Қозиғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда. МДҲ давлатлари институти Ўрта Осиё ва Қозоғистон бўлими бошлиғи Андрей Грозиннинг (pr.kg) фикрича, Назарбоев Кремл манфаатларини музокара қилиш учун Ўзбекистонга келмоқда.
Грозин Ислом Каримов яқинда Москвага сафар қилган вақтда Ўзбекистоннинг АҚШ ва НАТО кучлари билан олиб бораётган сиёсати кун тартибига келмаганини таъкидлайди. Шунингдек, Русия Ўзбекистон учун муаммо бўлиб қолаётган Қирғизистон ва Тожикистонда қурилиши мўлжалланаётган сув омборлари масаласида ҳам Каримовни қўллаб қувватламаган.
Бундай вазиятда Назарбоев ҳақиқатан ҳам Русия ва Ўзбекистон орасидаги чигал муаммоларнинг ечимлари масаласида Каримовга ақл ўргатиш учун Тошкентга келаётган бўлиши мумкин. Қозоғистон Президентининг Ўзбекистон диктаторидан ақлли ва кучли сиёсатчи эканлиги халқаро майдонга ўз исботини топган ҳақиқатдир.
ЎХҲ Ахборот Маркази
27.04.2013