O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Муҳожирликда

Муҳожирликда
22 views
14 March 2017 - 17:20

Биз совуқларга парво қилмаймиз, чунки, атрофда Баҳор.

Аччиқ аёздан қизариб кетган қўлларимиздаги хуржунни елкага осиб, юкдан бўшаган қўлларимизни чўнтакка яширишдан истиҳола қиламиз, чунки, атрофда, боя айтганимиздай, Баҳор ҳукм сурмоқда.

Апрел ойида совуққотган қўлларимизга пуфлаб, уларни иситиш эҳтиёжи туяётганимиздан ҳижолат чекамиз, чунки, баҳорда бундай қилинмайди.

Биз воқелик эмас, туйғулар ҳукмида, қачонлардир тарк этганимиз Ватан шакллантирган тушунча ва туйғулар ҳукми остида яшаймиз.

Руҳ вужуднинг изтиробларини тинглашни истамайди…

Мақсуд Бекжон