O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

М.Ахмедова: Оддий ўзбекнинг 2011 йилги яшаш даражасига бир назар

М.Ахмедова: Оддий ўзбекнинг 2011 йилги яшаш даражасига бир назар
194 views
04 January 2012 - 6:17

Деярли 2 ҳафта интернетга кириш учун пул тўлами тугаллагани учун, шу 2 ҳафталик мақолалар билан ташиши имконига эга бўла олмай, ўз вақтида фикр ҳам билдира олмадим. Қолаверса, унчалик ўзимда бунга эҳтиёж ҳам сезмадим. Аммо Сарвар Усмоннинг «Теливизор» рукнидан кейин, ўша куни нафақамни ҳам олиб келганлари туфайли, зудлик билан интернет пулини тўлаб, барча мақолаларни ўқиб, изоҳ беришга жазм қилдим. Қуйида бериладиган изохларни ўз сайтларингизга қўярсизлар, деган умиддаман.

1) Озодлик муҳбири Элмурод тайёралаган 17 декабрдаги “Ўзбекистон: юҳога айланган инфляция” мақоласидан бошлайман. Мақолада “Рақамлар уришганда” қисмида Каримов ва бошқаларнинг инфляция ва даромад рақамларининг хилма-хиллиги келтирилган. Мен бир оддий нафақахўр (СССР 42 йиллик меҳнат фаолиятидан сўнг, бу даврга ўқиш муддати ҳам киритилган) сифатида икки турли йиллардаги даромад ва нархлар даражасига барчангизни эътиборингизни қаратмоқчиман. Эзмалик демасдан, буни эътибор билан ўқишингизни илтимос қиламан. Элмурод кўтарган масалада “Истеъмол саватчаси”га бир назар ташлайлик.

Мен фақат икки санани солиштириш учун келтираман, У ҳам бўлса, Совет даврининг сўнгги йилларидан бири, коррупция ниҳоятда кўтарилган ва инфляция ҳам “юқори” бўлган давр – 1987 йил билан 2011 йилларни таққосламоқчиман. Бу менинг тақдим этадиган рақамлардан, баъзилар, “менда СССРни қўмсаш кучли экан” деган ҳаёлга бормасин (бу ҳозтрда ҳақиқатдан деярлик 90% ахолида бор), аммо боболаримиз “Аввалгини сазосини кейин берсин жазосини” қабилидаги ҳаётимиз, барчани, энг аввало, ўз вақтида 350 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Ер Шарининг 16 бир қисмига эга СССР ҳукумати даврида иш ҳақининг энг кам қисми 70 сўм бўлса-да, одамлар, нафақат тинч, энг асосийси ХОТИРЖАМ, ҳафтасига 41 соат (ундан 4,5 соат тушлик, демак, кунига 7 соат 45 дақиқа) қаерда ва қайси соҳада бўлмасин, меҳнатини бажариб, оиласи бағрига ҳар куни қайтган ва қолган вақти ўзининг ихтиёрида бўлган даврни таққослашга ва шу дамгача “сабр” сўзини ишлатаётган, энди эса “шукур” сўзи билан алмаштирган текин томоқларнинг, “қорни оғримай нон ейишини кўр” дегандек, оғзини кўпиртириб насихатгўйлик қилаётганлар учун, бир оддий ўзбек сифатида мен ҳам Элмуроднинг истеъмол саватчасига рақамларни солиб кўрмоқчиман. Бу ерда чой, нон ва шакардан бошқа нарсани “билмаган,” ойига 70 сўм ойлик маош, йил охирида кам деганда 8000 дан 15 000 сўмгача йиллик даромадини олиб яшаган деҳқон-у, пахтакор, шоликор-у, ғаллакор, боғбон тўғрисида ёзмайман. Чунки уларни ҳаёти айнан ер билан боғлиқ эди.

Мен оддий ўзбек бўлганим билан, СССР даврининг ўртахол, меҳнаткаш оиласида дунёга келиб, СССР даврида фан номзодлигига эга бўлган, ўша даврдаги деярли катта маошга эга бўлган олима аёл эдим. Келинг, менинг мухолифлик фаолиятим ўша даврда бошланганини назарда тутсак, менинг ойлик маошим кўтарилмади деганимда ҳам, умумий қонунга риоя қилган ҳолда, тўламасликка ҳар қандай раҳбарнинг ҳаққи бўлмаган ва бу жиноий қадамдан жуда жуда қўрққани учун, ойлик маошим 1975 йилда 210дан бошланиб, 1976 -1987 йилгача 250дан ўсмади . Шундан келиб чиқиб, ўша даврда ким оладиган маошига қанча истеъмол маҳсулоти олаолишига, яъни истеъмол саватчисига бир назар ташлайлик (унутманг, мен маошнинг юқори босқичига эга эдим).

***

Саватчага энг кўп харид истеъмол моли – гўштдан бошлайлик

Қўй гўшти :

1987 йил: (нархлар)

Бозорда: 2сўм 30 т- 2сўм 50 т.

Дўконда : 1сўм 85 т

 

2011 йил августгача

Бозорда 19 000 – 25 000сўм

Дўконларда: 19 000 – 28000 сўм (лахм ва қийма)

Мол гўшти:

1987: Дўконда 1 сўм 90т

2011: Бозорда 15000 – 18000 сўм

Думба ёғ

1987: 2сўм50т- 3сўм 50т
2011: Дўконда 14000 – 27000 сўм

Бозорда (Қурбон ҳайитида қурбонлик кўпайгани шарофати билан ва ярим чалажон молларининг Қашқадарёдан сўйиб келиниши сабаб, декабрда бироз арзонлашди)

 

Ун ва ун маҳсулотлари (кг):

2011 декабр ойида

 

1987:

Олий нав 0 сўм 41т
1 нав 0 сўм 26 т.
2 нав 0 сўм 24т.

 

2011 декабрь:
Олий нав: 1700 сўм

1 нав 1500 сўм

2 нав йўқ

 

Макарон ва бошқа маҳсулотлар

1987: 0 сўм 26 тийин – 0 сўм 52 тийин

2011: 1000 – 3700 сўм

 

Нон маҳсулотлари

1987: (турларга ажратиб ўтирмайман, чунки турлари жуда кўп эди)

Дўконда 0 сўм 07 тийин- 0 сўм 32 т.

Бозорда 0 сўм 10 т – 0 сўм 50 т.

2011: Барчаси нанотехнология асосида тайёрланган

Дўконда 500 – 3000 сўмгача ( қора нон)

Бозорда 500 – 3000 сўм ( қўлда ёпилган)

 

Печенье – кг (бир неча турдаги – нанотехнология)

1987: 0 сўм 75 тийин- 2сўм 10 тийин

2011: 5500 – 11 000 сўм

 

Сут маҳсулотлари (Нанотехнология)

Сут (литр)

1987: Бозор ва дўконда: 0 сўм 30 т.
2011: Бозорда ва дўконда: 1500 сўм

 

Қаймоқ (кг)
1987:

Бозорда 1 сўм 35 т.

2011:

7000 -7500 сўм

Сметана (дўконда)
1987 :
Дўконда 0 сўм 95т

2011:
Дўконда 4800- 5500 сўм
Бозорда 7400- 8000 сўм
САРИЁҒ

Бозор ва дўконда
1500- 1600 сўм
Бозорда
САРИЁҒ

1987: 2 сўм 00 т – 3 сўм 00т (эритилган)
2011: Бозорда 18 000- 25000 сўм (эритилган)

САРИЁҒ

1987: 2 сўм 70т – 3сўм 50т (эритилмаган)
2011: Дўконда 11 800 -35 000 сўм (эритилмаган)

 

Ширинликлар
(бозорода ва дўконда)

1987: Шакар 0 сўм 80т
2011: Шакар 4000 -4800 сўм

Қанд
1987: 0 сўм 88 тийин
2011: 5400 – 5600 сўм

Карамел
1987: 1сўм 20т – 2 сўм 40т.
2011: 6700 -10000 сўм

Шоколадли конфетлар
1987: 1сўм 40 тийни – 10 сўм 00 тийин
2011: 12 000 – 36 000 сўм

Плиткали шоколад

1987: 0 сўм 35 тийин- 1сўм 05 тийин
2011: 5000 сўм – 9700 сўм

 

Ўсимлик ёғи ва махсулотлари

Зиғир ёғ
1987

Бозорда 4сўм 00тийин
2011
Дўконда – йўқ
Бозорда 6500 – 7500 сўм

 

Писта ёғи

1987:
Дўконда 1 сўм 40 тийин
Бозорда Ўзбекистон шароитида бўлмаган (бошқа ҳудудларда 1сўм 70 тийин)
2011:
Дўконда 7500 – 8000 сўм
2011: Бозорда 9000-10 000сўм

Зайтун ёғи

2011:
Бозорда 60 000 – 70 000 сўм
Дўконда кўрмадим

 

1987: Дўконда 1сўм 70 тийин

Бозорда бўлмаган

Кир совун 0 сўм 19 тийин (дўконда)
Атир совун 0сўм 11 тийин – 0 сўм 50 тийн
Гугурт 0 сўм 01тийин
2011:
Кир совун 1000 – 1300 сўм (бозорда ҳам, дўконда ҳам)

Атир совун 1300- 4500 сўм

Гугурт 150 сўм

 

Сабзавот ва мева маҳсулртлари

Сабзи
(сентябргача)

1987:
Бозорда 0 сўм 15 – 0сўм 20 тийин
Дўконда 0 сўм 12 тийин
2011:
Бозорда 650 – 850 сўм

Дўконда 800 – 1000
2011 (декабрда) :
Бозорда 1000 сўм
Дўконда 1200 – 1300 сўм
Картошка

1987:
Бозорда 0сўм 20 тийни – 0сўм- 50 тийин
Дўконда 0 сўм 16 тийин
2011:
Дўконда ва бозорда 670 – 1000 сўм

 

Пиёз

1987:
Бозорда 0 сўм 15 тийин – 0 сўм 50 тийин
Дўконда 0 сўм 10 тийин
2011:

Бозорда (хосилга караб) 1000 сўм
Дўконда 1200 -1300 сўм

 

Карам

1987:
Бозорда ва дўконда (кг)
0 сўм 05 тийин
2011:
Дўконда 800 – 1500 сўм
Бозорда (боши)1000 -1600 сўм

Қизил лавлаги (кг)

1987:
Дўконда 0 сўм 06 тийин
Бозорда 0 сўм 08 – 0 сўм 10 тийин
2011:
Дўконда 1000–1400 сўм
Бозорда 850 – 1200 сўм

Помидор
Ўзгаришсиз

1987:
Дўконда 0 сўм 12 тийин
Бозорда 0 сўм 05 тийин – 0 сўм 30 тийин

2011:
Дўконда 1200 -2500 сўм
Бозорда (пишиқчиликда) 900сўм – 1300
(хозир) 1200-2500 сўм

 

Булғор қалампири (кг)

1987:
Дўконда 0 сўм 08 тийин
Бозорда 0сўм 10 тийин- 0 сўм 30 тийин
2011:
Дўконда 850-1350 сўм
Бозорда 1000-1500 сўм

Полиз экинлари

Бодринг (кг)

1987:
Дўконда 0 сўм 20 тийин
Бозорда 0 сўм 20 тийин – 0 сўм 50 тийин
2011:
Дўконда 1000 – 1200 сўм
Бозорда 850 сўм – 1000 сўм
Қовун

1987:
Бозорда (кг) 0 сўм 15 тийин- 0 сўм 35 тийин
Дўконда 0 сўм 08 – 0сўм 15 тийин

2011:
Бозорда (дона) 900 – 1500 сўм

Дўконда 1200 -1700 сўм

Тарвуз

1987:
Бозорда (кг) 0 сўм15тийин- 0 сўм 25 тийин
Дўконда 0 сўм 15 тийин
2011:
Бозорда (дона) 1000- 1500 сўм
Дўконда 1200 – 2500 сўм

Ош қовоқ (кади)

1987:
Бозорда (кг) 0 сўм 10 тийин
Дўконда 0сўм 08 тийин
2011:
Бозорда (дона) 1000-2500 сўм
Дўконда 1200 -2500 сўм

Бу маҳсулотлар деярли кундалик эхтиёж учун ишлатилдадиганлари.

***

Мавсумий эхтиёжга қараб ишлатилагиганзарурий моллар

Электр моллари (2011 йил сентябргача):

Розетка
1987: 0 сўм 12- 0 сўм 17 тийин
2011: 1900 -2500 сўм

Включатель
1987: 0 сўм 12 – 0 сўм 25 тийин
2011: 2200 – 3500 сўм

Сим (метр)
1987: 0 сўм 22тийин – 0 сўм 30 тийин
2011: 1100 – 1500 сўм

 

2011 декабрда:

Розетка
4500-5900 сўм

Включатель
5000-9000 сўм
Сим (метр)
2400-3000 сўм
Сантехника
2010 йил бошида:

Унитаз
8 сўм 00 тийин -20 сўм 00 тийин
165 000-190 000 сўм

2011 йил бошида:
230 000- 260 000 сўм
2011 йил декабрда:
480 000 – 870 000 сўм

Раковина –мойка (қўл ювиш тоғораси)

ўзгаришлар юқоридаги тартибда

1987:
Билмайман

2011:
35 000 – 45 000 сўм;
50 000-85 000 сўм;
350 000 -570 000 сўм

Сместитель (кранлар)
Ўзгаришлар юқоридаги тартибда

1987:
Билмайман

2011:
13 000- 40 000 сўм;
50 000- 80 000сўм;
85 000 -250 000сўм
Бошқа барча темир терсаклар шунга қараб ўзгарган., ва мен аниқ маълумотга эга эмасман. Шунингдек, пахта ва пахтадан, тайёрланган, ипак, синтетик ва юнгдан тўқилган матоларни ҳам, нарихини билмаганим учун уларни тахлил қила олмадим.

Ойлик маошлар орасидаги ўзгаришлар:
1987-90 йилларда Энг паст иш ҳақи 70 сўм
2011 йил декабрда Энг паст иш ҳақи 162 000 сўм

Шундан келиб чиқиб, юқорида келтирилган маҳсулотларни ҳарид даражасига қисқа назар ташлаймиз, яъни мисол учун гўшт нархи 70 сўмга 35 кг гўшт харид қилиш мумкин эди, 162 минг сўмга 8 кг 100 гр. гўшт харид қилиш мумкин ва х.к.

Бирнеча йилдан буён, ойлик маош ва нафақалар аввалига ( 4 йилча) расмий 20% га оширилди, аммо амалда 12 – 15% га оширлаверди. 2011 йил бошида расмий 10% га оширилди, аммо 4,5- 4,8% оширилди. Фақат август ва декабрда расмий ва амалда 15 ва 10% га оширилди холос. Шундан келиб чиқиб, Зубенконинг тахлили, нисбатан тўғри, ваҳоланки, у ҳам амалдагига қараганда анчагина каттароқ рақамларни кўрсатган.
Шунингдек, Расулжон Абдумажидов ҳам инфляция даражасини 47 фоиз дейишда анчагина паст рақамни келтирган Аммо юқорида (ўзим харид қилганим бўйича, мен анчагина савдолашиб харид қиламан) келтирилган рақамлар инфляция 47 % ни эмас, кам деганда, 70-75% га етганини кўрсатиш баробарида, оддий аҳоли даромадининг ниҳоятда чуқурликка тушиб кетганини белгилайди.

1997 йилдан буён (ноқонуний референдум орқали) мамлакат тизимини маҳкам тутиб келаётган босқинчи Каримов ва уинг оиласи, ҳамда атрофидаги бир ҳовуч амалдорларнинг, даромадлари ўзининг камтарона келтиргани ҳар йили 22 – 24 %, (менимча 200%) ўсгани ва улар (Каримов ўзи ва шахсий халқи) ҳаётида инфляция даражаси 1- 2% ни ташкил этганига шубха бўлмаслиги лозим! Улар хаётидаги инфляция ҳам, айнан оддий омма хаётидан олиб кўрсатилган бўлса ажаб эмас!

СССР даврида амалдорлар истеъмол молларинин деярли 50 -70% арзонга сотиб олар эдилар, масалан, олма бозорда 1сўм 50 -3 сўм 00 тийин, дўконда 0 сўм 86 тийин бўлганда, амалдорлар – 0сўм 38 тийиндан сотиб олар эдилар. Бошқа маҳсулотлар ҳам худди шундай бўлган.

Шундан келиб чиқиб, ҳозирги «Ҳукумат инфляция даражасини нега яширади, ёки “истеъмол саватчаси” деган тушунча мавжудми?” деган саволни фақат оддий халққа бериш лозим. Каримов ва унинг ҳукумати учун инфляция йўқ, шунингдек, истеъмол саватчаси ҳам мавжуд эмас! Чунки улар бу сўзларни тушунмайдилар, ҳамда инсон учун керакли ва кераксиз барча маҳсулотлар улар учун бутунлай текин!!!
Боболаримиз “ҚОРНИ ОҒРИМАЙ НОН ЕГАНГА БОҚ” деганларидек , улар “ТЕКИНТОМОҚ ТАННИ ТОЗА ҚИЛАДИ”деган нақлга ўта зукколик билан амал қилиб, расмий 28 миллион ахолининг истеъмол саватчасида қанча маҳсулот неча сўмга тушишини ҳисобини ўзларидан келиб чиқиб хисоблайдилар-да.

Иқтисодчи Расулжон Абдумажидов «…Бунинг сабаби ойликларнинг оширилишида ишлаб чиқариш билан баланс йўқ … пул товар билан таъминланмаган» деган иддаони ўртага ташлайди. Аввало, ишлаб чиқаришнинг ўзи борми?, деган саволни ўртага ташлаш лозим эди. Фақат Тошкент шаҳрининг ўзида СССР даврида ишлаб турган саноат корхоналари – Ташсельмаш, Ўзбексельмаш, Фотон электр заводи, Миконд, Тошкент Чинни заводи, Тошкент Авиация заводи, Қизил тонг, Малика, Миллий каштачилик каби тикув фабрикалари, уларнинг филиаллари, Тошкент текстиль комбинати ва унинг жойлардаги катта-катта филиаллари, Тошкент 2-пойабзал фабрикаси ( ҳозирча эсимга тушганлари ) бутунлай йўқотилиб, мулки у ёқда турсин, хатто иморат пойдеворигача бузуб талон-тарож қилинди. Ана, энди қотил ва қароқчи Каримов отасидан ҳам ортиқ яхши кўргани учун кимларнидир ёриб ташламоқчи бўлган, Қашқадарёлик оч қашқир чилангар Рустам мен келтирган жуда оз сонли ишлаб чиқарш корхоналарида қанча қора, кўк, сариқ кўзлар меҳнат қилиб, нонини териб еганларини, агар хужайрасида бирор тола ишлаб қолса, ўйлаб кўрсин-да , отасидан яхши кўрган онасини эрини қотил деганим учун, келиб мени ёриб ташласин!

Ҳа, унга бу қотил Қашқадарёда ишлаганда, ўзбек миллатини шу қабила сиймосида дунёга танитаман, деган қатъий фикрга келган экан ва 20 йил давомида мақсадига эришиб, СССР даврида чўчқабоқарликдан бошқа хунарга ярамаган рустамларга чилангарлик касбини ўргатиб, кечалари тун қоронғусида ўғрилик, одам ўлдириш билан мағшул бўлишни (кечаси тинчгина фақат ўғри ва қотиллар юради) ўрганишига ва ҳаммани худди ўзи каби чув туширишига катта шароит яратиб берди. Шунинг учун, оч қашқир рустам чилангар уни отасидан ҳам ортиқ кўрса арзийди. Чунки “ЗАР ҚАДРИНИ ЗАРГАР БИЛАР, ЧИЛАНГАР НЕНИ БИЛАР” дегандек, қароқчи токарь Каримов қаердан ҳам чин мусулмонни билсин, аммо рустам чилангарларни анча-мунчасини тарбиялаб қўйди?!

2) Сарваржон! Ғалвирни сувдан кўтариб бердингиз ва кўпчилик қатори мен ҳам нафақат 2011 йил, хатто ҳамма унутиб юборган 80-йилларни ҳам сарҳисоб қилиб чиқишни маъқул кўриб, юқорида , “истеъмол саватчаси” га эслаганларимни ташлаб чиқдим. Натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Сарваржон, 1960 йилда Никита Сергеевич Хрушчев (мен жуда ёмон кўрар эдим, энди эса, кўрдингизми, ҳурмат юзасидан исми шарифини катта ҳарфлар билан тўлиқ ёзмоқдаман) ҳақиқатни айтган экан, яъни биз 360 миллионлик СССР фуқаролари КОММУНИЗМда яшаб ўтиб, 80-йил охирида чўққида бўлган эканмиз. Ҳар қандай чўққидан у ёғи жарлик албатта, буни билсангиз керак. Аммо, азиз укагинам Сарваржон, шу ерда бироз адашдингиз-ов. Агар буни тан олмасангиз (чунки ҳозир ҳамма касофатлар – ўзини-ўзи ўлдириш, фохишабозлик ва х.к. ни ривожланишига иқтисодий қийинчилик демоқдалар-ку, шунинг учун мен ҳам бу гал иқтисодга урғу бериб саватчани тўлдирдим-да) яна бир синчиклаб, мен келтирган рақамларни бир-бирига, Элмурод айтганидек, уруштириб кўринг!

Сиз нафақат Хрушчев амакининг айтган, 80-йилда коммунизмга етиб келганимизни савол остига қўйибгина қолмай, бугунда кўпчилик, нафақат туққан онасини, хатто узоқ йиллар олдин ўтиб кетган бувисини ҳам фохишабозликда айблаб, ҳақоратлаш билан бир қаторда ўзини ҳам ташландиқ эканлигидан ор қилмайдиган аблахларнинг босқинчи, қотил “отаси” ёки “ бобоси” ни ҳам чин дилдан айтган ҳақиқатини гумон остига қўйдингиз. Бу сиздек, мен чин дилдан ҳурмат қиладиган зукко муҳбирга ярашмайди! Ҳайрон бўлманг, бу ибораларимга. Нима бўлибди, бундан 19 йил олдин “Ўзбекистонни келажаги” буюклигини башорат этган экан, ҳақиқатдан ҳам у, шу бугунда, ўз мақсадига эришди. Худди 1996 йилда Бишкекда телевидение орқали чиқиш қилиб, француз мухбиринг саволига “У меня НЕТ родителей, НЕТ родственников, я рос в детдоме” деб ташландиқлигини очиқ баён этганидек, бу сафар ҳам, “КИМ эди-ку ким бўлдик? иборасини бекорга ташламади ўзининг қашқирларига. Чунки унинг вужудидаги оғриқли нуқта, ўзининг ташландиқлигини унута олмаслиги, уни ифлос иллат – ўзбекни миллат сифатида бутунлай тугатишга етаклаганлиги аниқ бўлиб қолмоқда ва буни у яшираётгани ҳам йўқ. Бу ифлос иллат эндиликда оилаларни охиригача пароканда қилиб, тагига сув қуйиш учун яна бир йил – 2012 йилни аввалгилари каби “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиш билан, “оналар йили”, “болалар йили”даги чала қолган мақсадини охирига етказиш, яъни ўзбекни фарзанд кўришга лойиқларини бутунлай бефарзанд қилиш, фарзанд кўришдан қолганларини эса қариганда қашшоқликка маҳкум бўлишини таъминлаш, бир сўз билан айтганда, ЎЗБЕКни вужуд-вужуди билан кўролмасликдан иборат ифлос хиссиётни амалга оширишдан иборатдир.
Чунки, (эсимда йўқ) бир телевизион чиқишида “Эски шахар аёллари ҳақиқатни айтадилар” деб, ўзининг ҳақиқатдан ИЗ грязи в князи (ахлатли ўрадан чиқиб, олтинли ўрага тушганини) бўлганини тан олган эди Албатта эски шаҳар аёллари бу иборани доимо қайтаради. Шунинг учун у: “…Эртанги невраларимиз эмас, болаларимиз эмас… мана шу авлод бахтига етади, муродига етади“ деб очиқ эътироф этар экан, ўзи, оиласи ва сафдошлари, ҳақиқатдан бир неча 10 минглаб қамоқларга ташланган мусулмонлар ҳаёти ҳисобига, бир неча минглаб очиқ ва яширин ўлдириб юборилган ва юборилаётган бегунох миллат дурлари – мусулмонлар қони ҳисобига, уларнинг бева қолган ёш аёллари умри ҳисобига, бир неча миллионлаб етим қолган ёш норасида гўдаклар ноин, илми, маънавияти – умри ҳисобига, бир неча миллионлаб пахта далаларида илмсиз, маънавий, жисмоний мажрух бўлаётган ёш болалар ҳисобига, бир неча миллионлаб ўзга юртларда бир бурда нон учун оиласидан, жигарларидан, фарзандларидан айри тушиб, қулликка махкум этилган ўзбекларнинг топаётган маблағлари ҳисобига, асрлар давомида ажодларимиз асраб авайлаб келган миллий обидаларимиз, маънавий бойликларимиз бўлмиш тарихий китобларимизни кулини кўкка совуриш ҳисобига, тарихий обидаларимизнинг вайронага айлантирилиши ҳисобига, 28 миллион аҳолининг кам деганда ярмини уй жойидан маҳрум қилишлар ҳисобига, олтин-у, уран, газу, қора мой, мармару, олтиндан қиммат тупроғларимизни шахсий мулкига айлантириш ҳисобига ва бир тингловчи айтганидек, хамёни ҳеч тўлмайдиган, жиғилдони ҳам ҳеч тўймайдиган ҚОТИЛ, ҚАРОҚЧИ оиласи ва, БАРНОХОН ёзганидек , ЧЎМИЧИ КАТТА очкўз қашқир шериклари билан ҳақиқатан ҳам, бугунда буюк давлатда яшамоқдалар.

Сиз ҳисобдан бироз адашиб, “буюк келажакни” 70 йилга узайтириб юбордингиз-да?! Эскилар атганидек, ТЕМИРНИ ҚИЗИҒИДА БОСИБ, ўз мақсадига эришганини лалайган омма, хатто на диний на дунёвий муҳолифат ҳам сезмой қолибди! Нега бу палид – ўзини ташландик ҳисоблаётганларнинг отаси, аввалги чиқишида (августда бўлса керак) “биз болалримиз, невраларимиз учун астойидил ишламоқдамиз, буюк келажакни яратмоқдамиз” деган эди-ю, бу сафар “…эртанги невраларимиз эмас, болаларимиз эмас…” демоқда?! Чунки, Эски шаҳар аёли, ҳар бир чиқишида, хатто одамлар орасида ҳам, бу палид оила ва уларинг гумашталари босиб олаётган барча бойлик ЎЗБЕК ХАЛҚИНИКИдир! У қаерда, қайси кўринишда бўлмасин, ЎЗБЕКНИНГ МУЛКИЛИГИЧА ҚОЛАДИ! деб келган. Иншо Аллоҳ, шундай бўлиб қолажак! Чунки, у ҳокимиятни эгаллаганда оиласи олдида ТЕШИК ТОҒОРАГА хам эга эмас эди-да, Иншо Аллоҳ, шундай тешик тоғарасиз қолади! Демак, дунёдаги ўзгаришлардан хулоса чиқариб, у президентлик муддатини 7 йилдан 5 йилга қисқартириб, янги ислом каримовнинг ҳокимият тепасига келишига тайёрлаш ва узоқ муддатга, хатто (ундан кейин яна бошқа ислом каримовни) умрбодга қолишини таъминловчи бу кейинги ва барча саъи ҳаракатлари хом хаёл ва САРОБ, ЙИҚҚАНИ КЎПИК эканига қари тулкини ақли бироз ишлабди.

Бунинг учун , КАРАМИ КЕНГ, МАРҲАМАТИ УЛУҒ ЯРАТГАН ЯГОНА ЗОТГА шукроналар айтишимиз лозим ! Шунинг учун бўлса керак, унинг пайтавасига қурт тушиб, хатто КХШТ мажлисига ҳам борди. Энг асосийси, 1991 йилдаёқ Владимир Вольфович айтганидек, яна қайта “ Ҳозир Россия қудратли ва жозибадор давлатга айланганини” эътироф этиб, пати юлинган товуқдек Россия оёғига суркалиб, товон ялашга тайёрлигини билдирди. Аммо, униг бу “розилиги” бошқа мақсадда – “ётиб қолгунча, отиб қол” дегандек, бир томондан, яна ички хаётда халққа қарата “Араб бахоридаги” каби “ агар ғинг десанг, жағингни эзиб қўядиган кучга эгаман” демоқчи бўлса, иккинчи томондан, ўзи каби қароқчи ва террорист ғарбдаги оғайнилари – ЕИ ва АҚШга огохлантириш қилмоқда, яъни “айтганимни қилмасаларинг, Россия айтганимни қилади” демоқчи бўлди. Ваҳоланки, ҳеч ким, ҳеч қачон, айниқса Россия, унга ишонмайди албатта. Инша Аллох!

Барчангизни янги 2012 йил билан табриклаб, оилангизга тинчлик омонлик, бахт саодат, узоқ умр, энг авало ИЙМОН тилаб, кўпларга Яратган ягона Ҳидоятчи Зотнинг ҳидоятини сўраб, доимо воқеликларга “ширин” сўз билан фикр билдирувчи опангиз

Мўътабар опа Ахмедова
Тошкент

30.12.2011 й.