Мисрда вазият кескинлашиши мумкин
Мисрда мухолиф кучларнинг 30 июндан бошлаб Қоҳирадаги Таҳрир майдонида Президент Мурсий ҳукуматини ҳокимиятдан ағдариш учун намойишлар бошлаши кутилмоқда. Кузатувчиларининг фикрига қараганда бундай намойишларнинг асосий мақсади мусулмонларнинг “Иҳвон” ҳаракатини сиёсат майдонидан узоқлаштиришдан иборатдир. Муҳаммад Мурсийнинг мухолифат вакиллари билан ўтказган 2,5 соатлик мажлиси натижасиз тугаган… (zaman.com.tr)
Туркияда ҳарбийларнинг давлат тўнтаришига асос сифатида ҳисоблаганлари қонун ўзгартирилади
Усмонли даврида ва 20 -асрда кетма кет давлат тўнтаришларига саҳна бўлган Туркияда ҳарбийларнинг ноқонуний шаклда ҳукуматларни йиқитишига асос бўладиган қонун ўзгартирилади. Аввалги қонунда ҳарбийларнинг вазифаси туркия Жумҳуриятини қўришдан иборат, дейилган 35 -модда ўрнига ҳарбийлар вазифаси ватанни ташқи таҳдидлардан қўришдир, дейилади…( yenisafak.com.tr)
Сурияда вазият оғир аммо халқаро ҳамжамият бунга бефарқ қолмоқда
Сурияда вазият оғирлашиб бораётганига қарамай халқаро ҳамжамият бу аҳволга бефарқ қолишда давом этмоқда. Сурия масаласида АҚШ ва Русия шу йилнинг июнь ойида халқаро конференция ўтказишга келишган эдилар. Аммо бу ойнинг сўнгига келиб, ушбу конференциянинг амалга ошиб ошмаслиги номаълум бўлиб қолмоқда. Англия собиқ Бош Вазири Тони Блейрнинг фикрига кўра, фуқаролар уруши оқибатида Сурия суннийлар ва нусайрийлар давлати шаклида иккига бўлиниб кетиши мумкин. (uzerk.org)Сурия масаласида Туркия Бош Вазири Тойиб Эрдўғон ва Русия Президенти Владимир Путин телефон суҳбати ўтказганлар. Музокараларда Сурия масаласида халқаро ҳамжамият амалий қадамлар отиши кераклиги таъкидланган…( ensonhaber.com)
Қатар Амири истеъфога чиқди
Қатар Амири шайх Ҳамад бин Ҳалифа Саний ҳокимиятни ўғли Шайх Тамим бин Ҳамад Санийга бериб, истеъфога чиққан. Сўнгги йилларда Қатар Амирлиги Миср ва Ливия Инқилобларида ҳамда Суриядаги жараёнларда муҳим роль ўйнаганди. Шунингдек, Қатар Амиринг бу шаклда, яъни тириклигида истеъфога чиқиши араб дунёсидаги оилавий қиролликларда илк марта кузатилаётган сиёсий қадамдир. Собиқ Амир ўз вақтида отасини ҳокимиятдан қонсиз тўнтариш билан истеъфога чиқариб, тахтга ўтирган эди….( zaman.com.tr)
ЎХҲ Хабар Маркази
28.06.2013