Атоқли шоир Муҳаммад Солиҳ 70 ёшни қаршиламоқда. Бунинг қарийб ярмини у сиёсатга бағишлаган.
Муҳаммад Солиҳ асос солган “Эрк” партияси Ўзбекистон тарихида миллий мустақиллик ғоясини илгари сурган биринчи партиядир. 1990 йил июнида Олий Кенгаш “Эрк” партияси тақдим этган “Мустақиллик Декларацияси”ни жузъий ўзгартириш билан қабул қилганди. Муҳаммад Солиҳ 26 йилдан буён сургунда.
Ислом Каримов унинг номини тақиқлаганди. Шавкат Мирзиёев эса, бу тақиқни ҳануз олиб ташлагани йўқ.
Мустақил Eltuz.com нашри айни сана арафасида кўп қисмли “Бегона” фильмини эълон қилган. Таниқли адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон муаллифлик қилган ҳужжатли фильмда Муҳаммад Солиҳ ўзининг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади, шеърият ва сиёсат ҳақидаги қарашлари билан ўртоқлашади.
Би-би-си Муҳаммад Солиҳнинг ўзбек шеърияти ва сиёсатидаги ўрни ҳақида Лондонда яшаб, ижод қилаётган ёзувчи Абдулҳамид Исмоил билан суҳбатлашди.
Манба: Би-Би-Си Ўзбек