O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

М.Солиҳ: Бирлик 7 Турк давлатидан ташкил қилиниши мумкин

М.Солиҳ: Бирлик 7 Турк давлатидан ташкил қилиниши мумкин
260 views
13 June 2017 - 8:00

(Давоми. Боши ушбу линкда – “М.Солиҳ: Раҳматли Ўзолнинг Турк бирлигига умри етмади)

Турк халқларининг озодлик мужодаласи рамзларидан бири бўлган сургундаги Ўзбек мухолиф лидери, ёзувчи, шоир Муҳаммад Солиҳ билан қилган суҳбатимизнинг  сўнгги бўлимида Турк бирлигини қуриш учун қандай бир йўл топиш мумкинлиги ҳақида сўзлашдик. 

Муҳаммад Солиҳ суҳбатимизнинг аввалги бўлимларида, “Турк бирлиги учун Ўзбекистонда ҳар нарсани ўртага қўя оладиган бир кадр ҳукумат бошига келса у ердан ҳаракат бошлай олади. Биз бу ҳаракатни доим Туркиядан кутдик, аммо Туркия ўзининг ички муаммолари билан овора бўлишга мажбур бўлиб қолди. Раҳматли Турғут Ўзoл бу истиқболни гўёки кўрган эди, бироқ умри етмади” деган эди. 

Тариқ Челенк: Каримов сизга мансаб таклиф қилди, шундай эмасми?

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа,бу сайловлардан кейин эди. Сайлов кампаниясида мен телевиденияда фақат 13-15 дақиқа нутқ сўзладим маҳаллий каналда. Каримов ҳар куни 4-5 соат гапирар эди. Менга 13 дақиқа берди. Шунга қарамай бу демократияга тайёр бўлмаган халқ менга овоз берди. Чунки мен Каримов ва унинг дўстлари каби ўғри эмасдим. Ҳалол инсон эдим. Совет гегемониясига қарши туришим, позициям 1970 йиллардан буён маълум эди.

Тариқ Челенк: Хўш, масалан Ўзбекистонда сизнинг қўллаб-қувватлашингиз билан амалга ошиши мумкин бўлган демократик ислоҳотлар Русларни чўчитмайдими, Руслар билан алоқаларни қандай йўлга қўйиш керак, сизнинг фикрингиз қандай бу масалада?

Муҳаммад Солиҳ: Совет иттифоқи даврида мен Москвага қарши очиқ ёздим, гапирдим, аммо ҳозир мустақилликка эришганимиздан кейин бизнинг Руслар билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ.

Биз озодликка эришдик, мустақилликка эришдик. Мен бугун Русларга қарши эмасман. Бугун муносабатим сиёсатчи сифатида миллий ва озодлик тарафдориман, буни Руслар билади. Руслар билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Тариқ Челенк: Ҳатто минтақанинг тикланиши учун сиз каби инсонларга эҳтиёжи бор бу ҳудуднинг.

Муҳаммад Солиҳ: Яъни мен бўлмасам ҳам, мен каби бирининг келишини истардим.

Тариқ Челенк: Масалан Туркиянинг Шанхай саммитига қўшилишига Ўрта Осиё зиёлиси сифатида қандай қарайсиз? Туркия Шанхай 5лигидан бир фойда олабиладими? Керакли демократик стандартлар, иқтисодий жиҳатдан ёки ўз опцияларини кўпайтириш мақсадида қандай фойда олиши мумкин.

Муҳаммад Солиҳ: Бу бошқа бир блокка қарши ҳаракат кўринишида бўлмаслиги керак. Бунинг манфий ва мусбат тарафларини, устунлик ва камчиликларини батафсил ҳисоблаб чиқиш керак. Агар Туркиянинг ва Турк дунёсининг фойдасига бўлса, нега бўлмасин.

Биз Оврўпага маҳкум эмасмиз. Оврўпага қарам бўлмаслигимиз керак.

Аммо бу ишни Ғарбни қўрқитиш ва Шанхай ташкилотига бир ишора сифатида қилиш , албатта, тўғри эмас. Оврўпа билан биз яхши бўлишимиз керак, иложи бўлса бутун дунё  билан яхши бўлишимиз керак, манфаатларимиз учун нима керак бўлса шуни қилишимз керак.

Тариқ Челенк: Мухтарам раис, шахсий бир мурожаат қилишни истайсизми. Менимча албатта сизнинг демократия йўлидаги курашингиз жуда муҳим эди. Фуқаролик жамиятидаги курашингиз Ўзбекистонда жуда ҳам муҳим эди, албатта сизга энг катта ёрдамни марҳум Турғут Ўзoл берди.

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа. Тўғрироғи берар эди, сўз берган эди, раҳматли Элчибей билан келишишганди бу масалада, буни менга шахсан Элчибей айтди. Аммо Ўзoл вафот этди. Тақдирга қаранг, Ўзoл билан учрашувимиз у вафот этган кун 17 апрел оқшом соат 20.30 га белгиланган эди. Мен Элчибейнинг меҳмони эдим. Унинг таклифи билан 16 апрел куни Ўзoл билан учрашиш учун Бакудан Истанбулга келдим.

Тариқ Челенк: Турғут Ўзoл ўлдирилди деб ўйлайсизми?

Муҳаммад Солиҳ: Шундай бир таҳмин бор, аммо мен қўлимда ҳужжат йўқлиги учун фақатгина гумон қила оламан.

Тариқ Челенк:Турк бирлиги ҳақида гапирдингиз, Турк бирлигини амалга оширар экан, иқтисодий, маданий, ижтимоий соҳада қандай сиёсий йўлларни аниқлашимиз керак, аввало нима қилишимиз керак?  Яъни қандай қилиб ўртоқ тарих ярата биламиз.

Муҳаммад Солиҳ: Барча соҳаларда бирлашиш керак. Умумий қилиб айтадиган бўлсам 7 Турк давлатидан ташкил топган бир конфедерал давлат тузиш мумкин ҳатто.

Тариқ Челенк: Конфедерал давлатга Курдлар кўшилиши мумкинми?

Муҳаммад Солиҳ: Яқин Шарқдаги Курдлар кўшилиши мумкин. Турон конфедерацияси бўлади у ҳолда.

Тариқ Челенк: Aрманистон ҳам қўшилиши мумкин.

Муҳаммад Солиҳ: Энг аввало Турк бирлиги бўлади. Қўшилишни истаган этник гуруҳлар бўлса қўшилиши мумкин.

Тариқ Челенк: Бир замонлар Руслар кузатувчи эди. Илк раҳматли Турғут Ўзoл бу айтганингизни шошиб бўлса ҳам амалга оширишга ҳаракат қилганди.

Муҳаммад Солиҳ: У вақтда муҳит жуда мусоид эди. Бугун яна кўп айирмачилик бошланди. Бундай бир интеграция одатда ҳар кимнинг фикрида бор эди. Ва Ўзoл ҳам уни тутишга урунди. Ҳамма нарсани тушунмаган эди Ўзoл албатта. Аммо унда бир ғайрат бор эди. Бир нарсалар қилиши кераклигини билар эди. Дарди бор эди. Аммо мен уни Туркчи деб ҳисобламайман. Бўлиши ҳам шарт эмас.

Тариқ Челенк: Хўш, бу FETO (Фатҳуллоҳ Гулен террор ташкилоти) Ўрта осиёда мактаблар очди, сизнинг вақтингизда очган эди. Ҳозир қарасангиз аслида бу мактабларда, Турксани ўрганган ва Туркияни севган бир қатор исломни ва мусулмонликни ўрганган ёшлар етишди. Аммо умуман олиб қараганда Туркиядаги параллел қурилишнинг бир парчаси эди афсуски. Фақат кейин бу ташкилотдан Руслар роҳатсиз бўлди, билвосита Американинг назоратида бўлгани учун. Биринчи саволим шу: FETO мактабларининг фойдаси бормиди илк даврларда, Совет иттифоқи қулаганидан кейин келган 15-20 йил сўнгра сиз учун бир фойдаси бўлдими, кўрдингизми Турк дунёси жиҳатидан?

Муҳаммад Солиҳ: Албатта бўлди. Энг камида Туркчани ўргатдилар.Туркча гаплашдилар, Туркча ашула айтдилар. Шу фестивал ва шу кабилар яхши нарсалар эди аслида. Бунинг FETÖ га алоқаси йўқ. Давлатни қўлга олиш мақсади бўлмаса эди, мактаблар жуда яхши эди.

Тариқ Челенк: Хўш, бу мактабларнинг ўрнига нима қилиш керак?

Муҳаммад Солиҳ: Давлат бу мактабларни ўз таркибига олиши керак. Давлат бу тизимни айнан давом эттириши лозим. Ҳатто ўқитувчиларни ҳам ишдан олмасдан давлат маоши билан ишлатса жуда яхши бўларди.

Ўқитувчиларни четлатмаслик керак, давлат ўқитувчиларни қўллаб-қувватламаса у  тизим қўлдан кетади.

Тариқ Челенк: Сиз бу FETO мактабларининг Америкалик манфаатдорлар ёки CIA (Марказий разведка бошқармаси) манфаатига хизмат қилади деган фикрда эдингизми, илк ташкил қилингандан буён.

Муҳаммад Солиҳ: Мен буни билмайман, аммо мутлақо CIA да ишлайдиган тарафдорлари бўлиши керак. Чунки Америка бу каби ҳаракатлардан ҳар доим фойдаланди ва фойдаланишда давом этмоқда. Бунга ажабланмаслигимиз керак.

Тариқ Челенк: Ўзбекистонда буларни илк Каримов ёптирган эди, шундайми? Америка сабабли ёптирдими?

Муҳаммад Солиҳ: Каримов диний важдан ёптирди. Болаларни диндор қилади ва диндорлар мен каби динсизни ағдариб ташлайди деб ёптирди.

Тариқ Челенк:  Сизнинг иқтисодий қувватингиз йўқлиги учун сизнинг болаларингизни мактабга олишмаган эди менимча.

Муҳаммад Солиҳ: Фатхуллох Гулан Каримовнинг мухолифи бўлганим учун ўғлимни мактабига қабул қилмади.

Тариқ Челенк: Ҳа сиз мухолиф бўлганингиз учун.

Муҳаммад Солиҳ: 1990-йилда депутат эдим, Парламентда мухолиф фракциясининг раҳбари эдим. Каримов мактабларимни ёпмасин деб, менинг ўғлим Темурни мактабига қабул қилмади. Ва буни ҳам ҳамма жойда айтди. Каримовнинг душмани Солиҳнинг ўғлини мактабимизга қабул қилмадик, деб.

(Тугади)
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Манба: gazetebirlik.com