15.12.01 FE/RL President Thomas A. Dine
Муҳтарам Дайн жаноблари,
сиз раҳбарлик қилаётган Радионинг мен Прагада ҳибсга олиниб, қамоққа ташланган кундан бошлаб, то озод бўлгунга қадар инсоний ҳақларимни ҳимоя қилишда кўрсатган фидокорона мужодаласини чин юракдан тақдир этаман ва бу ишни йўналтиришда сизнинг раҳбар сифатида шахсий жасоратингизнинг нақадар муҳим рол ўйнаганини алоҳида таъкидлашга рухсат этинг.
Хусусан, Прага прокурорига менинг маҳкамагача озод қилинишим учун махсус мактуб ёзиб, шахсимга билдирган ишончингиз ва илиқ сўзларингиз учун ниҳоятда муташаккирман. Озодлик радиоси Совет даври темир пардасини ёриб ўтиб, биз учун ҳур дунёга бир дарча очган эди. Тасаввур қилингки, бу Радио бугун Марказий Осиё халқлари учун айни вазифани, балки янада муҳимроқ вазифани ўтаётганини таъкидламоқчиман. Бу шарафли вазифада сиз ва раҳбарлигингиздаги ташкилотнинг нақадар улуғ миссияни амалга ошираётганини айтиш биз Марказий Осиё демократлари учун бир бурчдир.
Ишларингизда мувафаққиятлар тилайман, Сизни, Озод Оврупо / Озодлик Радиоси жамоатини кириб келаётган Янги Йил байрами билан чин қалбдан қутлайман.
Энг теран ҳурмат ва эҳтиромларим-ла,
Муҳаммад Солиҳ
(88)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (256-саҳифа.)