Русиянинг tvrain.ru канали билан ўтказган суҳбатида ЎХҲ лидери Муҳаммад Солиҳ шу кунларда долзарб мавзу бўлиб қолаётган Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовнинг инфаркт касаллигига йўлиққани ҳақида ЎХҲ тарқатган хабарларнинг тўғри эканлигини яна бир марта таъкидлади.
“Биз бу хабарларни Каримовга энг яқин доиралардан олганмиз ва унинг тўғри эканлигига ишонамиз”, деди у. Каримовни 19 мартдан кейин ўтган саккиз кунда яхши даволашганга ўхшайди. Унинг Қозоғистон Ташқи ишлари Вазирини қабул қилгани ҳақидаги телевидение саҳналари эса сохталаштирилган бўлиши мумкин”.
Шу билан бирга, Ўзбекистон диктаторининг тахти учун курашнинг очиқ ҳолга келганини таъкидлаган ЎХҲ лидери “биз Ўзбекистонга қайтамиз”, деди ишонч билан: “Ҳозир икки клан Каримов тахти учун курашмоқда ва уларни МХХнинг икки генерали қўллаб қувватламоқда. Аммо бу кланлардан бири ҳокимиятга келса, албатта ҳокимиятга келгани иккинчисини йўқ қилади. Шунинг учун ҳам улар биз билан муроса қилишга мажбурдирлар”, деди Муҳаммад Солиҳ ушбу суҳбатнинг сўнггида.
Гулнора Каримованинг Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари Рустам Азимовга қарши очиқча ҳужумга ўтганлиги ҳам Ислом Каримов тахти учун кураш авж олганига ошкора далилдир.
Гулнора Каримованинг Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари Рустам Азимовга қарши очиқча ҳужумга ўтганлиги ҳам Ислом Каримов тахти учун кураш авж олганига ошкора далилдир.
ЎХҲ Ахборот Маркази
28 март 2013 йил