19 март куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент “халқ ҳокимларни сайлашга тайёр эмаслиги”ни айтган эди.
Ўз вақтида сайловлардан биттаси Ўзбекистон Президентлигига сайлови бўлганди. Биз мана шу масалада ҳозир Муҳаммад Солиҳ билан боғландик.
Журналист: Муҳаммад Солиҳ, мана сиз Горбачёв давридан сўнг Ўзбекистон Президентлиги учун бўлиб ўтган илк сайловларда қатнашдингиз. Айтилаяптики турли бошбошдоқликлар бўлиши мумкин. Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса “Голубые купола”нинг бузилиши масаласида референдум бу мен деди. Ҳар қандай сайловни бошқариш мумкин бўлган даврда, ҳокимларни сайлаш масаласида Мирзиёевнинг гапларида асос йўқми? Нима деб ўйлайсиз?
Муҳаммад Солиҳ: Воқеаларнинг бундай ривожи бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди албатта. Лекин бу дегани демократия сари одим отмаслик керак дегани эмас. Биз бутун таваккалчиликни бўйнимизга олиб биринчи қадамни ташлашимиз керак. Синаб кўришимиз керак. Биз халқимиз демократияга тайёр эмас деган тушунча билан бутун салбий жиҳатларини синаб кўрдик. Аммо бунинг натижаси бўлмасди. Энди биз синаб кўрилмаган бир йўлга ўтишимиз керак. Халққа ўз раҳбарларини синаб кўриш имкониятини бериш керак. Халқ буни ҳам синаб кўриши керак.
Журналист: Демак сиз ҳокимларнинг сайланиш тарафдорисиз. Тўғри тушундимми?
Муҳаммад Солиҳ: 1991 йил мен президентликка номзод қилиб кўрсатилганимда бизнинг дастуримизда ҳокимларни ҳам сайлаш ҳақида модда бор эди. Бизда раҳбариятнинг ҳалқ тарафидан тан олинган кишилардан ташкил топиши керак деган бир қараш мавжуд эди. Бугун ҳам бу қарашимиз ўзгаргани йўқ. Агар Мирзиёев 2016 йил ваъда бериб бугун бу нарсадан тонаётган бўлса Каримов каби авторитар бошқарув хирсидан воз кечгани йўқ.
Менимча халқимиз ҳокимиятни бошқарадиган раҳбарларни сайлаб олиш салоҳиятига эга. Баъзилар халқимиз демократик сайловларга тайёр эмас деб демагогия қилишади, Мирзиёев ҳам шундай деб ўйласа керак. Аслида мен бу гапни 30 йил олдин айтган эдим. Халқ ўз раҳбарларини сайлаб олишга тайёр аммо раҳбарлар бунга тайёр эмас. Бугун раҳбар бўлган инсонлар халққа ишонмайди. Халқ кимни сайлаб олишини яхши билади. Агар билмаганда эли ўша 1991 йил бизнинг ҳеч қандай моддий имкониятларимиз бўлмаган ҳолда, тайёргарлигимиз бўлмаган ҳолда бир президентлик сайловларини ютмас эдик. Ўша пайтдаги халқ бугун ҳам мавжуд ва ўзига раҳбарни сайлаб олишга қодир.
Журналист: Нега ҳокимни сайлашга тайёр эмас бўлган халқ президентни сайлашга тайёр. Бу саволни ижтимоий тармоқларда ҳам одамлар аския қилиб беряпти. Бу қитмир саволга нима дейсиз?
Муҳаммад Солиҳ: Бу қитмир савол эмас тўппа тўғри ва мантиқий савол. Нега президентни сайлаб бўларканда ҳокимни сайлаб бўлмас экан. Нега шундай катта ваколатларга эга лавозим учун сайлов бўларканда ундан кичик лавозимга бўлмас экан. Бу абсурддир.
Мана булар октябрда сайлов бўлади дейишмоқда аммо бу сайловда ҳам ўзларининг ҳукмини ўтказишмоқчи. Мана бир иккита одам чиқиб номзодимни қўяман деса зулм қилинмоқда. Буни бизга нисбатан 30 йил давомида қилинган тазийқнинг давоми дейиш мумкин. Одамлар кичик бир йиғилиш ўтказишмоқчи бўлса троллар ва шаллақи хотинларни жўнатиб уларга ҳужум қилдиришяпти. Демократик сайловлар шундай бошланиши керакми?
Журналист: Шу ўринда яқинда Қирғизистон президенти Ўзбекистонга сафари чоғида айтдики, биз фақат сайловлар билан бўлиб орқада қолиб кетибмиз. Фақат этик тозалаш учун тароқ чиқарадиган цехимиз бор экан. Мана Ўзбекистонда автомобилдан самолётгача чиқаётган экан деган гап айтди. Бундан ташқари яна бир эътироз бор. Ўзбекистонни Шавкт Мирзиёев очди, эркинлик сари қадам қўймоқда. Охир оқибат ҳокимлар сайланмайди деб эшикни ёпиб қўяётгани йўқ. Шу маънода демократиянинг фақат битта бўғини бўлган сайлов эркин бўлиб туриб матбуот эокин бўлмаса ёки сайловлардаги натижаларни шикоят қилиш учун эркин судлов тизими бўлмаса ёки қудратлар ажралмаса фақат сайловнинг ўзи билан бўлиб қолмаса керак деган фикрлар ҳам бор. Шу нарсага нима дейсиз?
Муҳаммад Солиҳ: албатта учта ҳокимият бир бирини тўлдириб аммо мустақил шаклда ишлаши керак. Бу бир аксиома, яъни демократик жамиятларда бу механизмлар доим ишлаб келган. Черчиль бу борада “Демократия ёмон бошқарув усули лекин бундан ҳам яхшироғи.ҳозирча йўқ” деган эди. Бу гап бугун ҳам долзарб. Ким нима деса десин боршқа бир маъқул тизим йўқ. Шунинг учун бу тизимни бизнинг халқимиз ҳам ҳеч бўлмаса 5-10 йил синаб ўзини бошқариб кўриши керак. Кейин улар ўзининг иддиоларини қилиши мумкин. Лекин улар йўл беришмаяпти. Мана 30 йилдир диктатура давом этди, яна 30 йил давом эттирмоқчи Мирзиёев.
Журналист: Партиялар тизими мана Туркияда ишлаяпти, бу нарса самаралими? Ҳокимлар сайлови президент Эрдўғондан мустақилми? Нима дейсиз шунга?
Муҳаммад Солиҳ: Жуда самарали. Улар сайланади ва бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб халққа хизмат қилишади. Ўзига яраша камчиликлари бор албатта. Аммо бизникилар ҳам ижро ҳокимиятида ишлашади ҳам ўзлари қонун чиқаришади ва чиқарган қонунига кўра яна ўзлари бошқаради. Яъни ўзларига ўзлари хизмат қилишади, халққа эмас. Учта ҳокимият ҳам битта одамнинг қўлида, учаласи ҳам бир бири учун фидокорлик кўрсатишади, халқ учун эмас. Шунинг учун ҳам юизда фақат битта ҳокимият бор, учта ҳокимият деган нарсалар хўжакўрсинга қўилган.
Биз ҳокимиятлар ажралиши керак деб давомли айтиб келмоқдамиз. Аммо ҳукумат буни қилгани йўқ, қилиш нияти ҳам йўқ. Кўриниб турибдики бугун Мирзиёевнинг тутуми ҳам Каримовникидан баттар.
Журналист: Ўзбекистон Президенти администрациясидаги дўстларимиз Озодлик радиосини Мирзиёев эшитади дейишади. Агар эшитиб турган бўлса Ўзбекистон президентлик сайловларида Ислом Ккаримовга рақиб бўлган Ўзбекистон мухолифати лидери, Эрк демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ ҳокимларни сайлаш керак деди. Шу маънода Ўзбекистон президенти суҳбатни эшитиб хулоса чиқарар деган умидимиз бор.
Эрк Демократик Партияси матбуот бўлими



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди