…”

Манба: BBC O’zbek