«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
МУҲЛАТ БЕРИНГ
Бир йил муҳлат беринг,
Албат йўқ қиламан
Сизни қийнаган
Ўзимдаги мақтанчоқликни
Беш йил беринг менга,
Беш йил ичида
Кунбакун захарлаб улдирарман-ку
Сизга кун бермовчи такаббурлигим.
Олтмиш йил сурайман.
Олтмиш йил беринг,
Олтмиш йўл юриб изидан етиб,
Бошини олайин худбинлигимнинг.
Юз йил берсангиз, бас
Мен Дарвиш каби
Илтимос қиларман ўз шогирдимдан
«Дарвишни учратсанг, ўлдиргин!» дея.
1979
(155)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (96-саҳифа.)