O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Муҳаммад Солиҳ: Комиловнинг мухолифатга доир баёноти сайловдан кейинги ўйинга ўхшайди

Муҳаммад Солиҳ: Комиловнинг мухолифатга доир баёноти сайловдан кейинги ўйинга ўхшайди
735 views
03 November 2021 - 10:17

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22-октябрьда – президент сайловидан икки кун олдин Ўзбекистон ва Россия журналистларига берган матбуот анжуманида хориждаги мухолифатни тилга олди.

Унга кўра, ватанга қайтиш қарорида бўлган мухолифатчилар учун мамлакатда ҳеч қандай таҳдид йўқ. Комилов, хусусан, президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонга қайтиб, ватанига хизмат қилишни истаган одамларнинг фикрларига қулоқ солишга тайёр экани ҳақидаги гапларини ҳам эсга олди.
Вазир мухолифатнинг тарқоқлигини, айримлари шахсий, айримлари сиёсий сабаблар боис хорижда юрганини, ҳукуматга аниқ таклифлар билан чиқиш билан бирга асоссиз танқидлар бўлаётганини ҳам таъкидлади.
Президент сайловлари арафасида берилган бу матбуот анжуманида асосий ишора шуки, ҳукумат мухолифатга қарши эмас, мухолиф шахсларнинг Ўзбекистонга келиши учун тўсиқ йўқ.
Сўнгги пайтда хориждаги мухолифлатчиларнинг айримлари Ўзбекистонга бориб келмоқда, аммо сафарлари сиёсий фаолият билан богълиқ дейиш қийин. Мамлакатга қайтиб, сиёсий фаолиятни тиклаш қароридаги мухолифатчилар эса ҳукумат марҳаматидан бебаҳра қолган.
“Эрк” партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ Мирзиёев ҳокимияти даврида ҳам кескин танқид остида қолаётган мухолифатчилардан. Нафақат унинг ўзи, партиянинг мамлакатдаги фаоллари ҳам тазйиқларга учраб турибди.
Муҳаммад Солиҳ президент Мирзиёевнинг мулоқот ҳақидаги баёнотлари ортидан бир неча бор ватанга қайтишга уринди, аммо имкон берилмади.
Сиёсий арбобнинг “Америка Овози”га айтишича, Комиловнинг баёноти сиёсий фаолиятни тиклаш қароридаги ўзбек мухолифатига эмас, Ўзбекистонда рақобатсиз сайловдан хафсаласи пир бўлган халқаро жамоатчиликка мўлжалланган, хориждаги ўзбек мухолифати, “Эрк” партияси таклифларга очиқ.

Манба: Amerika ovozi

КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Нейзен Тевфиқ ҳақида
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (8-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (7-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (6-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (5-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (4-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (3-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (2-qism)