O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

М.Солиҳ: Раҳматли Ўзолнинг Турк бирлигига умри етмади

М.Солиҳ: Раҳматли Ўзолнинг Турк бирлигига умри етмади
243 views
12 June 2017 - 10:02

(Давоми. Боши ушбу линкда – “Муҳаммад Солиҳ: Темур ҳам Боязид ҳам бизнинг аждодимиздир”)

Умрини мазлум Турк халқларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан ўтказган, бир неча йилдан буён Туркияда сургунда яшаб келаётган Ўзбек мухолиф лидери Муҳаммад Солиҳ, Каримовнинг Туркларнинг душмани сифатида бор кучи билан Турк бирлигига қарши чиқганини, Туркиянинг марҳум президенти Турғут Ўзолнинг эса Турк бирлигини яратиш учун ҳаракат қилганини, аммо бу мафкурани амалга ошириш учун унинг умри етмаганлигини таъкидлади.

Турк бирлиги қурилса Оврўпа бирлиги каби Турк дунёсининг юксалишини таъкидлаган Ўзбек мухолиф лидери Муҳаммад Солиҳ, Турк дунёси учун келажакда таҳдид бўлиши мумкин бўлган Хитойга қарши Турк-Славян блогини қуриш мумкинлигини айтди.

Тариқ Челенк: Совет иттифоқининг йиқилиши билан бирликда давлат ва тузум сифатида бир Ўзбек тушунчаси юзага келди, шундай эмасми, давлатлар ҳам юзага келди. Мустақилликни эълон қилиш билан бир вақтда юзага келдими?

Муҳаммад Солиҳ: 1985-йилда мен бир Ўзбек зиёлиси сифатида сиз айтган у “тузум”дан ўз мустақиллигимни эълон қилдим.

Миллий қадриятларга қарши комунист партиянинг қўллаган зулмига қарши илк манифестни 1984 йилда декабр ойида ёздим “Политбюрога мактуб” эди бу манифестнинг номи.

56 киши, ёш шоир ва ёзувчилар бу манифестни имзолади. Бизнинг миллий ҳаракатимизни ўша мактуб бошлаб берди. Бу мактуб Ўзбек зиёлиларининг Совет зулмига қарши охирги 60 йилдаги илк бош кўтариши эди.

У вақтда ҳали Горбачев келмаганди. Коммунист партияси лидери Черненко эди. Бу кишининг шахси жуда кўримсиз эди, шу сабабдан биз мактубни Политбюрога ёздик.

Тариқ Челенк: Мадрасалар ва тариқатлар бормиди Совет иттифоқида?

Муҳаммад Солиҳ: Бор эди, аммо ҳаммаси ертўлаларда эди. Бизнинг фарзандларимизни ҳам ертўладаги ёш муллалар ўқитди. У замон болаларга Қуръон ўқитиш ҳам жиноят эди. Ўқиган ҳам ўқитган ҳам жазоланарди. Шунга қарамай ўғлим Темур ва қизим Умидани aлҳамдулиллoҳ ўқитдим.

Тариқ Челенк: Қачон эркин бўлди мадрасалар, ўқиш ва ўқитиш?

Муҳаммад Солиҳ: 1990-йилларда. 90-йиллар бошларида.

Тариқ Челенк: Сиз сиёсатга, янада тўғрироғи Мажлисга қачон кирдингиз?

Муҳаммад Солиҳ: 1990-йилнинг март ойида сайловлар бўлди ва мен ҳам мустақил ва коммунист бўлмаган илк депутат сифатида сайландим. Сайловлар нисбатан эркин бўлди.

Тариқ Челенк: Бунга такрор қайтаман. Бизнинг Туркияга қайтсам рухсатингиз билан. Туркиядаги Ўзбек зиёлиси сифатида, Турк зиёлиси сифатида Туркиядаги ҳозирги Туркчиликни ва Турк миллатчилиги ҳозирги тузилиши билан Ўрта Осиёдаги Туркларга бир қаршилиги бор деб ўйлайсизми. Ҳозирги Туркчиликнинг фикр тузилишининг Ўрта Осиёдаги бутун Турк дунёсига мурожаат қила оладиган бир фикр чуқурлиги бор деб ўйлайсизми?

Муҳаммад Солиҳ: Бор деб ўйлайман. Агар бу Турк дунёси салоҳияти тўғри баҳоланиб, уйғун бир шакл топилса бир мафкура шакллантириш мумкин. Биз 1980-йиллар охирларида Турк дунёси ҳақида очиқ гапира бошладик. Энг камида маҳаллий заминда бир мафкура шакллантиришга урундик. Бу масалада менинг бироз тажрибам ҳам бор. 1980-йил охирларида ҳатто 7-8 ойлик ташвиқот ҳам Ўзбекларнинг Турклик ва Турк интеграциясини  тушуниши учун етди ва Ўзбекистонда илк маротаба Ўзбекларнинг Турк эканлиги очиқ тилга олина бошланган эди.

Сўнгра Турк душмани Каримовнинг шиддатли босими остида бу оқим тўхтатилди ва унинг лидерлари юртдан сургун қилинди.

Тариқ Челенк: Сизнинг бир таклифингиз сифатида ўртоқ тил ўлароқ Истанбул Туркчаси бўлиши мумкин сиз учун, шундайми?

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, бу энг рационал таклиф эди. Туркистон турклари 75 йил мобайнида ўз ораларида ўртоқ тил сифатида Рус тилини кўлланди. Нега биз энди ўз Туркчамизни, Истанбул шевасини ўртоқ тил ўлароқ қабул қилмаслигимиз керак?

Тариқ Челенк: Хўш, масалан Туркияда Турк миллатчилик ҳаракати бошқа идеалистик ҳаракатларининг Туркиянинг бир ўртоқ муаммоси бор. Курд муаммоси масалан. Курд муаммосига бир Ўрта Осиё Турк зиёлиси сифатида қандай қарайсиз. Сиз Курд бўлсангиз қандай боқардингиз?

Муҳаммад Солиҳ: Менимча Курдларни ассимиляция қилишга урунмаслик керак. Агар бундай қилишга урунаётганлар бор бўлса, албатта. Менимча айнан аксини қилиш керак. Курдларнинг паспортида “Туркия фуқароси” эмас, “Курд” деб ёзиш керак. Турк паспортида ҳам “Турк” деб ёзиш лозим. Курдларнинг курдлик қилишларига тўсиқ бўлмаслик керак, агарда бу Туркияни парчалаш мақсадида бўлмаса албатта. Фақат Туркия бир унитар давлатдир, бу ерда Туркча давлат тилидир ва бу давлатда яшайдиган ҳарким шу тилда гаплашишлари мажбурий бўлиши керак. Xудди Америкада ҳар кимнинг ингилизча гаплашиши каби.

Тариқ Челенк: Она тилидаги таълимга қандай қарайсиз. Курдларнинг она тилларида таълим олишларига.

Муҳаммад Солиҳ: Она тилида таълимни уларнинг ўзлари қилишлари мумкин истасалар. Аммо бу ер Туркия, ҳар нарсадан аввал Туркчани ўрганишлари лозим.

Тариқ Челенк: Туркиянинг ташқарисидаги Курдлар билан муносабатларига қандай қарайсиз? Масалан бир конфедерал тузилма таклифи бўлса Туркия нуқтаи назаридан тўғри келадими сизнингча? Ироқдаги, Суриядаги Курдлар билан ҳамжиҳатлик каби.

Муҳаммад Солиҳ: Бу мумкин. Туркиянинг ташқарисидаги Курдлар билан Конфедерал ҳудудда яшаш мумкин.

Тариқ Челенк: Хўш яна масалан одатда қайси мафкура бўлса бўлсин шу жумладан ижтимоий мафкурада ҳам барча инсонларга мурожаат қилган бир йўналиш бўлиши керак. Ҳозир Туркчиликни ёки Турк миллатчилигининг сизнингча барча инсониятга мурожаат қилган бир йўналиши борми.

Муҳаммад Солиҳ: ҳар нарсадан аввал биз Турк эканлигимизни яширмаслигимиз лозим. Турк эканлигимизни билишимиз лозим. Мен Туркман дейишдан қўрқмаслик керак. Албатта, Туркман деб бошқа бир қавмга устунлик қилишга уруниш яхши бир нарса эмас.

Айни шаклда “биз фақатгина мусулмонмиз” ҳам деёлмаймиз.

Биз мусулмонмиз aлҳамдулиллoҳ, аммо айни онда Туркмиз.

Турклик биз ўйлаб топган нарса эмас. Аллоҳ бизни Турк ўлароқ яратди. Миллат Аллоҳнинг тушунчасидир. Оллоҳнинг ояти бор, “Сизни қавм-қавм ўлароқ яратдик” дейди Қуръони Карим. Миллатни рад қилиш Оллоҳнинг оятини рад этишдир.

Тариқ Челенк: Бу маънода масалан Туркиядаги Исломчи оқимнинг назарида Ўрта Осиёдаги Турк дунёси билан бир муносабат йўлга қўйилмаганлигини қандай қарайсиз?

Муҳаммад Солиҳ: Исломчилик мен унча ҳам ёқтирмайдиган бир атамадир. Ислом – бизнинг динимиз, Алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз, диний эркинликлар бўлиши керак, аммо айни пайтда миллий қадриятларимизни ҳам асрашимиз лозим.

Тариқ Челенк: Ўрта Осиёда радикал Исломчиликнинг ривожанишини сабаблари нимада деб ўйлайсиз, Совет иттифоқидан сўнг масалан Ўрта Осиёдан жуда жиддий ҳажмда бутун жаҳонга террорчилар тарқалганини кўриш мумкин.

Муҳаммад Солиҳ: Тоталитар тузумнинг маҳсули бу. Илмли мусулмонларни радикал қилган тоталитар режимдир. Ва бутун дунёда фақатгина Ўзбекистонда эмас, тоталитар режимлар жамиятда радикализмга туртки берган энг буюк омилдир.

Тариқ Челенк: Бунда шуни кўраяпсиз.

Муҳаммад Солиҳ: Чунки инсонларга бошқа йўл қолдирмаяптилар. Ўз диний мажбуриятларини бажаришларига тўсқинлик қилмоқдалар ва бунинг натижасида жоҳил оқимлар пайдо бўлмоқда. Қолоқ ва жоҳил радикалларга муҳит яратган тоталитар режимлардир.

Ўз жамоатларидан бошқа барча мусулмонларни “кофир” дейдиган такфирчи радикаллар  уларга муҳит яратган тоталитар режимлар каби тоталитар зеҳниятлидир.

Яъни бир тоталитар зеҳният иккинчисини урмоқда. Бири атеист золим, иккинчиси динчи золим – иккиси ҳам золим. Бири комунист, бошқаси такфирчи – ҳеч фарқи йўқ ораларида, иккиси ҳам зулмга ҳизмат қилмоқда.

Тариқ Челенк: Қандай курашиш керак буларга қарши. Ўрта Осиёда масалан ҳукуматда бўлсангиз қандай курашиш керак деб ўйлайсиз, радикал оқимлар билан?

Муҳаммад Солиҳ: Яъни барча диндорларнинг ҳуқуқлари Кониституцияда кўрсатилган  шаклда бўлиши керак. Диндорлардан қўрқиш керак эмас, улар эркин яшаши керак. Қонундан ташқарига чиқса барча каби жазоланиши лозим. Ҳар қандай бир жиноят қилган фуқаро жазога тортилгани каби қонун олдида диндор ҳам жазоланиши керак албатта.

Тариқ Челенк: 50 йил давомида Турк дунёси умумий бир иттифоқ умумий бир қардошлик, умумий бир бутунлашув ва ичда бирлик, сиёсий ўлароқ бошқа бир ўлкалар манфаатида эмас, яъни бир тинчлик йўлидаги қадам сифатида бутун Турк дунёсида. Гаспиралининг айтгани каби «тилда, фикрда, ишда бирлик»         мумкинми? Раҳматли Тургут Ўзoл бунга ғайрат қилди. Мумкинми шу?

Муҳаммад Солиҳ: Мумкин. Албатта мумкин.

Тариқ Челенк: Нималар қилиш керак бошида бунинг учун?

Муҳаммад Солиҳ: Энг аввало давлатларимиз бу ғояга қаршилик қилмаслиги керак, бу ғоя тарафдорлари бўлган сиёсатчилар ҳокимиятга келиши керак. Турк жумҳуриятлари ва Туркияда узоқ йиллардан буён муҳокама қилинган бу лойиҳа ортиқ бир ҳаёл эмас, ниҳоят бир давлат сиёсатига айланиши керак.

Бу ғоя ҳозир гаплашаётганимиз каби, биз каби бир-икки зиёлининг дастурхон атрофида муҳокама қилиш форматидан чиқиб, давлат доираларида кун тартибига қўйилиши керак.

Масалан, Ўзбекистонда “Турк бирлиги” учун ҳар нарсани ўртага қўя оладиган бир кадр ҳукуматга келса у ердан ҳаракат бошлай олади. Биз бу ҳаракатни Туркиядан кутдик. Аммо Туркия ўзининг ички муаммолари билан овора бўлишга мажбур бўлиб қолди. Раҳматли Турғут Ўзoл бу истиқболни гўёки кўрган эди, бироқ умри етмади.

Тариқ Челенк: Ҳозир тарихга назар ташлайдиган бўлсак, аслида қарасангиз Турк дунёсининг маданият манбаси, Онадўлидаги Туркларнинг келиб чиқиши Ўрта Осиёга тақалади, яъни ҳар нарсамизни ва ўзимизни Ўрта осиёдаги қишлоқларга борганда кўрамиз.

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, биз ҳам Онадўлини сайр қилар экан, у ерда Ўрта Осиёни, Туркистонни кўрамиз.

Тариқ Челенк: Фақат Туркия Усмонли ва Салжуқлардан эътиборан бу ерда Онадўлида бир бутунлигини сақлай олган. Нима сабабдан Ўрта Осиё амирликларида, хонликлар парча-парча ва 150 йилдан кейин асосан бир Рус гегемониясининг турли номлари остида ва ҳар доим маданий тушунчаларга қарасак ҳамда бир ерда яшаш ва тартибни таъминлаш масаласида Руслар бор. Нега Ўрта Осиё Онадўлидаги Турклар каби ўзларини бир бутун ҳолга келтирмаган, ўз иттифоқларини қурмаган, бунинг маданий ва сиёсий ижтимоий сабаблари ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Муҳаммад Солиҳ: Депрессия 15-16 асрларда, Темурнинг парчаланган мероси ҳудудларида марказлашган бир давлат қуришга ҳаракат қилган Муҳаммад Шайбонийхондан кейин бошланган.

Ушбу чўкишнинг асл сабабларини мен фақат ижтимой-сиёсий, иқтисодий ёки бошқа глобал факторлар натижаси сифатида кўрмайман. Менимча, асл сабаб маънавийдир. Биз, Туркистонликлар Шайбонийдан кейин бузилдик.

Тариқ Челенк: Шайбоний қайси даврда яшади?

Муҳаммад Солиҳ: 15-16 асрларда. Шайбоний Темурнинг набираси Заҳриддин Муҳаммад Бобурни Самарқанддан сургун қилгандан кейин Ўрта Осиёда бир давлат қурди. (Бобур эса Ҳиндистонга кетди ва у ерда  империя қурди)

Шайбоний қурган давлат Темурдан кейин бошланган анархияни бир муддат тўхтатди, аммо узоқ яшамади Шайбонийлар. 16 аср давомида Эрондаги Шия-Сафовийлар билан давомли жанг қилдилар. Аҳли суннат бўлган Усмонлилар ва Ҳиндистондаги Бобурийлар билан яхши муносабатлар қуришга урундилар. Маворауннаҳрда зироат, тижорат, гўзал санъатлар ва маданиятни йўлга қўйдилар. Ўлкада ҳузур ва хавфсизликни таъминлаб, иқтисодий фаровонлик савиясини юксалтирдилар. Тижорат йўлларида карвонсарой ва кўприклар қурдириб, қимматбаҳо маданлардан, харид қлиш салоҳиятини кўтардилар. Суғориш каналлари очиб, қишлоқ хўжалиги унумдорлигини оширдилар. Шайбоний хонлар маданиятли кишилар бўлиб, олим ва санъаткорларни ҳимоя қилардилар.

Тариқ Челенк: Ҳозир Турк дунёси учун Хитойни таҳдид сифатида кўраяпсизми?

Муҳаммад Солиҳ: Бугун потенциал таҳдид Хитойдир. Турк дунёси Хитойдан ҳимояланиш учун дарҳол Турк лунёси интеграциясини бошласа, яхши қилади. Янада кейинроқ, бу жараённинг давомида бир Турк-Слав, яъни Рус, Украин ва бошқа слав халқлари билан бир Турк-Слав блогини қуриш мумкин.

Авваллари “Адриатикадан Хитой деворига қадар” деган ҳиссиётли бир шиор бўларди, агар Хитой факторини жиддий қабул қилмасак бу шиор ҳеч қачон амалга оширилмаслиги мумкин.

Тариқ Челенк: Янги Ўзбекистон ҳукуматига нималарни тавсия қиласиз. Яъни бу ердан қараганда одатда қандай кўраяпсиз?

Муҳаммад Солиҳ: Бугунги Каримов тузуми ўзгармади, бошқа бири келди.

Тариқ Челенк: Яхши хабарлар берди менимча.

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа яхши хабарлар келаяпти, аммо тузум ўзгармади. Режим ўзгармади ва кадрлар умуман ўзгармади. Фақат уларнинг жойи ўзгарди.

Аммо бошқарув стили, услуби ва давлатнинг қарашлари ҳамда комунистик фанатлик давом этмоқда. Биз мухолифат сифатида янги ҳукуматга бир оз вақт беришимиз лозим, дедик. Ва бу муддат давом этмоқда. Биз янги ҳукуматни ортиқча танқид қилмасликка урунаяпмиз. Фақат бу ҳукуматдан инқилобий бир нарса кутмаяпман, тўғриси айтганда.

Тариқ Челенк: Хўш, демократик инқилоб қилиш осонми, Ўрта осиёдаги давлатлар билан бу масалада тарихий ўтмишларга назар ташласак, қийин эмасми у ерда демократиянинг ўрнашиши?

Муҳаммад Солиҳ: Бу нарса қийин эмас, “Биз демократияга тайёр эмасмиз, Ғарб демократияга узоқ йиллардан кейин эришди, бизга ҳам вақт керак” деган бир сафсата бор. Бу бизнинг маҳаллий диктаторлар уйдирган сафсатадир.

Демократияга улар (тепадагилар)  тайёр эмас, биз тайёрмиз. “Перестройка” даврида мен халқимизнинг демократияга қанчалик тайёр эканлигини кўрдим. Биз митинг уюштирардик, кўчаларга ўн минглаб инсонлар чиқар эди, митинглар тўполонсиз, сокин ва бирлик ичида ўтар ва бу улкан оломон тарқаларкан, майдонда ҳеч қандай ахлат қолдирмасди, турган ерини тозалаб кетарди инсонлар. Яъни, жуда шуурли эди инсонлар. Бошқа бир мисол: мен мухолиф ЭРК партиясидан президентлик сайловига номзодимни қўйдим. Рақибим Ислом Каримов (президент) партиямизга ажратилган бюджет маблағини бермади, биз 65 минг доллар тўпладик ва сайловда  ғалаба қозондик. Албатта катта бир фирибгарлик қилиб, бу рақамни Каримов 12.7 фоизга қадар туширди, аммо сайловда ғалаба қозонганимизни бутун халқ кўрди. Мен каби антисовет ва антикомунист кишига  (мустақил кузатувчилар хисобига кўра) 52 фоиз овоз берган халқни “демократияга тайёр эмас” дея оласизми?

Тариқ Челенк: Бу хайрия йўли билан тўпланган пул эдими?

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, дўстларимиз келди. Америкаликлар келди ва Турклар келди. Уларнинг партияга ёрдам мақсадида берган пуллари эди. Хайриядан бошқа бир нарса йўқ. Яъни инсонлар ўз пулларини сарфладилар. Каримов турли баҳоналар топиб менга сайлов учун ажратилган бюджет пулини бермади. Бир тийин ҳам бермади.

(Давоми бор)
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Манба: gazetebirlik.com