Бугун 2017-йил 27-август куни тонг саҳардан, маҳалланинг мен яшайдиган кўчасида фуқаролик кийимидаги шубҳали одамлар пайдо бўлди. Кейинчалик улар сафига ўзим яшайдиган маҳалла ( Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласи) айғоқчиларидан бўлган Комил Ҳалимов Ва Раим Қосимовлар қўшилди. Энг ажабланарли томони шундаки, назорат фақатгина мен яшайдиган кўчада ва унинг атрофида ўрнатилган. Назоратни ўрнатилиши Президент Шавкат Мирзиёевни Самарқандга қилган бугунги ташрифи билан боғлиқ бўлса керак.
Равшан Садиков