Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев турли минтақа шаҳарларига кираверишдаги реклама баннерларига ўрнатилган ўзининг портретларини олиб ташлашни талаб қилди, деб хабар берди haqqin.az.
У реклама баннерлардаги расмларни иш билан таъминланган қозоғистонликлар сони ҳақидаги маълумотлар билан алмаштиришни таклиф қилди.
“Қозоғистоннинг 6%лик иқтисодий ўсишини таъминлаш мақсадида биз йилига 10 мингта иш ўрни яратишимизга тўғри келади ва барча буни ёдда тутмоғи лозим. Шунинг учун ҳам биз барча вилоят марказларига кираверишда менинг суратларим эмас, балки ўтган ойда, ўтган чоракда қанча иш ўрни яратилгани ҳақдаги маълумотлар осилиши лозим. Менинг талабим шу. ОАВ эса қанча иш ўрни яратилгани ва уларнинг қаерлардан эканлигини кўрсатиб борсин”, – дейди Назарбоев санотлаштириш куни доирасида ташкил қилинган “Умуммиллий Телекўприк”да сўзлаган нутқида.
У импорт ўрнини босувчи ва бутун мамлакат эҳтиёжини қондирувчи янги ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши туфайли Қозоғистоннинг иқтисодий инқирозни енгиб ўтишини қўшимча қилди.
ЎХҲ ахборот бўлими