Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Элтуз мухбири «Ерк» Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлашди.
Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, бу йилги президентлик сайловлари ҳам ҳар сафаргидек сохтадир, Мустақилликнинг 30 йиллиги эса ўтган 2020 йилнинг 20 май ойида нишонланиши керак эди.
1990 йили айни санада республика парламенти Мустақиллик декларациясини эълон қилди. Бу декларация матни парламентга “Эрк” Демократик партияси томонидан тақдим қилинганди.
«Ўзбекистон мустақиллиги биз эълон қилган декларациядан бошланади» – деди Муҳаммад Солиҳ Элтузга берган интервьюсида.
1991 йилнинг декабрида Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги президентлик сайловларида Ислом Каримовнинг ягона рақиби бўлган. Расмий (сохталаштирилган) маълумотларга кўра — 12,7 %; бунга қадар республика радиосида берилган эълонга кўра 33 % овоз олган.
“Озодлик” радиосига берган интервьюсида таниқли публицист ва давлат арбоби, Шароф Убайдуллаев “1991 йилги сайловда Ислом Каримов эмас, балки Муҳаммад Солиҳ ютиб чиққани”ни очиқлаган эди.
“Эрк” Демократик партияси бу йилги президентлик сайловларини бойкот қилишга чақирган.
Манба: Eltuz.com



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?