(Суратда: Муҳаммад Солиҳ ва аёли Ойдин Солиҳ, 2008)
«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
Муҳтарам завжам Ойдинхонимга
Мени енголмади бу Вақт – учқур,
Мен ундан севгимни асрадим.
Беморнинг кўзлари сингари чуқур
Менинг муҳаббатим – ҳасратим.
Тушлар идрокимга сени йўғирди,
Тонг эса алдади – шафқатсиз рўёб.
Юрак ою кунлар узра югурди –
Синиқ шишаларнинг устидан гўё.
Мана, сен! Қалб шўрлик базўр ишонар,
Бу бахт меникийди, менга буюрди,
Илоҳий бир нурда порлар пешонанг –
Менинг исмим порлар у ерда!
1975
(79)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (54-саҳифа.)