O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МХХ “Эрк”чининг яқин қариндошларига суиқасд уюштирди!

МХХ “Эрк”чининг яқин қариндошларига суиқасд уюштирди!
167 views
06 August 2012 - 8:20

Ўзбекистон “Эрк” Демократик Партияси Марказий кенгашининг аъзоси Фахриддин Тиллаевни яқин-қариндошларидан бири, Бойсун тумани “Сайроб” жамоа ҳўжалигида яшаб келган, шу жамоа ҳўжалигининг “Сайроб” маҳалласининг раиси, Ҳолмат Алланазаров 62 ёшида оламдан кўз юмди.

У кишининг турмуш ўртоғи, Басанда опа шундай дейди: “Мен турмуш ўртоғим билан 30 йилдан ошиқ вақт мобайнида турмуш қурган бўлсам-да, шу йиллар давомида эримнинг ўз  соғлиғидан айниқса юрагидан ҳеч безовта қилгани эшитмаган эдим. Эрим Ҳолмат ака, ўлимидан олдин уч кун, Термиз шаҳрига, Миллий Ҳавфсизлик Ҳизматининг ходимларига тергов беришлигини  менга айтган эди.  Улар “Сайроб” маҳалласида қилинган ишлар юзасидан кўп суруштиришган.  Асосан, маҳаллада яшовчи фуқаролардан тушган ариза ва шикоят хатлари тўғрисида текширув ишларини олиб боришдилар.  Уларнинг маҳалла участкасидан топган баҳонаси шу бўлди-ки, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раиси Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрига келиб-кетганларидан сўнг, “маҳалларда ободончилик ишлари яхши йўлга қўйилмаган…” деган баҳона остида у киши уч кун Термиз шаҳрида МҲҲининг “подвал”ида тергов бериб келганидан хабардорман…

Турмуш ўртоғим, Ҳолмат Алланазаров 2012 йилнинг 1 август куни эрталаб соати 9-00да “Сайроб” жамоа ҳўжалигига қарашли шифохонанинг дарвозасига  кирганидан сўнг,  жон берган. Ўлимидан олдин яъни 31 июль куни кеч соати 20-00лар артрофида номаълум шахслар уймизга келиб, эримни “Сизга бир иш бор” деб олиб чиқиб кетишгандилар. Орадан 3-5 соат вақт ўтганидан сўнг, эрим Ҳолмат ака уйга қайтиб келдилар. У кишидан улар нима мақсадда келганларини сўрагандим, “ Сайроб”нинг сўлим гўшаларидан бирига ўтириб, бир пиёла чой устида суҳбатлашайлик” деб келган эканлар. Шу муносабат билан улар билан бирга ўтириб чой ичган… Қисқаси, эримни заҳарлаб ўлдиришган деб хулоса қилмоқдаман”, дейди биз билан суҳбатлашган Басанда опа!

Бу “танга”нинг биринчи томони эди. Энди иккинчи томонига эътибор беришларингизни сўраймиз.

Куни-кеча “ЭРК”чи Фахриддин Тиллаевнинг яқин қариндошларидан яна бири, яъни  жияни Элёрбек Абдизоировни Термиз шаҳрида автомобиль ҳалокатига учрагани маълум қилишган эди.  Фуқаро Фахриддин Тиллаев ушбу воқеани яқиндан хабарлаш  мақсадида Термиз шаҳрига бўлиб қайтган. Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти ИИБининг терговчиси, Ҳолмирзо исмли мансабдор шаҳс тергов ишларини олиб борган. Унинг маълум қилишича: “Элёрбек Абдизоиров кеч соати чамаси 9-00лар атрофида Термиз шаҳридаги “Карпов” кўчасида такси кутуб турган вақтда, “такси”чи, Умедилло Асқаров, “кўрсатилган манзилга тезда етиб боришлигини ҳизматлар беминнат  кўрсатилишини, яъни буюртма “лицензияланади” деб айтган. У бошқарган автомобиль, “Нексия” Сурхондарё вилояти МҲҲига тегишли бўлиб чиқмоқда.

Умедилло Асқаров олдин Сурхондарё вилояти “Жиноят ишлари бўйича суди”нинг маъсул ходими бўлиб ишлаган. Яқиндан бошлаб эса, Сурхондарё вилояти МҲҲига ишга кирганлиги ҳам аниқланди. Унга топширилган вазифа шу бўлган-ки, “Элёр Абдизоировни кўрсатилган манзилга боришдан олдин, МҲҲига телефон орқали “буюртма” ўзи билан бораётганлиги тезда ҳабар беришлигини маълум қилишган.

Элёр минган “Нексия” енгил автомашинаси Термиз шаҳридаги МҲҲи биноси жойлашган, “Байналминал” номли кўчада, автоавария содир этилган. Автоавария яъни “Нексия” машинаси қарама-қарши томонидан келаётган, “Матиз” енгил автомашинасига бориб урилган. Автоаварияни содир этган, Умиделло Асқаров, машинанинг тезлигини 120-150 кмартофида тезлаштириб, Элёр ўтирган  ўнг томонни, “Матиз”нинг чап томонига  бориб урган.  Умедилло Асқаров ўша жойнинг ўзида “қуён” бўлган. Машина ичида Элёрбек икки соат қолиб кетган. Кўп қон йўқотган. Машинанинг орқа қисмида эса, газ балонидан газ хавога кўтарилган. Газни бутунлай хавога кўтарилишини кутган вилоят МЧС ходимлари машина олдига ҳеч кимсани келтиришмаган. Ушбу воқеада машина портлаб кетишини атрофда яшовчи фуқароларга маълум қилишган.

Шундан сўнг, Элёрбек Абдизоиров Термиз шаҳридаги, “травматология ва невропатология” бўлимида ётқизилган. Шифокорларнинг берган маълумотларига кўра,   “Элёр Абдизоировнинг ўнг оёғи сон суягининг уч жойидан синган. Қаттиқ зарба туфайли бошидан трамва олган. Оёқ-қўллари ва панжалари синган. Тананинг ўнг томони қорайиб кетган. Кўзлари зарба туфайли яхши кўрмаслиги, юз қисмининг айрим жойларида синганлиги маълум қилишди.

“Такси”чи, Умедилло Асқаров, автоавария содир этилган кунининг эртаси куни, Элёрбек ётқизилган шифохонага келиб, “автомобиль чилангари” эканлигини важ қилиб кўрсатган. Нима эмиш? “Бўйин қисми автоаварияда “эзилган…” “Матиз” автомашинасининг эгаси, Алишер Маҳкамовнинг бош қисми ёрилган, кўз олди қабоғлари кўкариб кетган. Вилоят шифокорларининг сўзига қараганда, “Алишер Қаландаров, автоаварияда енгил тан жароҳати олган” деган хулоса билан ИИБининг терговчиси,  Холмирзога маълумотлар  беришган…

Мансуржон Фозилжонов,
мустақил журналист