71 ёшида оламдан ўтган атоқли ёзувчи Зоҳир Аълам душанба куни пешин намозидан кейин Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Оқтепа қабристонида тупроққа берилган.
Адибнинг юрак ҳуружидан вафот этгани айтилади.
Зоҳир Аълам истеъдодли ёзуви бўлиш бирга, 1980-йиллар охирида миллий мустақиллик ғояларини кўтариб чиққан зиёлиларнинг олдинги сафларида турган адиблардан эди.
У Ўзбекистон тарихидаги икки йирик сиёсий ташкилот – “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияларининг ташкил этилишида фаол рол ўйнаган ва уларнинг раҳбар органларида фаолият олиб борган.
Мустақиллик йилларида Зоҳир Аъламнинг асарлари мактаб дарсликларидан олиб ташланган ва 2006 йилда унинг пъесаси асосида таниқли кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов томонидан суратга олинган “Бир куни афанди” бадиий филми намойиши тақиқлаб қўйилган.
Муҳожиротда яшаётган таниқли ўзбек шоири ва сиёсатчиси Муҳаммад Солиҳ хотирлайди.