O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МXX сиёсий фикрловчи шахсларни қандай қилиб “синдиради?!”

МXX сиёсий фикрловчи шахсларни қандай қилиб “синдиради?!”
24 views
14 April 2013 - 11:29

Биз ушбу мақолани чоп этгунимизга қадар, бу маълумотни олиш учун йиллар давомида изландик. Оҳири собиқ Иттифоқ даврида “КГБ”да ишлаган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Миллий Ҳавфсизлик Ҳизматида масъул шахс бўлиб ишлаб келган, “Фарходжон Абдуллаев” билан суҳбатлашдик. Биз у киши билан учрашганимзга ҳам анча йиллар бўлди. У киши истеъфога чиқишидан олдин 6 йил давомида қамоқ жазосини тўлиқ ўтаб чиққан эди…

Бу инсоннинг ўзи “ёрилмагунича”, у билан сўзлашни мақсад қилиб олмадик. Кейинчалик қамоқдан чиққанидан сўнг,  бошдан ўтган ҳаёт йўллари ва қийинчиликлари, виждон азоби, қамоқдаги қийноқлар тўғрисида “ёрилиш”га ўзи жазм қилди.  Мақоламиз қаҳрамони, бизга “КГБ” ва “СНБ”да амалга оширган ишлари хақида ва хукумат томонидан сиёсий фикрловчиларга қандай зарбалар берилиши тўғрисида сўзлаб берди:

“Мен 1988 йил 20 июнь куни “КГБ”га ишга қабул қилинганман. Шу даврдан тортиб, то қамоққа тушгунимча, менга берилган вазифани аъло даражада бажарганман. “МХХда ишлайман” деган одам, аввалам бор ўзини, на оиласини, на қариндош-уруғини, дўсти-биродарини йиғиштириб, ҳаммасига барҳам бериши лозим. Бу ишда ишлаган одамни ҳеч кимса билмаслиги керак. МХХ ходимлари хатто-ки бир-бирларини танимайди. Лекин ўша “отдел”да эмас, бошқа бўлимдагилар ҳам шу “контора”да ишлаётгани билишмайди…

Нега керак бўлди бунчалик “секрет?” Чунки бу жойда ишлаган одамларнинг аксарияти, бир-бировига қарма-қарши қўйилган инсонлар бўлади. Яъни, менинг ортимдан бошқа одам. У одамнинг ортидан яна бошқаси. Шундай қилиб, МХХ ўзгалар хавфсизлигини эмас, балки битта одамнинг хафвсизлигини қўриқлаш учун ўзгаларни қурбон қилишга тайёр “контора” ҳисобланади…

Худо кўрсатмасин! Агар бир одам мени ёки ишловчи “сотрудник”ни билса, ўлдим деяверсин. Агар ўша одамни таниши  ёки қариндоши сўраб-суриштириб келса, тамом. У ерда махсус вакиллар бор. Ўшалар уни сўраб-суриштиришади.  Нима мақсадда келганини билмагунича, уни ҳар бир айтилган сўзи учун, раҳбарият номига  “рапорт” ёзилади. Унга қўйиладиган саволлар турли бўлади. “Сен бизнинг ташкилот ичидаги маълумотни унга бердингми? Қачондан бери сен у билан алоқадасан? Нима учун сен бизнинг идорада ишлаётган ходимларимиз ёки ўзинг тўғрингда маълумот бергансан? Сенинг “анкета”нгда бунақа таниш-билишларинг йўқ-ку?” каби саволларига жавоб бериши шарт. Агар саволларга тўғри жавоб берса яхши. Борди-ю, жавоб беролмаса, Сизнинг орқангиздан маҳсус бириктирилган одам қўйилади.  У шу иш бир ёқли бўлмагунича, назоратдаги одамга айланади.

Агар улар Сизнинг  хатоингизни сезсалар, Сизни ўзингизни “синдиришади”. Ёки, асфаласофлинга жўнатишади. МХХнинг олдига қўйиладиган асосий масала шу:  Унга бириктирилган иш ва вазифа, фақат давлат ҳавфсизлигини таъминлаш. Қандай йўллар бўлмасин, миллий адоватнинг олдини олиш…

Давлатга қарши агтитация қиладиган сиёсатчиларга нисбатан алоҳида бир дастур  ишлаб чиқилган бўлади. МХХ уларга қарши шу  дастур бўйича ишлайди.  Сиёсатчилар давлат томонидан жуда ҳам қаттиқ назорат остига олинади.  Кези келганда, ўша сиёсатчини қандай бўлмасин “синдириш” чораларини излаб топадилар…

Мен КГБда ишлаган даврларда, “КГБ” деган идорани одамлар камдан-кам биларди. Ҳозирги Ўзбекистон, МХХга ўҳшаб, колхозчини ҳам, фаррошни ҳам ишига аралашмасдик. У вақтда қонун бунга йўл бермасди. Ҳозир эса… Энди ҳалқимизда бир гап бор. “Сен сиёсат билан шуғулланмасанг, сиёсат сен билан шуғулланади!” деган.  Бунинг тагида жуда ҳам катта маъно бор. Ленин “сиёсат бу – фоҳиша аёл!” деганди. Ўша “КГБ”нинг “ота”си  Дзержинский ҳам чекист бўлганида, Ленинга нисбатан бир неча марта, “покушение”ларни ўзи уюштиргани маълум. Вақти келиб “ота”мизга ҳам, МХХ ўзлари чора қўллайдилар.   Улар хамма нарсани “есть” қилишади!

Бизнинг ходимларимиз сиёсат билан шуғулланувчи шаҳсларни “фанатик” ёки “фантомас” деб аташади. Уларга аввалом бор, Аллоҳ ақл-заковатни берган ва таффакурини, сиёсий илм билан суғорган шахслар бўлади. Чунки бундай шахслар ўта ақлли ва доно сифат инсонлар бўлади. Уларнинг шундай нозик томонлари борки, уни бир сўз билан таърифлаш ва унга баҳо беришга сўз ожизлик қилади.

Албатта, ҳар бир жамиятнинг ўз роли бор. Шунга яраша ўзининг ҳам қарашлари бор. Баҳс, мунозара, мушоҳада, турли-хил фикрлар мавжуд. Қайсики давлатда мана шундай баҳс мунозара бўлса, ўша давлат ривожланади.   Мана шундай фикрлардан биронтасида соғлом фикр пайдо бўлса, демак у ўзини ва атрофдагиларини бирлаштира олади. Агар унда фикрлаш қобилияти “бузуқ” бўлса, унда   давлат у билан алоҳида ҳисоблашади.

Давлат ўзининг олиб бораётган сиёсатида ҳеч қачон фуқаролар билан ҳисоблашмайди. Аввалом бор, давлат ўзининг “манфаати” учун ҳизмат қилиш йўлларини излайди. Давлат ҳар бир фуқародан қонунга бўйсуниш ва унга амал қилиш учун даъват қилади. Агар ўша давлат ўзи қонунга бўйсунмаса, ундай жамиятдан бутунлай воз кечмоқ керак.

Биз юқорида  сиёсатчиларни, “фанатик, “фантомас”га ўҳшатдик. Энди мана шундай турли ҳил фикрловчи, сиёсатчилар  билан  МХХ қандай курашади?!

Уларни қайси йўл билан йўқотиш мумкин?! Унинг кучланиш “даражаси” қанча?! Қайси йўл билан ўзига қарама-қарши бўлган кучларни йўқ қилади?! Унинг ортида турган бутун омма яъни, ҳалқнинг ҳаёти нима бўлади?! У оммани бузғунчилик, талон-тарожлик, товламачилик йўлига етаклайдими? Ёки… Ўзининг принциплари асосида мамлакатни келажагини ўйлаб иш тутадими? Унга берилган имкониятни суистеъмол қиладими? Одамларнинг тақдири нима кечади??? Мана шу каби саволлар ўртага ташланади.   Шу томонларни ҳам МХХ ўйлаб кўради. Агар МХХининг “қовурға”смга тўғри келса, МХХининг ўзи мухолифат билан юзма-юз бўлиб гаплашишни истайди. Агар мухолифат ўшани  ҳоҳлаганда бўлади…

Шундай экан, давлат ўзининг ҳавфсизлигини таъминлаш учун, барча чораларни қўллайди. Аввалом бор, давлатга “ҳавф” туғдирадиган сиёсий жиҳатдан фикрлайдиган ҳар бир фуқаро устида иш олиб боради. Улар тўғрисида маҳсус “иш” очилади. Бу ишда улар тўғрисида маълумотлар йиғилади. Бу маълумотлар “маълумотлар базасига” келиб тушади. Ҳар бир фуқаронинг ҳарактери, унинг фикрлаш ҳусусияти,  у нималарга қодирлиги?  У ўзининг сиёсий фикри билан бутун оммани жалб қилиш кучига эгами? Кимлар у билан алоқада бўлади? Кимлар унга моддий жиҳатдан ёрдам кўрсатади? Унинг ташқи ва ички дунё қараши қандай? Ҳукумат тепасига келганидан кейин, у ва унинг аторфидаги одамлар давлат бошқариш тизимида ўзгаришлар қилаоладими? Давлатни Ислом йўналиши билан ёки, демократик принциплар асосида қуруш учун унга, етарли билим ва илм борми? Ҳукумат мулозимларига  у қандай қилиб, ўз таъсирини ўтказа олади? Давлатни бошқаришда унинг ички ва ташқи сиёсатидан хабари борми? Ҳалқни эргаштира оладиган ёки, бутун оммани ўзига жалб қилиб, “лидер”лик қилиш қобилиятига эгами? Оилада ва унинг қариндош-уруғлари, умуман ҳалқ ўртасида обрўйи қандай?  Агар унинг фикри бизга яъни, давлатнинг “манфаати”га тўғри келмаса, уни йўқ қилиш ва бутунлай, “синдириш” учун маҳсус чоралар кўрилади. Бу чоралар унинг атрофида юрган одамлари орқали зарба бериш йўллари ишлаб чиқилади. Ҳар бир сиёсий фикрловчи шахсга зарба бериш учун, давлат томонидан маҳсус пул ажратилади. Бу пуллар сиёсат оламида ўзини лидерлик қобилиятига эга бўлган, шаҳсни ўлимгача  олиб бориш ишлари кўрилади…

Бундай чоралар  қўйидагича амалга оширилади:

1. Унинг соғлиғига путур етқазиш учун, ҳамма ишлар ишга солинади. Бизнинг махсус “агент”ларимизга яъни, унинг атрофида ёки, МХХ томонидан ажратилган, “сотрудник”ларга қаттиқ топшириқ берилади. Бу топшириқни аъло даражада бажарса яхши. Агар бажаролмаса, МХХнинг ходимига нисбатан чора кўрилади. Унга инсоннинг асаб системасига таъсир ўтказадиган ҳар-ҳил узоқ таъсир ўтказадиган кимёвий заҳарли моддалар берилади. Айтайлик, ўша сиёсатчи билан яқин бўлиш учун, турли хил “ўйин”лар ташкиллаштирилади. Барча инсонлар қонига сингиб кетган нарса бор. У ҳам бўлса, салом-алик билан бошланади, яъни, кўришиш. Шу салом-алик орасида махсус ходим, қўлларига суртилган заҳарли моддани суркаб, ўша сиёсатчи билан кўришиб ўтиб кетади. Шу орада ҳалиги сиёсатчи билар-билмас, ўзининг юзига ёки, танасининг бошқа жойига қўллари билан ҳаракат қилиб қўяди. Ана ўшандан сўнг, касаллик тананинг фалажлик ҳолатига келтириш учун, “кураши”ни бошлайди. Ундан кейин, касаллик авж олгандан сўнг, у бари-бир шифокорга кўриниш учун боради. Шифокор эса, биз томонимиздан ёзиб берилган, “рецепт” асосида иш кўради. Шифокор МХХининг одами.  МХХнинг, “контора”сида одамлар бор. Улар ҳар бир жойда маҳсус  мутахассисларимиз  бор. Улар фақат бизнинг кўрсатмамиз асосида иш олиб боради ва бизга вақти-соати билан ҳисобот бериб туради. У берган ҳисоботи бўйича пул олади. Унинг МХХга берган ҳисоботи тўлиқ, “анализ” қилинади. Шундан кейин, сиёсатчини кейинги тақдири устида гап боради.

2. Бизнинг одамимиз қўйилган вазифа бўйича, салом-аликни жуда ҳам  қуйиқлаштириб, “кийиб” юбориш керак.  Худдики, уни яқиндан кўрган инсон, “яқин одами бўлса керак” деган тушунча пайдо қилиш лозим. Сиёсатчининг арофидаги  одамларни ҳам ўзига жалб этиш йўллари  тутиш кўзда тутилади. У билан қучоқлашиб кўришиш, албатта керак! Кўришган вақтда бизнинг одамимизнинг усти, яъни, кийим-кечаги махсус дорилар асосида, “фильтир”ланган бўлади. Бу билан сиёсатчининг соғлиғига путур етказиш учун, ҳамда арофида юрган фуқароларга ҳам, кийим- бошдан таралаётган, “атир ҳиди”дан одамлар  “маст” бўлиш ҳолатига келиб қолади. Улар бу ҳиддан “баҳарманд” бўлиб қолгандан кейин, ўша ҳид инсоннинг нафас олиш йўлларига киради руҳий таъсир ўтказади. Асаб ва нерв системасига катта таъсир ўтказади.

3. Сиёсатчининг озиқ-овқатига, узоқ таъсир этивучи заҳарли моддалар қўлланилинади. МХХ сиёсатчи, қандай таомларни ҳуш кўради? У қайси ошхонадан ва ресторандан озиқланишни хуш кўради? Шулар тўғрисида ва овқатларнинг “меню”си ҳақида маълумотлар йиғади. Биз ўзбеклар қаерга бормайлик, аввалом бор миллий таомимиз ошни ҳуш кўрамиз. Келган меҳмонни ҳам ош билан сийлаймиз. Мана шу ошни, “заҳар”га айлантириш учун, шундай иш қилинади. Яъни, ҳаммамиз яхши биламиз. Бозорларда зира уруғи сотилади. Ўша зира уруғи, ошни жуда хуш таъм ва иштаҳа очувчи, ошқозонни, “қитиғ”ловчи ҳусусиятига эга. Шу зирага химиявий ишлов берилади. Унга ошқозонни бузувчи, моддалар қўшилади. Уни егандан сўнг, ошқозон ости бези жуда кўп шира ажратади. Ундан сўнг, овқат ҳазм қилиш бузулади. Кўп сув истеъмол қилиш  баробарида оғизга ҳар-хил ҳидни келтириб чиқаради. Зира ўз кучини ўтқаза бошлайди. Қоринда шиш пайдо бўлади ва дам пойда қилади. Бу дамланиш мияга кучли таъсир беради. Мия фаолиятида тиққинлар пайдо қилади. Мияда қон айланишни қийинлаштиради. Қуллоқларни кар холатга олиб келади. Оёқлар ва қўллар фалажлик ҳолатга келиб қолади.   Орқа мия ва ўрта мияда хамда бўғинларда, оғриқлар пайдо бўлади. Хотира кучсизланади.  Инсоннинг кўриш органи ва эшитиш хамда нафас йўлларида турли-ҳил бактерияларни қўзғатиб, йирингларни келтириб чиқаради. Инсонни батомом анқов, гаранг ҳолатга олиб келади. Кўп сув истеъмол қилиш натижасида йирингни кўпайтурувчи бактериялар танада кўпяди.

4. Сиёсат билан шуғулланувчи одамларга мен бир нарсага доим эътиборларини қаратишларини илтимос қилиб сўрайман. Қачон? Сизни “бир пиёла чойга” таклиф қилишса. “Йўқ”деб жавоб беринг! Чунки, Сиздан маълумотни олиш учун,  инсоннинг ичидаги бор сир-саноатни ташқарига чиқариб  олиш учун, чойга, оқ таблеткага ўхшаган порошоклар чойга солинади. Уни қайта-ишлаш натижасида порошоклар тайёрланади. Худди мана шу парошок орқали чойга солинади. Уни ичган одам булбулдек сайратади. Унга куч ишлатиш шарт эмас. Инсонни ичидаги бор “қаълани” шу билан эгаллайди. Бу усул кўпинча тергов давомида кўп қўлланилган ва ўз натижасини берган. Яна шу бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Тергов давомида кўздан ёш келтирувчи турли хил химиявий моддалар қўлланилади. Тергов хонасига “вентелятрь” орқали шамол  юборилади. Хона ичи бир ҳил химиявий моддага тўлганидан кейин, инсонни онггини ўзига “ром” қилиб, одамни гангитиб гаранг қилиб  қўяди. Ўзи нима деятгани ҳам билмайди. Бу ерда танананинг кичик органи тил катта роль ишни бажаради. Агар МХХнинг саволларига жавоб берилмаса, унда танага, мускул орқали “укол” қилинади ва уни гапиртиришга мажбур қиладилар. МХХнинг махсус тергов хонасида, ойна ортидан камера ўрнатилган бўлади. Бу камера тергов сўзларини ёзиб олади. Камера орқасида эса, турган одамлар терговчига сиёсатга оид, яъни, қўпорувчилик, давлатга қарши фитнани қандай ташкиллаштирмоқчи бўлганлиги ҳақидаги  сўзлар билан савол-жавоб олиб боришни талаб қилади. Ундан “келажак”да нима қилмоқчи эканлиги ҳақида саволлар ҳам берилади.   Яна бир “усул” бор. Тергов ишларини осонлаштириш учун бу усулдан фойдаланадилар. Олдиндан, “заказ” берилган, “чой” чойнакка таёрланади. Яхши “дам еганидан кейин”, терговчи “фалончи акага, аталган чойимизни олиб келинг!” деб айтади. Ўша “чой”дан жуда ҳам, хушёр бўлиш керак!

5. Тергов давомида терговчини,  сигарет чеккишга мутлақо йўл берманг! Чунки, у чеккадиган сигаретда махсус химиявий моддалар бор. Бу моддалар инсоннинг миясига, нафас олиш йўлларига қаттиқ таъсир қилади. Натижада, инсоннинг мияси бу заҳардан, “тўйингани”дан кейин, мия струкутурасида ўзгаришлар рўй беради. Терговчи бундан жуда ҳам, устамонлик билан фойдаланади. Яна бир нарсага эътибор беришларингизни сўрайман! Сиз терговдан олдин, овқатланиш учун, бериладиган овқатдан эҳтиёт бўлинг! Чунки, овқатингизга сигарет қукунига ўхшаш порошок моддаларини овқатга қўшиб берадилар. Бу ҳам, терговчининг “ютиғи”.

6. Ресторан, ошхона, кафеларда ҳеч қачон овқатналмаслик керак! Агар Сизни ўша жойларга таклиф қилишса, йўқ, раҳмат, қорним тўқ ҳозиргина уйдан тановул қилиб чиқувидим”деб жавоб беринг! Овқатлар ичида солинадиган дорилар айниқса, шўрвага солинган дори ўз кучини тез ўтказади. Чунки ўша овқат танага тезда кучини ўтказа бошлайди. Сиз билан танавул қилмоқчи бўлган МХХ ўзи овқатни “егандай ва ичгандай” қилиб кўрсатади. Ёки олдин Сиз билан енгил тановул қиладида, ундан кейин, “чойхоначи”, “офицантка” қизларни чақиради. Уларга олдиндан буюрилган “буюртма”ни бажартиришади.  Мен чой ичиш тартибини юқорида айтиб ўтдим. Шу заҳарли дорилар узоғи билан бир кунда, аста-секин таъсир эта бошлайди. Бу озиқ-овқатларга қўшиладиган дориларни МХХнинг махсус одамлари бошқаради. Булар ўша дорини ҳеч кимга бидирмасдан қўшиб юборишади. Ўта “профессионал” одамлар бажаради. Бу дорилар асосан Исроил ва Россия давлатларида тайёрланади. Агар эътибор берган бўлсангиз, кўпинча Ўзбекистонда қамалган, “Ҳизбут-Таҳрир”, “Ваҳҳобий”, “Акромийлар”нинг барчасига шу усул билан тергов ишини олиб боришганлар.

7. Агар Сиз овқатланишни истамасангиз, Сизни овқат едиришга мажбур қиладилар. Қандай қилиб, дейсизми? Ўша Сиз билан суҳбатни олиб бормоқчи бўлган МХХ ходими қўл бармоқларига инсонни иштаҳасини тезда очадиган махсус дориларни суркайди ва  “салом-алик” қилади. Шу билан қарабсизки, Сиз “доим тайёр!” бўлиб қоласиз. Бу дори инсон танасига сингганидан сўнг, очликка чидам бермайди. Кейин мажбур бўлади. Ўша “тановул”ни истеъмол қилишга. Иродаси бўш  одам бўлса,  бунга тезда кўникади ва ўзини таъсирини ўтказади. Агар иродаси мустаҳкам одам бўлса, буни енгиш қийин. Олдиндан МХХ алоқада бўлган одамлар бўлса, улар билан ҳар вақт учрашганда бундай ҳолатлар кўп бўлиб туради. Улар ҳар сафар ўзларига шу дорини бирга олиб юрадилар. Шунинг учун, эҳтиёт бўлиш керак!

8. МХХ билан алоқа қилган одамларга эътибор берсангиз, ҳаммасини руҳияти синган ҳолатда кўрасиз. Чунки уларга бериладиган пуллар яъни, “козёлик”ка. Бу пуллар уларга берилишидан олдин химиявий переператлар билан қайта ишланади. Ўша пулни олган “ватанпарвар”нинг аста-секинлик билан соғлиғига путур етади. Пулни ёнида олиб юрган оамда у турли хил аллергик касалликларни келтириб чиқаради. Кўпинча МХХ одамлари “бир пиёла устуда чой ичайлик!” деб таклиф қилишади. “Чой” орқали, сотқиннинг бор гапини ичидан, ташқарига чиқаради ва идорага бориб, ҳисобот ёзади. Ёки ўшанинг қўлидан бошқа исм ва фамилия остида “тил-хат” ёздиришиб оладилар. Агар “козёл”нинг ҳукуматга нисбатан фикри ўзгариб  қолса, ўзини турли-ҳил дори-дармон билан йўқотишга ҳаракат қилади. Чунки, муҳолифатнинг таъсири бунга ўтиб қолиши ҳеч гап эмас-да. Бундай ҳолатлар кўп юз берган…

9. МХХнинг ходимлари ичидан сиёсат оламига тезда киришиб кетадиган одамларни маҳсус топшириқ билан имтиҳон қилишади. Агар улар ўша имтиҳонлардан  яхши ўтсалар, уларни “сиёсатчи” қилиб тарбиялайди. Бунинг учун давлат катта пул ажратади. Кўп йиллар давомида уларни машқ қилдиришади. Айниқса, билимдон, илмга ташна ёш йигит-қизларни муҳолифатга қарши таёрлайдилар. Ҳозирги ёшларимизни ғўрлигидан улар фойдаланади.

10. Агар юқорида кўрсатиб ўтилган ишлар сиёсатчига нисбатан самара бермаса, унда бошқа давлатдан ўша сиёсатчини йўқ қилиш учун маҳсус одамларни йўллайдилар. Масалан, жанубий Кореядан бир одамни йўллаганларини биламан. Ўша жосус  оддий кийинади. Қўлида камон ўққига ўҳшаш ханжар бўлади. Ўша ханжарнинг учи заҳарланган бўлади. У МХХдан сиёсатчи тўғрисида барча маълумотларни олиб бўлганидан кейин унинг орқасидан тушади. Айтайлик, ўша сиёсатчи бозор ёки дўконга кирса, унинг орқасидан ўша ханжарни “билмаган” холда, ўзини худдики, кўрмагандай ҳолатда тутади ва ишни бажариб олади. Бу заҳар танага кирганидан кейин, секин ўз таъсирини ўтқаза бошлайди. Бу воқеани мен қамоққа тушмасимдан олдин, бир кучли сиёсатчини шу йўл билан йўқотмоқчи бўлгандилар. Лекин корейс уддасидан чиқолмади. Корейс ўша заҳар ханжарини “тиқиб оламан” деган вақтда, ўзи қоқилиб йиқилиб тушган. Қисқаси, Оллоҳ бунга йўл бермаган…. Инсонларни йўқ қилишдан асосий мақсад нима?! “Мақсад- диктатурани умрини узайтириш. Шу билан сиёсий фикрлайдиган фуқароларни вақти-вақтида, “очистка” қилиш. Уларни миясини ишдан чиқариш. Сиёсат оламига кириб келаётган инсонларнинг ҳаётига “нуқта” қўйиш…

Мен бу нарсаларнинг ҳали 3/1 қисмини айтмоқдаман. Бу фақат ўша сиёсатчиларнинг соғлиғига путур етказиш йўллари ҳақида айтдим  холос. Ҳали МХХнинг найранглари жуда ҳам кўп. Мен бир нарсани айтмоқчиман! МХХ ва унинг атрофида ишлайдиган одамлар хаммаси жуда ҳам, ўлгудай қўрқоқ одамлар бўлади. Сиёсатчи одамлардан жуда ҳам қўрқишадилар. Шунинг учун улар мамлакатни ичкарси ва ташқарисидан маълумот йиғишга ҳаракат қиладилар…”

Энди ўзингиз ҳақингизда икки оғиз сўзлаб берсангиз. Сиз қамоққа нега тушгансиз? Қамоқда аҳвол қандай? Сиз ишлагандан кейин, давлатнинг Сизга бўлган, эътибори қандай бўлди???

“Мени қамоққа тушушимга бир инсон сабабчи бўлган. У инсон сиёсатга муккасидан кетган одам эди. Нега энди, “эди” демоқдасиз? Мен қамоқдан чиққанимдан сўнг, ўша одамни мутлақо ҳеч жойда учратмадим. Балки, МХХ уни йўқ қилган ҳам бўлса керак.  Балки мен адашаётгандирман. Аслида, ўша одамни йўқ қилиш менга топширилган эди. Мен уни уддасидан чиқолмаганимдан кейин, мени “синдиришди”. Чунки мен берилган вазифани бутунлай барбод қилгандим. Очиғини айтсам, мен ўзим шундай йўл тутдим. Ундай сиёсатчиларни йўқ қилиш фақат диктатураларга керак холос. Бундай сиёсатчиларни йўқ қилиш керак эмас. Уларни қўллаб-қувватлаш керак. Ахир улар жамиятни ботқоқликдан олиб чиқадиган ягона куч ҳисобланади. Мен мана шу томонларини ўйлаб, уни йўқ қилишга  виждоним йўл бермади.  Аҳир, мен ҳам инсонман! Мен ҳам, Оллоҳнинг ердаги икки оёқли “маҳлуқиман!” Шу туфайли,   қамоққа тушганман…

Қамоқда мен ва бошқа орган ходимлари ҳеч кимса эмасмиз. У ерда ҳам сотқинлар бор. Ўша жойда бир-бировини сотиб, тезда қамоқдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишадилар. Менга ўҳшаган инсонларни у ерда жуда ҳам қаттиқ назорат қилишади. Хаттоки, қамоқдан чиқиб келганимга ҳам,  икки йилдан ошиқ вақт бўлган бўлса-да, мени орқамдан махсус одамлар қўйилган. МХХдан  ишдан кетган одамлар ҳам шундай қилинади. Камида 5 йил назорат остида бўлади. Чунки улар давлатга тегишли бўлган, барча маълумотларни  билишади.    Қисқаси Сизни давлатга ишлатишади. Ҳуддики, жинсий ҳолатдаги нарсага ўхшатиб ишлатишади. Ундан кейин Сизни “отиб юборади”. Сизни тепкилаб-устингиздан босиб ўтиб кетади. Кейин фаррошлар супурурб ташлашади. Хатто ўша нарсани қўлга олишга инсонни рағбати қайтиб кетади. Мени тушунаётгандирсиз, нимага ўҳшатаётганимни?! Мен ҳозир нафақада чиқарилмаганман. Қамоқдан чиқиб келганимдан сўнг, баъзи бир ишларни таклиф қилишдилар. Ишламадим. Ўзим қуруқ, бўз ерни сотиб олдим. Ўша ерда қишлоқ-ҳўжалиги билан шуғулландим. Уйимда парнигим бор. Ўша парник ортидан кун кечирмоқдаман. Ўзимнинг асли мутахассислигим агроном бўлиб ишлаганман. “КГБ” ва “СНБ”га келишимга асосий сабаб,  ёшлигимда, “чекист” бўлишни  жуда орзу қилганман. Айниқса, собиқ  Иттифоқ даврида кўп кинолар кўрганман. Менга  “Штирлис” ва “Йўгон Вайс”нинг ўйнаган киноалар жуда ҳам таъсир қилган. Уйда бекор бўлсам,  албатта жаҳон адабиёт китобларини излаб топишга ҳаракат қилганман. Айниқса, “разведка”га оид   кўп китоблар ўқиганман.Қаерда кино бўлса кўрганман, ёки китоб бўлса ўшани олиб ўқиганман. Венгирялик бир ёзувчининг китоби бор эди. Бу китобнинг номи “ўн учунчи агент” деб номланар эди . Шу китобни беш марта ўқиганман…

Шу нарсаларнинг таъсири бўлса керак, деб ўйлайман. Баъзан, ўзимга-ўзим савол бериб, “фалончи сенга шу ишлар  нима керак эди???” деб ўзимдан-ўзим афсуслангаман. Мен ҳозирги ёшларга илтимос қилардимки, бу иш жуда ҳам разиллик! Инсонни бутунлай одамгарчиликдан чиқариб ташлайди. Инсон ёвуз қиёфага киради. Аниқроқ қилиб айтсам, ўша қиёфага киришига мажбур қилишадилар. Одамнинг миясини, игдан чиқарадилар. Улар учун инсоннинг ҳаёти бир тийнга қиммат. Уларга фақат ва фақат маълумотлар керак! Давлатни мана шундай бошқариш учун, уларга мана шундай йўллар лозим! Кимлардир мана шу йўллар билан “роҳат”ланишни ҳуш кўради. Ер-юзини жосус ва айғоқчилар билан тўлдириб, бир-бирларига қарама-қарши қилиб қўядилар. Ким бу ўйиндан “ғолиб” бўлиб чиқса, уни ҳам махсус жойларда ишлатиб,  охири йўқ қиладилар….”

Мақоламиз қаҳрамони, “Фарҳоджон Абдуллаев”,  2010 йилнинг 28 ноябр куни оламдан ўтди. Оллоҳ ҳар бир бандасининг қилган гуноҳини Ўзи кечирсин!  Омин!

www.facebook.com/groups/karimovket/ саҳифаси мухлиси,

Жаҳонгир Шомуродов.